Шеърият
- Главная
- Таржимаи ҳол
- Автобиография
- Ўзбекча Солнома
- На русском
- Ба тоҷикӣ
- In English
- Видео
- FARZANDGA O’GITLAR
- Hikoyalar
- Kitoblar
- МАҚОЛАЛАР
- Фото
- ЖАДИД
- БЕШ ҲИКОЯ
- КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ
- МЕН ЖУРНАЛИСТМАН
- ФАРЗАНДГА ЎГИТЛАР
- БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР
- Facebook’даги саҳифам
- Ютубдаги каналим
- Шеърият
- ЯНГИ ҲИКОЯЛАР
- САРҲИСОБ
- Марафонча югуриш
- Асқад Мухтор дедилар
- Тафсилот
среда, 20 июня 2012 г.
ҲАЗОРАДАН – ЯЛЛАМАГАЧА
Буни ҳаёт дебдилар ёки Ўғлим Улуғбекнинг кундалиги
Оиламиз
ҳаётида жиддийгина ўзгариш юз
берадиганга ўхшаб қолди. 1982 йилнинг кузида Тошкентга кўчадиган бўлдик.
Киндик
қони тўкилган тупроқни ташлаб кетиш, боболар заминидан, уларнинг қабрларидан
андак бўлса ҳам узоқлашиш жаъмики кўникмалардан воз кечиш осон эмас, албатта.
Бувим, амаким, ёр-қариндошлар, қўни – қўшнилар, қишлоқдошлар бунга рози
эмасдилар. Ойим эса дадамга зорланарди.
–
Муалим, машшохийлар, дарахт бир жойда кўкаради, дейишган.
Дадамнинг
жавоби тайёр эди. Ўша машшохийлар «Кун кўрмасанг, кўчиб кўр» ҳам дейишган.
Лухтак
лақабли ёқимтой итимиз, заҳматкаш асалариларимиз, эндигина ҳосилга кирган гилос
ва шотутларимиз... Эҳ-ҳе, озмунча эмасди қадрдон бисотларимиз. Аммо начора.
Ноиложлик.
воскресенье, 10 июня 2012 г.
САРҲИСОБ 17
11−
май куни катта қизим Моҳинбонуни туман марказий шифохонасига бўлим мудирлигига,
аниқроғи, лаборатория раҳбарлигига ишга
таклиф этишди. Гарчанд, бундай таклифни бир неча ҳафтадан бери кутаётган
бўлсак−да, қувондик.
Моҳинбону университетнинг
биология факултетини битиргандан бери қўшни Оқмачит қишлоғидаги шифохона лабораториясига раҳбарлик қиларди. Бу ерда ўн
етти йил ишлаб қўйибди.
САРҲИСОБ 16
Самарқанд шаҳридан нақ олти
километр шарқ томондаги Кўтарма қишлоғида яшашимни айтган эдим. Кўтарма деб номланишининг боиси шундаки,
биздан қуйироқда Қозиқўрғон деган кадимий деҳа бор. У ерда бир замонлар қозикалон яшаган, дейишади.
Ҳар ҳолда, у одам катта заминдор бўлган ва шаҳарнинг бош
каналидан қишлоғигача ариқ қаздирган.
Жўйи қози деб аталадиган бу ариқдан ҳозир ҳам сув оқади ва ўнлаб
қишлоқларни оби ҳаёт билан таъминлайди.
Фақат фарқи шундаки, аваллари бу сув бир неча тегирмонларнинг паррагини
айлантирган, одамлар ундан балиқ овлашган. Ҳозир...
Мазкур ариқни қазиш пайтида бизнинг
жойлар пастлик қилган шекилли, тупроқ
ташлаб, кўтарма қилишган.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)