вторник, 12 августа 2025 г.

 Ким ёзиши мумкин?

Эслайсизми: Шароф Рашидов вафотидан кейин у кишининг ҳаёти ва фаолиятига оид, анча шошилинч тарзда бир неча романлар чоп этилди. Саид Аҳмаднинг “ Жимжитлик”, Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Лолазор” ва бошқа асарларда Шароф Рашидов ёки ўша давр манзаралари қаламга олинганди.
Ислом Каримов ҳаётидан кейин бундай ҳол рўй бермади. Шахсан ўзим, Ислом Каримов билан ишлаган, истеъдод соҳиблари Хайридин Султонов ёки Мурод Муҳаммад Дўстдан зоҳиран шундай асар кутган эдим. Чунки Ислом Каримов бунга муносиб эди.
Аммо...
Яқинда Исмат Хушевнинг Зелимхон Ҳайдаров ҳақидаги эссесини ўқиб, бу муаллиф Ислом Каримов ҳақида ёзганда ҳам кифтини келтираркан, деган хулосага келдим.
Адабиётимизда анча вақтдан буён бундай ёрқин бадиий публицистик асар яратилганини эслолмайман.
Тағин бир кандидатура. Қатор тарихий эсселар ёзган ва ёзаётган Нурали Қобул ҳам буни уддалаши мумкин деб ҳисоблайман.
Фикрингизни билмоқчиман...
Нусрат Раҳмат
\ Блогимга

Комментариев нет:

Отправить комментарий