Биринчи вароқ
Ҳазил
Жуманазар акани олиб кетгани бу гал икки соҳибжамол фаришта келган экан. Ўзининг айтишига қараганда, тарифига сўз ожиз эмиш уларнинг; қадди-қомати келишган, хушсухан, хушилтифот, хушрафтор... “Лоақал паспортим билан носвойимни оливолай”, деса ҳам, коинотдагилар тўпланиб, у кишини кутаётганлигини айтишипти.
Ҳақиқатан ҳам тумонот коинотлик: журналистлар, блогерлар олимлар, давлат арбоблари тўпланиб туришган экан: зудлик билан савол-жавобни бошлаб юборишипти.
“ Сиз паспортим билан носвойимни оливолай, дебсиз, у нима дегани”,- сўрапти биринчи бўлиб қўл кўтарган юпитерлик мухбир.
Жуманазар ака унинг нодонлиги, лакаловлигидан кулса ҳамки, вазминлик билан жавоб қайтарипти.
“Бизда, қаерга борсанг, паспорт билан носвой ёнингда бўлиши керак. Бу йил, ҳатто сайловга ҳам паспорт билан келинглар, деб тайинлашди”.
“У қанақа сайлов, кимни сайлайсизлар?”
“Халқ энг зўр лофчиларни сайлайди. Мен хотиним билан болаларимнинг қоғозини олиб бориб, қутига ташлаб келаман. Очиб кўрмайман - гуноҳдан қўрқаман. Депутат бўламан, деган ўпкавой, аввалроқ халқни тўплаб: “Мендан нима талаблар бор?” деди. Биров газ деди, биров свет деди...
Коинотдаги нодон мухбирлар газ, свет нималигини билмас экан шекилли, шовқун қилиб юборишибди.
“Хуллас, ҳалиги депутат талабларни сўрагач, Жуманазар ака қўл кўтарипти:
“Қишлоғимизга тез юрар поезд келиши керак”.
“Бу тез бўлмайди, камида олти ой вақт керак”, депти.
Жуманазар ака рози бўлмагач, уч ой муддат сўрапти.
“Аммо унинг башарасини қайтиб кўрмадик, деди Жуманазар ака. Лақма одамлар фойдаси йўқлигини билатуриб, кўмир сўрашди... Энди нос ҳақида. Мен ўзим Ургутнинг носидан чекаман, аввал Қўқон носини чекардим. Горбачев пайтидан бошлаб, носкадиларимиз анча културний бўлган. Қайта қуриш бошлангандан кейин вазелин қутисига соладиган бўлдик. Ҳозир целлофон халтачага солиб оламиз.
“Аммо унинг башарасини қайтиб кўрмадик, деди Жуманазар ака. Лақма одамлар фойдаси йўқлигини билатуриб, кўмир сўрашди... Энди нос ҳақида. Мен ўзим Ургутнинг носидан чекаман, аввал Қўқон носини чекардим. Горбачев пайтидан бошлаб, носкадиларимиз анча културний бўлган. Қайта қуриш бошлангандан кейин вазелин қутисига соладиган бўлдик. Ҳозир целлофон халтачага солиб оламиз.
Носнинг таркибини текшириб кўришмоқчи бўлишибди улар.
“Ерда одамлар бир-бири билан уришадими?”
“Фақат одамлар эмас, давлатлар ҳам жанг қилади”, жавоб берибди Жуманазар ака.
“Унда бир- бирининг бурнини қонатиб қўяди-ку...”.
“Биродарлар, таклиф киритипти тағин сипороғи, бу планетани Қуёш системасидан чиқариб, йўқ қилиб ташлаш керак. Улар ҳавога чиқараётган карбонат ангидрид, изотоплар, ядровий чиқиндилар билан коинотга ҳам хавф солишади. Биз гуманоидлар одам зоти билан мулоқотда бўлмаслиги керак. Ерга учар ликобчаларда борган айрим дўстларимиз уларга ачиниб, ёрдам бериш, бошқа планетага кўчириш таклифини киритишди. Hоho sapies эса тараққиётнинг дастлабки этапларида юрипти. Энг ёмони, улар бир-бирларининг қонларини тўкишдан ҳам тоймайдилар.
“Керак эмас, депти тағин бири аҳвол шу кетишда давом этса, улар ўзларини ўзларини йўқ қиладилар.”
Жуманар аканинг дилига бу рафтор ўтиришмапти.
“Агар менинг оғилимни бузадиган бўлсаларинг, чатоқ қиламан. Кадастрдан рухсатим бор. Уч йил қатнаганман ана шу қасамхўр идорага. Охири чўздим.”
Улар тушунишмабди ва тағин савол беришибди.
“Жуманазар ака, нимадан қўрқиб яшайсиз?”
“Кечқурун сигирнинг қулоғидан ушлаб, силаб турардим, хотиним соғарди. Бугун бузоғи эмиб қўйишидан қўрқяпман”.
Бир неча соат давот этган савол жавобдан кейин Жуманазар акани бошқа жойга олиб кетишибди.
Давоми бор
2020 йил
Комментариев нет:
Отправить комментарий