1. «Facebook”
саҳифамдан
4 апреля 2013 г. ·
Это видят: Доступно
всем
2. ДЎСТИМ
МИРШАРИФГА НОМАЛАР
Бу йил 72 га
кираман. Кишининг етмишдан кейинги руҳий ва жисмоний ҳолатини тобора чуқурроқ
ҳис қилаябман. Тез чарчаш, бой берилган имкониятлардан изтироб чекиш, хатоларни
эслаб, афсусланиш...
Табиат иккаламизни
ҳам бир хил касаллик – хафақонлик (гиппертония) билан “сийлади”. Сизга ўхшаб,
соғлик ҳақида кўпроқ бош қотираман, Ҳар куни таблетка ютаман, парҳез ва ҳакозо.
Иккаламизни ҳам даволовчи врачимиз, айнан инфарктдан жон берганига қараганда,
ҳали медицина уни даволашдан ожиз. Қон босимингиз 200 дан ошганда, “Ўладиган
ахмақ йўқ” деганингизни эслаб, тасалли топаман.
Ҳайтдан кўпроқ
тасалли излайман. Қизларим мени кўргани келиб, юзимдан ўпганида, гарчанд помада
изларидан хавотир тортсам ҳамки, томоғимга тиқилган шўртак туйғуни ютмасдан,
кўз ёшларимни яшириб, тасалли топаман. Хуршид Даврон, Давронбек Тожиалиев асос
солган сайтларни очиб, сўнгги ҳафтада асарларимни қанча киши “сақлаб
олганлигини” ҳисоблаб чиқаман, мен бўлмаганда ҳам бу одамлар китобларимни
ўқишади деган умиддан ботинан ва зоҳирар тасалли топаман.
Эътибор
бераябсизми, бизнинг айрим тенгдошларимиз ўзларини минбар ва микрофонга уришга
мойил бўлишаябди. Улар бахтли ва фаровон замон учун ҳокимлар ва ҳукуматга
таҳсинлар айтишдан чарчашмайди. Давраларда эса газ ва светнинг танқислиги,
йўлларнинг бузуқлигини гапириб, катталарни сўкишади. Мен билан сизни бу
иккиюзламачиликдан Худонинг ўзи сақлаган бўлсин! Умуман эллик ёшдан кейин ТВга
чиқмаслик керак, деб ўйлайман. Одамлар экранда гўзал чеҳраларни кўргилари
келади. Буришган башаралар ҳар қандай дилни хуфтон қилади.
Мен ҳам сизга ўхшаб оптимистман. Халқ орасида бир
шавқатсиз нақл бор. “ Ўн − қўй, йигирма − бўри, ўттиз − арслон, қирқ – қилич,
эллик − пахта, олтмиш − ахта, етмиш − тахта. Начора, кекса ҳофиз куйлаганидек,
“рафтан, мераванд, меоян – мераванд”. Яъни кетишди, кетишади, келишади −
кетишади. Шунга қарамай, мен ҳалиги нақлнинг охирини ўзгартирдим. “Етмиш −
нўхта, саксон − тахта” Буни кўчириб олинг. Буюраман!
* * *
Нусрат Рахмат
Это
видят: Доступно всем
Маълумки, биз билан фаесбукда юзма−юз бўлиб турадиган
биродарларимизнинг бир қисми хорижда яшашади. Эҳтимол, тақдир уларнинг
насибасини ўша юртларга сочгандир.
Улар бизнинг ватандошларимиз, жигарларимиздир.
Наврўз билан, энг аввало ана шу қондошларимизни муборакбод
этишни истардим!
Бахт ва қувонч икки қўлини чўзган гўдакдек сизларга талпинсин!
Илтимос, саҳифаларимизда ўзингиз, оилангиз, ўша юртдаги
ибратомуз одатлар хусусида ёзиб туринг.
9Шохрух
Бехбуди, Дильбар Имамова и ещё 7
Нусрат Рахмат
Это видят: Доступно всем
МЕН ОНЛАЙН ЁЗУВЧИСИМАН
Айни пайтда адабий сайтлар ва блогим (шахсий сайтим)да икки
романим, тўрт қиссам, ўн беш ҳикоям, юзга яқин мақолаларим бор. Уларни ҳар куни
ўн етти мамлакатдан, тўрт юз атрофида кишилар кириб ўқишмоқда. Ўзбекистондан
кейин АҚШ, Россияда ўқувчиларим кўпроқ.
Мақтанчоқлик
қилаётганим йўқ. Интернетда ҳамма нарса ҳисоб-китобли. Блогим (nusratrahmat.blogspot.com)га кирсангиз, мазкур рақамларни анчайин
камайтириб кўрсатганимга ишонч ҳосил қиласиз....
Ещё
28Parvina Axmedova, Ира
Акрамова и ещё 26
Комментариев нет:
Отправить комментарий