6. ЖУМАНАЗАР АКАНИНГ
САРГУЗАШТЛАРИ
Олтинчи
вароқ
Ҳазил
“Юпитериан хоним, ўзинг биласан,
жиннихонадан қоғозим бор: жаҳлим тез, бир гапни ушладимми, охирига етказмай
қўймайман! Каминани тўғри жаннатга олиб борасан: Москвадаги мусофир бозорчиларга ваъда бердим,
бажаришим керак.”депти. Бироздан
кейин қўшимча қилипти: “ бориб, аввал
отам билан онамни кўрай”.
Юпитериан
сирли ишора қилган экан, шундай бўшлиқнинг ўзида катта карта пайдо бўлибди. У
икки бўлимдан иборат бўлиб, ярмига
“Жаннат”, ярмига эса “Дўзах” деб ёзилган экан. Жаннат яшил, Дўзах қора бўёққа
бўялган экан. Юпитериан Жуманазар аканинг ота-онасининг исму шарифини сўраб,
алланима деган экан, жаннат чеккасидаги қизил лампочка ёнибди. “Улар Оби кавсар
вилоятида яшашаркан. Сизни огоҳлантириб
қўяй: у ерда кимга мурожаат қилсангиз,
аввал “жаннати” деган иборани қўллашни унутманг. Масалан: “Жаннати дадажон,
жаннати онажон” ва ҳакозо.
“Яхши!”
Ота онаси Жуманазар акани кўриб, қувониш
ўрнига йиғлаб юборишибди.
“Сен
ҳам у дунёни тарк этдингми, болам?”
“Йўқ,
жаннати отажон, онажон! Мен батамом тарк этганим йўқ, истаган пайтимда қайтиб
кетишим мумкин”.
Бир пасда акаси ҳам пайдо бўлибди.
Ҳақиқатан ҳам улар бахтли эканлар: дастурхонлар ноз-неъматга тўла, атрофда
гулзорлар, машшоқлар, раққосалар... “Жаннат
деганларича бор экан”, ўйлапти Жуманазар ака.
Эртаси ҳордиқ чиқаргач, ҳалиги қарз гапларни етказиш
ташвишига тушипти. Аввал ўша, операция чоғи бандаликни бажо келтирган эркакни топиб,
хушхабарларни етказибди. Қувончдан ўксиб-ўксиб йиғлармиш бечора. Бошқаларни ҳам
топиб, омонат гапларни етказибди, аммо аптекачи ҳожини тополмабди. Шунда Юпитериан
қўлидаги телефонига мурожаат қилган экан, ундан жавоб чиқибди. “Бу шахс дўзахга
тушган: ганчдан таблетка ячаб сотган.
Ветаптекадан чўчқа дорисини арзон олиб, одамларга қиммат сотган”.
Жуманазар аканинг кайфи учипти. Кейин кўча кезишга чиқибди. Бу ерларда машина
йўқ экан. Жаннатилар бир сакраб истаган жойларига боришаркан. Ариқлардан зилол
сувлар оқиб ётаркан.
Жаннатилар шаҳрида ҳам одам кўп экан.
Уларнинг бари табассум қилиб юришар, хушфеъл, меҳрибон эканлар. Шу пайт қаердандир жуда таниш ва дилкаш
кишининг шеър ўқиётганлиги қулоғига чалинибди. Ва танибди: бу жаннати Эркин
Воҳидов экан.
Бу
дунёнинг
Қувончи кам,
Дарду ғами зиёда
Аммо
ғамдан қочмоқликнинг
Тадбири кўп дунёда:
Кимнинг дилдош
Бор улфати
Дардин унга тўкади,
Ёлғизларнинг бор кулфати
Дил тубига чўкади.
Ким
нажотни сокин туннинг
Уйқусидан сўрайди,
Ким
ғамини
Никотиннинг
Тутунига ўрайди
Дил
захмига малҳам топар
Ким ҳабиб,
Ким табибдан
Ким қочмоққа сафар айлар
Ғам аталган рақибдан.
Гар буларнинг
Йўқ имкони,
Сўнгги чора этмоқ бор,
Кулфат тўла бу дунёни
Шартта ташлаб кетмоқ бор...
Жуманазар
ака Эркин Воҳидовни жуда қадрлар экан. Атрофга роса аланглаб, уни кўрмоқчи
бўлипти, аммо кўролмабди. Бу ерларнинг таомил ва асрорларига ақли етмаганлиги
боис йўлида давом этипти. Бораётса,
қишлоқ гўрковини кўриб қолибди. Бу жаннати одам етмиш ёшгача гўрковлик қилган экан. Бир кун гўр қазиётиб,
лаҳатнинг ичида жони узилибди. Бир азобда унинг жасадини чиқариб олишипти. Аммо
унинг ўзига қабр қазийдиган топилмабди. Қўшни қишлоқдан ёллашибди. Ҳозиргача Жағалвойда
аниқ гўрков йўқ экан. Жаннати гўрков ҳам ҳозирги тақдирига шукрона айтиб,
қилган савоб ишлари беҳуда кетмаганлигидан мамнун экан. Улар алламаҳалгача қишлоқдошларни
эслаб, гаплашиб қолишибди.
"Уйдагиларга бирор гапингиз бўлса етказаман" депти Жуманазар ака.
"Шу Нарзи дароздан бир ғунажин олган эдим, пулини ярмини бериб, қолганини улгурмагандим", депти у надомат билан.
Эртаси воқеаларга янада бой бўлибди. Гулзор атрофида жаннати шайхимизни учратиб қолипти. Қўлларини тутиб ўпибди, аммо ҳаяжонланиб гапиролмай қолипти. Гап шундаки, Жуманазар ака бир вақтлар нохуш давраларга қўшилиб ичадиган, жанжал чиқарадиган бўлиб қолган экан. Бир куни бу табаррук зот Жағалвойнинг имом хатибига “Жуманазарни мачитга даъват этинг, бўлмаса адои тамом бўлади”, деган эканлар. Имом хатиб қишлоқдаги намозхонларга тайинлаган экан шекилли, кечқурун уч тўрттаси келиб, уни мачитга олиб боришибди. Бирор ҳафтадан кейин эса намозга шошиладиган бўлиб қолибди. Ичишни, нохуш одатларни батамом ташлапти.
"Уйдагиларга бирор гапингиз бўлса етказаман" депти Жуманазар ака.
"Шу Нарзи дароздан бир ғунажин олган эдим, пулини ярмини бериб, қолганини улгурмагандим", депти у надомат билан.
Эртаси воқеаларга янада бой бўлибди. Гулзор атрофида жаннати шайхимизни учратиб қолипти. Қўлларини тутиб ўпибди, аммо ҳаяжонланиб гапиролмай қолипти. Гап шундаки, Жуманазар ака бир вақтлар нохуш давраларга қўшилиб ичадиган, жанжал чиқарадиган бўлиб қолган экан. Бир куни бу табаррук зот Жағалвойнинг имом хатибига “Жуманазарни мачитга даъват этинг, бўлмаса адои тамом бўлади”, деган эканлар. Имом хатиб қишлоқдаги намозхонларга тайинлаган экан шекилли, кечқурун уч тўрттаси келиб, уни мачитга олиб боришибди. Бирор ҳафтадан кейин эса намозга шошиладиган бўлиб қолибди. Ичишни, нохуш одатларни батамом ташлапти.
Жуманазар ака шу сарафрозликларини гапириб бераман деб бош кўтарса, жаннати шайх
аллақачон кетиб қолган эканлар.
Бундан ҳам ҳаяжонли учрашувни эшитинг. Бир
чойхонада жаннати Ислом Каримов билан жаннатиУсмон Юсуповнинг суҳбатлашиб
туришганини кўриб қолибди. Улар тожикча гаплашишса ҳамки, Жуманазар акага жуда
тушунарли экан.
“Иккаламизнинг тақдиримиз ҳам қисматимиз ҳам
ўхшаш бўлди, дер эканлар жаннати Усмон ота: оналаримиз тожикча алла айтган,
иккаламиз ҳам рус қизига уйландик, аммо бутун вужудимиз, виждонимиз билан
ўзбекка айландик ва жонимизни аямай халқимизга хизмат қилдик, аммо ҳар қандай
давлат раҳбарининг этаги гуноҳга теккан бўлади. Шунинг учун ҳам бизни дастлаб
тарих жанггоҳларидан улоқтирмоқчи бўлишади. Кейин эса кечиришади, ғамгин ва
сирли истеҳзолар билан эслашади.
“Бизнинг раҳбарлигимиз тарихнинг энг қалтис
пайтларига: Ўзбекистон деган юртнинг тақдири
қил устида турган даврларга тўғри келди”, давом этибди Ислом Каримов,
сиз машъум уруш йилларида раҳбар эдингиз. Тасаввур қиламан: фронтга одам жўнатиш, ўзи оч
бўлган халқнинг насибасини юлиб, фронтга юбориш ва бунинг устига эвакуация
қилинган минглаб оилаларни қабул қилиш, уй-жой озиқ-овқат билан таъминлаш. Сталин
деган бадфеъл кишининг қош-қовоғига қараб иш тутиш.. Бу хизматларингизни унутишга ҳеч кимнинг
ҳаққи йўқ.”
“Сизга ҳам осон бўлмаганини биламан. Ҳар қандай
мамлакатда ҳам ҳокимият ўзгарганда, халқ жунбўшга келади. Улар аслида собиқ
ҳокимиятдан норозиликларини намоён қиладилар. Бу ҳаракат эса янги ҳокимиятга
қимматга тушади. Бунинг устига мустақил бўлдик, энди бойиб кетамиз, деган
орзулар сароб бўлиб қолаётганлигидан норози бўлишади. Ваҳоланкит диалектика ва
иқтисодиётнинг ўз қонунлари бор ва улар амал қилади. Пахтамиз, олтинимиз,
уранимиз бор деймиз. Аслида қўлида бир ҳовуч олтини бўлган довдирдан, билими, ҳунари бор киши бойроқ яшайди. Шундай
вазиятда сиз анча ақл билан иш тутган кўринасиз, Биз чегарани қўриқлаш, пул сиёсати, чет эллар
билан муносабатлар ҳақида бош қотирмасдик: барини Москва ҳал қиларди”.
“Барибир, анчайин хатоларга йўл қўйдик. Сизга
ўхшаган доно маслаҳатчиларимиз йўқ эди. Атрофимдагилар бот- бот панд берарди.”
Жуманазар ака алламаҳалгача уларнинг
гапларига қулоқ солиб ўтирибди. Кейин эса Ислом Каримовга кўриниш бергиси келиб
қолибди. Усмон ота билан суҳбатлари тугагач,
Каримов жўнаб кетаётган экан, Жуманазар ака унга яқинлашиб салом берибди ва
ўзини таништирипти.
“Хоразмдан экансизда” сўрабди собиқ юртбоши.
“ Йўқ
водийданман”
”Номингиз хоразмча бўлгани учун...”
”Номингиз хоразмча бўлгани учун...”
Гаплашиб қолишибди. Пастда, яъни Ерда нима
гаплигини сўрапти Ислом ака. “Тинчлик”,
жавоб берибди Жуманазар ака.
Гап-сўздан
аён бўлибдики, Каримов у ерда нима гаплигини, келган кишилардан билиб тураркан,
аммо Ер томонга алоқа ман қилинган
экан.
“Мен
бундан мустасно, депти Жуманазар ака, нима гап бўлса ҳам етказишим мумкин”.
Каримов астойдил қизиқиб қолипти ва бунга ишонч қилгач, илтимосларини ҳозирги
ҳукуматга етказишни сўрапти.
“Мен учун Тошкентда битта ҳайкал билан Самарқанддаги зиёратгоҳим қолса бўлади.
Бошқаларини олиш керак! Тошкентда Усмон отага
ҳайкал ўрнатиб, зиёратгоҳларини обод қилиш зарур”.
“Яхши!”
“Мен
ҳақимда одамлар нималар дейишяпти” қизиқаверипти Ислом Абдуғаниевич. Яхшилашяптими ёки”...
“Қизингиз...”
“ Ярамас қиз! Ўн йил бериб туғри қилишипти.
Ўзим қаматтирган эдим.. “Кўксимга тиғ урган ўз болам” дейдику Улуғбек. Бир
нарсани идрок этиш керак: подшо ёки президентни фарзанд тарбиясига вақти ҳам, имкони ҳам
бўлмайди. Улуғбек Абдуллатифни тўғри
тарбияламаган экан деган дашном батамом
ноўрин. Дарвоқе, яқинда жаннати Муҳаммад Юсуфни кўриб, менга бағишлаб
ҳам шунақа шеър ёзишини сўрадим. Андак кайфи бор экам, шекилли, мана бу шаърни
ёзиб берди. Қулоқ солинг:
Самарқандга борсам мен агар
Каримовни кўриб қайтаман,
У қон йиғлаб турар ҳар сафар
Мен дардимни кимга айтаман.
Бағримда бўй етган бўй қизим
Очкўз
қизим, очофат қизим
Обрўйимни тўккан ўз қизим
Мен дардимни кимга айтаман.
Сезмай қолдим ўшанда чоғим,
Андижонда
экан хаёлим
Билмадим
не экан гуноҳим
Мен
дардимни кимга айтаман”...
“Андижонда экан хаёлим, дебсиз,” қизиқипти
Жуманазар ака.
“Ҳа, бунинг сабаблари кўп: у куни боғ кезиб юрсам, бир жувон салом
бермай, ёвқараш қилиб ўтиб кетди. “Тўхта онагинам, мени танимадингми”, сўрадим.
“Танидим.” “Унда нечун саломингни дариғ тутдинг?” “Ўшанда яъни Андижон қирғинида қорнимда олти
ойлик болам бор эди. Қўни- қўшнилар
чиққани учун томошага чиққан эдим, аскарларингиз мени отиб ташлашди. Сиз буйруқ
берган экансиз. Мана бугун шоҳу гадо баробар деганларидек, ҳамма қатори
бандасиз. Фақат нега жаннати бўлдингиз, ҳайронман”. ” Тўхта жигарим дедим, қорнингда олти ойлик
боланг бўлса, шу тус -тўполон майдонда пишириб қўйибдими, уйингда ўтирмайсанми.
Бу бир, иккинчидан, мен ҳеч қанақа буйруқ берганим йўқ!”
“Ҳақиқатан ҳам буйруқ бермаганмидингиз”,
сўрабди Жуманазар ака.
“Отингиз
Жуманиёзмиди?”
“Йўқ, Жуманазар”.
“Менга қаранг, Жуманазар, падарига лаънат шу ҳарбийларни, уларнинг командирларини! Менга ҳабар берганларида, исёнчилар бегуноҳ
одамларни гаровга олиб, қуролланишга ҳам улгурган эдилар. Менга қолса, ўша бошидаёқ
Акром деган ярамасни озод қилардим.
Кейин ҳаммаси тинчиб, тартиб ўрнатилгач, ушлаб қаматардим у шайтонни... Ўтган
йил бу ерда Андижонда қурбон бўлгар жаннатилар тўпланиб, митинг ўтказишди. “Каримовнинг
жойи жаннат эмас”, дейишди. Аммо тарозига
солиб кўришса, гуноҳларимдан кўра савоб ишларим салмоқли экан. Лекин
бошқа бир айбимдан, аниқроғи гуноҳимдан хавотирим бор. Мен
Тожикистон чегараларига мина ётқизишга фармойиш берганман. Ўтган йиллар
давомида ҳар икки мамлакатдан тўрт юздан кўпроқ, бегуноҳ бандалар ажалга дуч
келганлиги айтилмоқда. Аммо бирорта
жангарими, душманми ўлмабди. Ана шу тўрт юз бегуноҳ одам ва тағин қанчадан қанча
ярадорлар мендан домангир, албатта. Бундай
норозилик намойишларига ана шулар ҳам қўшилиб чиқишса, мени жаннатда
туришим омонат бўлиб қолмайдими, деб қўрқаман. Дўзах азобидан худонинг ўзи асраган
бўлсин!”
Бошланиши ва давоми қуйидаги манзилда
nusratrahmat.blogspot.com
Комментариев нет:
Отправить комментарий