понедельник, 1 апреля 2013 г.

САРҲИСОБ 27



                                 
  Бугун – 1 апрел. Ўтган ой давомида худди нашаванддай “Faсebook” билан боғланиб қолдим. Унда анча−мунча нарсаларим эълон қилинди. Айниқса “Мусулмоннинг жуфти ҳалоли” деган қатрам ва Исмат Хушев ҳақидаги фикримга яхши муносабатлар билдиришди. Ўқиб кўринг:
                                                  * * *
                    Россия ТВсидаги бир интервью ёдимдан чиқмайди.
   Чеченга эрга тегиб, муслималикни қабул қилган, ишбилармон рус аёли айтган эди. “Эрим корхонамда ишларди. Менга бўйсинишдан ор қилиб, бошқа ишга ўтди. Иши оғир, алламаҳалда  ҳориб келади. Чарчоқдан ваннага кирмагани учун илиқ сувни ётоққа олиб келаман, пайпоғини ечиб, оёғини ювишга кўмаклашаман. “Жирканмайсизми?” сўради мухбир. “Нима деябсиз, ҳушёр тортди у, агар эрим: “Ана шу сувни ич”, деса,  ҳеч иккиланмай ичаман ҳам...” 

пятница, 1 марта 2013 г.

САРҲИСОБ 26


   Бугун 2013 йилнинг 1 март куни.
   Ўйлаб кўрсам,  сарҳисоб ёзишни давом эттиришим керак экан. Ўртада катта танаффус бўлди:  “Жадид”  кўп вақтимни олди. Энди бекорчиликдан зерикабошладим. “Чол ва кампир” деган ҳикоя ҳам бошлаб қўйдим.
   Бир−бирига суяниб эллик йилдан зиёд рўзгурзонлик қилган ва бугунги кунда хотиралар билан яшаётган чол билан кампир ҳақида.
   Отахон агроном бўлган,  кейин амал пиллапояларидан бирма−бир кўтарилиб, вилоятда бошқарма бошлиғи, туман саркотиби бўлади. Аммо ҳеч ерда беш йилдан ортиқ ишламайди. Ёки ариза ёзиб кетади ёки унинг характерини билган раҳбарлар бошқа вазифага ўтказиб қўйишади. Беш йилдан ортиқ ишлаган ҳар қандай раҳбар – у бригадирми ёки давлат раҳбарими, аввал амалдорга, кейин доҳийга айланади, инсон боласи амалдор ёки  доҳийга айланса, одамгарчиликдан чиқиб кетади,  деган ақидага риоя қилади. Отахон Самарқандда беш йилдан ортиқ саркотиб ёки ҳоким бўлган кишиларнинг қай тариқа бузилганлигини:

понедельник, 21 января 2013 г.

CАРҲИСОБ 25



    Бугун – 19 январь, Беҳбудий ҳазратлари туғилган кун. Уч кун аввал , Ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг янги ректорига киргандим.  Ўзимни таништириб, ҳукуматнинг 2006 йилда  Беҳбудийга ҳайкал ўрнатиш ҳақидаги қароридан нусха бергандим.
    Бугун ҳазратнинг набира ва эваралари билан бирга келдик. Залда йиғилиш ўтказишди. Сўзга ҳам чиқдик. Кейин ҳайкал пойига гуллар қўйдик. Дастлаб, янги раҳбарларнинг андак илтифотсизликларини кўриб, хавотир  тортгандим. Йўқ, тузук ташкил этишди. Анча енгил тортдим.
  “Жадид”ни  Дилафрўз, Тошпўлат Раҳматуллаев,  Ғайбиддин Фазлий  ўқишди. Таклифларнинг бир қисмини инобатга олдим. Уни аввал “Ziyouz.uz” сайтида эълон қилишни мўлжаллаб турибман.

пятница, 4 января 2013 г.


file_icons/pdf2.gif Nusrat Rahmat. Farzandga o'gitlar
Izoh:  
Hajmi:   542 Kb
Saqlab olingan:   218
Baho:    stars/0.gifOvoz berilgan:0
 
file_icons/pdf2.gif Nusrat Rahmat. Men jurnalistman
Izoh:  
Hajmi:   1,45 Mb
Saqlab olingan:   86
Baho:    stars/5.gifOvoz berilgan:1
 
file_icons/pdf2.gif Nusrat Rahmat. Buni hayot debdilar (roman)
Izoh:  
Hajmi:   3,39 Mb
Saqlab olingan:   132
Baho:    stars/5.gifOvoz berilgan:1
 
file_icons/pdf2.gif Nusrat Rahmat. Kalvak mahzum nomalari (qissa)
Izoh:  
Hajmi:   1,64 Mb
Saqlab olingan:   80
Baho:    stars/0.gifOvoz berilgan:0
 
Forum.ziyouz.com yangiliklari