Ҳей, она табиат! Сен одамларни сувга ғарқ қил, улар яшайдиган заминни тебрат, касалликлар юбор! Чунки улар тоғларни топташди, жониворларни нобуд қилишди, сени она, дея туриб, бағрингга тупуришди! Ал - қасосу минал ҳақ! Ўч ол улардан!
Йўқ, йўқ она табиат, ундай қилма, ундай қила кўрма! Одамлар ҳам ахир, сенинг фарзандларинг. Сен уларнинг кўнгилларига раҳм шафқат сол, дилларига эзгулик уруғини сеп!
* * *
Одамлар азал-азалдан ўғилларига Арслонжон, Бўривой, Қўчқорбек, Шербек, Қоплонбек; қизларига Лола, Наргис, Райҳон, Сунбула сингари номлар қўйишган. Уларни қўзичоғим, бўталоғим, лочиним деб эркалашган.
Табиатга меќр қўйсин, уни эъзозласин, қадрига етсин деб шундай йўл тутишган бўлишса ажаб эмас!
* * *
Табиатнинг ғалати қудрати ҳақида гапирмоқчиман. У бадбўй нурини ва турли ифлосликларни ҳам бебаҳо неъмат берадиган тупроққа айлантира олади.
* * *
Шаҳардаги дарахт! Зарурми сенга шу азоблар! Одамларга сен соф ҳаво, салқингина соя ато этасан. Улар танангни бўғзигача асфалт ётқизиб, илдизингни ҳаводан маҳрум этадилар, баргларингга ғубор индирадилар; сен ҳам тирик вужуд эканлигингни, сув, озуқага зор бўлиб яшашингни эътиборга ҳам олмайдилар. Бунинг устига "ҳосилинг"ни кўзлари илғамайди, мевасиз дарахт, деб камситишади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий