ЎРХАН ПАМУК САБОҚЛАРИ
Ўрхан Памукнинг “Қора китоб” романида кекса журналист шогирдига шундай тавсиялар беради.“Ёзаётганингни самимийлигига аввал ўзинг ишон”
“Ўз шахсий мақол, матал, афоризмларингни ярат”
“Ҳақиқий эътиқодинг бўлмаса ҳам ўқувчига буни сезиб қолмаслиги керак”
“Устунликка эришишга ишонганингдагина баҳсга кириш.”
“ Ҳар бир чиқишинг Шаҳризода эртакларидай бетакрор бўлсин.”
“Ўқувчининг хатини жавобсиз қолдирма, агар у ёзмаса ўзинг мактуб йўлла ва кейин жавоб қайтар.”
“Аллақандай муҳим сирдан воқиф одамдай тут ўзингни.”
“ Шундай кишилар билан танишгинки, оламдан ўтганларидан кейин ҳам улар ҳақида қалам тебратиш мумкин бўлсин.”
“Озроқ, аммо қониқиш билан ўқи”
Комментариев нет:
Отправить комментарий