– Устоз, «Мени ёзувчи қилган – газетачилик; қўлда қалам ва блокнот билан Бухоронинг жин кўчаларидан тортиб, Қизилқум бағригача, Ҳинд океанидан тортиб, Буюк Хитой деворигача, Литвадаги концлагердан тортиб, Грузия чой плантацияларигача бўлдим, дегандингиз, ибратли саёҳатларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.
– Литвани ёдга солдингиз. Етмишинчи йилларда Европадаги бир қатор концлагерларда, жумладан Литвадаги Дмитравас лагерида бўлдим. Биринчи муаллимимнинг ундов белгисига ўхшаш мажруҳ оёғи дардли ғижирлаб, урушга қарши курашга даъват этаётгандай бўлиб туюларди. Хемингуэйнинг «Урушни ёмон одамлар бошлайди, унда асл инсонлар нобуд бўлади», деганининг мағзини эрта тушунгандим.