Нусрат РАҲМАТга хат
Ассалому алайкум, Нусрат ака!
Биламан, мени танимайсиз. Лекин мен
сизни… ғойибона танийман-биламан. Чунки мен тенгилар ва ҳатто мендан катталар
ҳам сизнинг, қолаверса, сиз билан елкадош бўлган ўнлаб, юзлаб УСТОЗ, деган улуғ
номга муносиб журналист-мухбирларнинг ижодини кузатиб шу мактаб остонасидан
ҳатлаганмиз.
Тўғриси, сизга икки йилдан бери шу хатни
ёзаман. Ҳеч кўнглим тўлмайди. Гўёки, сиз ўқиганингиз заҳоти кўз қирингизни бир
ташлаб «бу ҳаваскор укам шу икки энлик хатини почта орқали юборса ҳам
бўларкан-ку, нима қиларди газет саҳифасини банд қилиб» деяётгандек туюлаверди.
Охири… бўлмади. Касб байрамимиз баҳонасида йўллаяпман. Бу мактубни ёзишимга
туртки бўлган бир нечта сабаблар бор.