среда, 31 декабря 2025 г.

ИБЛИС КУЛБАСИ ЁКИ ОБИЙ




"БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР ЁКИ Ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" романидан


Бу машъум уй ҳақида аввал ёзганман.
«Концлагер товуқлари» бобидаги мана бу мисраларни хотирласангиз кифоя.
«1975 йили вилоятнинг мафкура ишлари бўйича котиби ўз ўйнаши билан шу ердаги меҳмонхонага норасмий яъни хуфёна ташриф буюради. Албатта, туни билан кайфу сафо, ҳалиги ишлар... Эрталаб улар чиқаверишмагач, қоровул хавотирланиб, эшикни тақиллатади. Садо бўлмагач, раҳбарларга хабар етказади. Улар ҳам ошиқ-маъшуқларни уйғотолмагач, эшикнинг ошиқ-маъшуқини бузишади. Кириб қарашса, бахтиқаро ўйнашлар ваннада Одам Ато билан Момо Ўаво кийгизиб юборган либосда бандаликни бажо келтириб қўйишибди».
Албатта, шов-шув, текшир-текшир, дегандай. Терговчилар бу юмуш билан уюшган, тажрибали мафия (етмишинчи йилларда-я!) шуғулланганини тахминлашади. Уларнинг фикрича, ўша гуруҳ қурбонини кузатиб юради; ваннага кирган заҳоти ташқаридан туриб, қувурга электр токи тегизади.

Бу нохушликни яширишга ҳарчанд ҳаракат қилишмасин, у ҳақда, мазкур уй хусусида афсона ёки ҳақиқатлигини англаб бўлмайдиган шов-шувлар кўпайиб кетади. Жумладан, бир отахон ана шу уйнинг томида алвастилар галасини кўрганини айтиб, қасам ичади. Табиийки, ҳозир кўпчилик инсу жинсга ишонмай қўйган. Аммо отахон ўз ҳақиқатини тасдиқлашдан чекинмайди. «Бир замонлар бу ер тўқай эди, ўшанда ҳам алвастихона, дейишарди. Улар олов ёқиб ўтиришганини, йўловчиларга эчки, чақалоқ бўлиб кўринганини кўплар билади».
Хуллас, шу воқеадан кейин фабрика маъмурияти турфа ҳангомалар ва маломатларга чек қўйиш илинжида уйни уч талабгорга тақсимлаб беради. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Шафиқа деган санитарка, Сабура деган кассир ва тағин биров киришади. Аммо кўп ўтмай ана шу уйга яширинган қора қисмат Сабурани ҳам таъқиб этади: унинг шипга осилганича қотиб қолган жасадини кўрган одамлар сесканиб тушадилар. Фақат ўша гувоҳларгина эмас, бутун посёлка, фабрика, зоҳиран хавотир тортади. Ўангомага ўч оломоннинг ҳали сўнмаган шов-шувларига кимдир бир пақир керосин сепгандай бўлади. Кассир аёл ўзини ўзи осганми ёки бу қотилликни бош¬қалар қилганми – латтачайнар терговчи аниқ жавоб беролмайди...
Шундан кейин бу уйдан бошқалар ҳам кўчиб кетиш ташвишига тушади, бехосият даргоҳга одамлар йўламай қўядилар, ҳатто кундузи ҳам йўловчилар ҳадиксираб ўтадиган бўладилар.
Орадан йиллар ўтиб, миш-мишлар, ваҳималар алангаси энди тин олаётганда кимдир оловни пуркаб қўяди. Одамлар бу кимсасиз хонанинг чироғи ёниб-ўчиб туриши, аллақандай баҳайбат кўланкалар изғиб юраётганлигига гувоҳ бўлишади. Бунга ишонқирамаган раҳбарлар, милиционерлар ҳам кечқурун узоқдан туриб арвоҳга ўхшаш гавдаларни кўришади: чўчиб, журъатсизгина орқага чекинишади.
Тахминлар авж олади – туман, вилоятдаги казо-казоларнинг қулоғига у яна ваҳималироқ бўлиб етиб боради. Юқори доирадаги (учлик) телефонлар жиринг¬лайди, кўрсатмалар, буйруқлар бўлади. «Обком ўлган уй»га қуролли десант ташлашга қарор қилинади.
Операция (негадир уни «тишлаш» деб беўхшов номлашган) режасига биноан полковник Ўрайим Тахтаев (аслида Иброҳим Тўхтаев бўлса ажаб эмас) раҳбарлигидаги ўттиз икки кишидан иборат тажрибали, жасур милиционерлар кечқурун, айнан чироқ ёқилган пайтда уйни қуршовга олишади. Ўқ отиб огоҳлантиришгач, радиокарнай орқали мурожаат қилишади: қаршилик кўрсатмасдан, қўл кўтариб чиқиш шартини қўйишади. Аммо аксу садо бўлмайди. Сўнгра огоҳлантириш сифатида автоматдан ўқ узиб, дераза ойналарини чил-парчин қилишади. Тағин садо бўлмагач, галалашиб ичкари киришса ҳеч вақо йўқ. Бир чеккада бўшаган шишалар, колбаса, сигарет қолдиқлари. Шундан ке¬йин операция аъзолари ўз андиликлари, лакаловликларидан роса кулишади, аскиялар қилишади.
– Биз беҳудага ваҳима қилиб юрганмиз, – дейди Тахтаев, – бу ер шунчаки қиморвозлар масканига айланган. Қолган гапларнинг бари жоҳил бандалар тўқиган сафсата.
– Ўртоқ полковник, – мурожаат қилади аскиячилардан бири, – ўттиз икки тишнинг ўттиз икки иши бор, дейишади. Ишсиз қолган тишлар мана бу колбасаларни тишлаб кетаверсин.
Улар мириқиб кулишади ва лекин ашё сифатида сигарет ва колбаса қолдиқларини ҳам қоғозга ўраб олишади.
Тинтув давом этаётган пайтда ҳеч кутилмаган ҳол рўй беради – бир шкафни галалашиб очишганда ичидан букчайганича қотиб қолган мурда юмалаб чиқади. Ўозиргина қаҳ-қаҳ отаётган азаматлар ваҳима оғушида қуролларига ёпишадилар. Кейин, ўзларини босиб олиб, мурдага яқинлашишса, унинг тасмасига бир варақ қоғоз қистирилган ва негадир русчалаб: «Тишлаш» операциясининг чаққонлари. Ноумид қайтманглар – ло¬ақал шу одамнинг ....ни тишлаб кетинглар!» деб битилган экан.
Экспертиза марҳумнинг ҳам бўғилгани, ҳам отилганини аниқлайди. Мурданинг қизил ўнгачидан олинган автомат ўқининг габаритлари-ю, калибрларини обдон текшириб кўришса... (Ё тавба! Олам тасодифларга тўла! Ўзинг асра!) у айнан «Тишлаш» операцияси аъзоларидан бириники бўлиб чиқади. Шўрликни (исми-шарифи Бўрибой Бўронбоев) зудлик билан ҳибс¬га олишади. Яна шов-шув, ваҳима. Аммо тергов жараёнида бояқиш Бўрибой бегуноҳлигини исботлаб беради. Аён бўлишича, боя деразага қараб ўқ узганлар орасида ана шу ўпкавой ҳам бўлган, улардан бири шкафдан ўтиб, жасаднинг кекирдагига қадалган экан.
Бўрибойни ҳибсдан озод этишади, аммо қайтиб милицияга олишмайди: аввалги иш жойларида баднафслик қилганлиги, милицияга тасодифан тушиб қолганлиги аён бўлади.
Нафсиламбирини айтганда, эрталаб бадбўй товуқхоналар томон шошиладиган, кун бўйи ишлайдиган, қечқурун бирор нимарса илиб чиқишдан ўзгасини ўйламайдиган, қимматчилик, йўқчилик; амалдорларнинг ноинсофлиги ва турли ғийбатлардан бошқа мавзу, машғулоти бўлмаган одамлар учун шунақа ҳангомаларнинг бўлиб тургани ҳам тузук! Бу зерикарли оламда инсон табиати янгиликка, ислоҳотга, қолаверса ғийбатга ташналиги табиий бир ҳол бўлса ажаб эмас.

 БЕҲБУДИЙ ЁҚҚАН ЧИРОҚ


Бўлмайлик нурдан йироқ,

Қўлингни бер, жон ўртоқ

Уфққа чорлар бизни

Беҳбудий ёққан чироқ!

Беҳбудий ёққан чироқ!

 

Туркистоним, бўл ўйғоқ,

Рақиб қўймасин тузоқ

Йўлларингни ёритсин,

Беҳбудий ёққан чироқ!

Беҳбудий ёққан чироқ


Шукроналар замонга

Шундай омон омонга 

Мунаввар эт йўлларни 

Беҳбудий ёққан чироқ

 Беҳбудий ёққан чироқ


Кўз тегмасин давронга

Ва қолмайлик армонда

Фитратимиз ёритсин 

Беҳбудий ёққан чироқ

 Беҳбудий ёққан чироқ 

 



 Сизни қурбон қилдилар

Зору ҳайрон  қилдилар

Лек зулматни ёритди 

Беҳбудий ёққан чироқ

 Беҳбудий ёққан чироқ

        

Жадид боболар ҳар чоқ

Руҳингиз бўлсин чақмоқ

Нусрат учун равшан нур

Беҳбудий ёққан чироқ!

Беҳбудий ёққан чироқ1


21 02 2023

 Автор: Нусрат Раҳмат

 

7. ИДРОК ЭТГАНЛАРИМ

 

           Вилоят газетасида ишлаганимда, редакция топшириғи билан қамоқхона, жиннихона. ва моргга ҳам кириб чиққанман. 1987 йилда чон этилган “ Мен редакциядан” деган китобимда бу ҳақда батафсил ёзганман.

   Расмий доираларда  “ руҳий касалликлар шифохонаси”  деб аталадиган бу даргоҳга, айнан  шу ернинг ўзидан тушган шикоятни текширгани боргандим

 

"Мен, деб ёзган эди шикоят эгаси, катта ноҳақликка дуч келдим:  бошлиқлар устидан ёзганим учун руҳий касаликлар шифохонасига ётқи-зишди. Милициядагилар, докторлар билан тил бириктириб, шу қа-биҳликка қўл ўрдилар, безбетлар!

         Ҳурматли редакция! Бирор муҳбир келиб, мен билан гаплашишини илтимос қиламан!"

         Ҳатга илова қилиб, у шеърларини ҳам юборганди. Мактуби сингари шеърлари ҳам равон эди, уни савдойи одам ёзганига ишониб бўлмасди. Машқларини адабиёт бўлимининг мудирига кўрсатган эдим, у ҳам фик-римга қўшилди.

         - Газетага берса бўладими, - сўрадим.

         - Йўқ, бўлмайди, - деди у анча кескин, аммо сабабларини айтмади.

         Бош врач мени анча совуқ қарши олди. Мақсад-муддаомни айтганимдан кейин ҳам ҳолати ўзгармади. Бу эса унинг менга ўхшаш анча-мунча муҳбирлар билан мулоқотда бўлганидан далолат берарди. Ниҳоят у гапимни лабимдан юлиб олиб, навбатчи врачни чақирди ва дуппа-дурустдан буюрди.

 

2 ҚИСМ: НОМА № 3. НОМА № 4

НОМА № 3

Муродбахш чаҳоршанба, бади нонушта аёлим бирла ўғлумни
чорлаб, дедимки: “Худо каминага, ол, қулим деб, ғойибдан фалон
доллар бериб турибдур. Кўкидан. Машварат этайлук: бул сармояни не
муддаолар учун харж этурмиз? Бисёр ва бисёр зарур бўлғон
харажотларни гапурунглар.” Алар таомилни бузмай, одоб ила, андак
сукут қилдилар. Бадазон заифамиз тоқати тоб бермади. “Қиз ўлгур
бўй етиб турибдур, бир бисот олмадук. Эмдиликда қимматбаҳо мебел
элтурлар, тилло ҳалқа, зебигардон талаб қилурлар. Мани ваҳима
босур ва бисёр дилтанг бўлурман, гоҳида ўйқум қочур...” “Тузук,
тузук”, анинг суханини кесмоқдан дигар иложим йўқ эрди. Боиси:
жоғи бир очилса, беркитмоқ бисёр мушкул кечиши каминага
аёндур.”Магарам ҳоли барвақт бўлса ҳам, сан учун бир ҳавуч кўкча
ажратурман. Қолганига семон, ғишт олурмиз. Найимбекка иморатни
бошлайдурмиз”.
“Даркор йўқ, инкор қилди найнавимиз боз, ман Янгиариққа
бормасман. Қачан бўлмасун, Шўро бобонинг боғидан замин
олурман.”

Биз сукут тутдик.
Эмди Янгиариқ бирла Шўро бобонинг боғи хусусида андак сухан
юритмасак, бисёр гаплар фаҳмингизга етиб бормайдур.
Аввол хотиррасон қилғон эдимки, давлатимиз сарвари тахтга
ўтурган замон: ҳар бир рўзғорга йигирма беш сўтуғ томарқа берилсун
деб, фармони олий бергон эрдилар. Раиятга берилғон бу сабукликдан,
жамики деҳқонлар янглиғ биз ҳам беҳад сарафроз ўлғон эрдик. Ва
хуррамлик ила Мурод муаллим, камина, Мўминжон ва дигарлар
газетни олиб, раисга бордук. Раис ҳам хонасида бу фармони олийни
ўқуб, энса қашлаб турур эрди. “Келдик, дедик бадаз салом-алек, эмди
бизларга ер берурсиз! Мана, фармони олий бор, кўрунг, ким имзо
тортган ва ани бузмоққа ҳеч бир соҳиби амалнинг ҳадди йўқдур.”
“Қаёндан берурман, тўнглик қилди ул бедаво, якчанд дақиқа
хомушлик ила сукут тутуб, гарданимда плон бор. Плонни олсун ёки
калхозга барҳам берсун, бад берурман.” “Бизга ўн сўтухдан бўлса ҳам
кифоя”, жим ўтурмадим ман ҳам. “Ҳал этмасангиз, биз юқорироққа
борадурмиз”, таҳдид этди Мурод муаллим, бадаз танаффус. Ҳа, эмди
сизнинг “ёзувчи” эканлигингизни олам биладур”, деди ул. Сўнг
амалдор сукутини зарра бузмади ва биз илож топмай, чиқиб кетдук.
Экки кун ўтуб, ҳокима ойтига кирадурғон ўлдик. Андак хавотир
ва умед аралаш анинг идораси тамон равона бўлдук.. Зинадан чиққан
маҳалимиз, дарбон миршаб йўл тўсуб, мақсад муддаомизни билмоқ
истади. Арзу додимизни жилла баён қилмоғимиз баробари исму
шарифимиз, тураржойимиз, муддаомизни қоғозга тушурди. Бир
йигитча пайдо бўлди, қайсики, бўйинбоғ боғлағон, алалхусус
сертакаллуф эрди, миршаб бир нимарсалар деб қоғозни анга тутқазди.
Боз якчанд дақиқа ўтуб, кирмоғимизга ижозат берилди. Эккинчи
қабатга чиқиб ҳам кутдик. Аммо дилимизда ногаҳоний қўрқув зоҳир
ўлғон эрди. Бир маҳал: “Маҳаллаликлар кирсун”, деган садо янгради
ва бизни чорладилар.
Катта ва узун хона пешкаҳида ўтурган бу хушрў заифани
тилвизорда якчанд бор кўрганим боис тез танидим. Эшикдан
кираримиз маҳал ул хонима жойидан чаққон қўзғолди, келиб
табассум ва такаллуф ила ҳар биримизга қўл узотди ва
ширинзабонлик ила ўтурмоққа таклиф қилди. “Эшикда турган
йигитчага фармойиш берди: “Бозуд чой келтур, Маҳалладан
бародарлар ташриф этибдурлар”. Ва шу баробаринда сўроқ айладики,
Маҳаллада тинчликму, хонадонлар, фарзандлар, неваралар сиҳатму,
шодму? Эҳтиром тутуб, ҳар биримизга чой узотди ва бисёр сарафроз
ўлдук, хавотир дилимизни тарк қилди. Бо ин жумла раис ва Илҳом
милисани йўқлади, алардан мардумнинг рози ёхуд норозиликлари
бирла қизиқди. Таомилни бузмай, Мўминжон аларни сифатлаб қўйди.
Апамулло бу жавобдан мамнунлиқ топиб, хар хел хандавор
саргузаштларни гапурди ва биз очилиб ханда қилдук. “ Сиз
Лабиғорда лағмонпазлик қилурсиз. Ростми?”, сўроқ айлади бир маҳал
Мўминжондан ва анинг тасдиғидан мамнун ўлиб, давом берди: Сизни
бу жойга келтирурман. Яхши лағмонпаз ўзумузга зарур. Ошхонага
саркор қилиб қўюрман, токи хўрандалар шаҳардан бу жойга
келсунлар.”
Бадазон манга қаради: “Сиз акои Калвакми? Нима юмуш
қиладурсиз?” “Инкубаторим бор, чўжа чиқорурман.” Бадаз бу
жавобим, эътиборни боз зиёда қилиб, якчанд сўроқлар берди.
Жумладан, қанча тухум жойлайдурман, қанча маҳал кутарман ва
дигар.
Ана, дейман камина ўзумга ўзум катта арбоблар ҳам бунча
хокисор, хушмуомала бўлурми экан. Боз жойидан қўзғолиб, чой
қуйди, Биз ҳижолат бўлур эдик ва ҳокимамизнинг ҳар ҳазилидан қаҳ-
қаҳ отиб кулур эрдик. “ Анекдот айтайму”, савол берди Ойтимулло
бир маҳал. “Давай, давай,” дедук бисёр хуррамлик ила. “Маҳаллага
депутат борибдур. Мардумни тўплаб, ваз айтибдур ва : “Бизга не
талаблар бор”, деб сўроқ ташлабдур. Бир маҳаллалик газ масаласи
бисёр чатоқ бўлғонлиғи мазмунида сухан қилғон экан, депутат
киссасидан папиросини чиқориб, анинг қутисига “ Газ келтирмоқ
зарур”, деб битибдур. Боз бир маҳаллалик: “Кўчаларимизни асфалт
қилмоқ керак, автобус юрмоғи жойиз”, демоғи бирла. “Асфалт ва
автобус бўлмоғи зарур” деб ёзибдур. Учинчи маҳаллалик туруб:
“Қишлоғимизга тайёрагоҳ қурмоқ даркор. Биз дигар юртларга писта,
бодом элтадурмиз,” дебду. Депутат боз савол айлабдур: “Тайёранинг
қаноқа хелидан бўлсун? ЯК-40 бўлса майлиму?” “Бўладур” жавоб
айлабдур маҳаллалик. Меҳмон ани ҳам хатга туширибдур ва хайри
хуш қилиб кетибдур. Вақти бегоҳи балалар кўчадан ҳолиги папирос
қутисини пайдо қилибдурлар. Анда жаъми талаблар устига хат
тортиб, пастига: “Эй худо, аларга фаҳму фаросот бермоқ зарур” деб
битгон экан”.
Боримиз авоз қўйуб кулдук. “Боз айтайму, савол айлади ул
ҳокима. “ Давай, давай”, қистадик дағи. Бул сафаргиси авволгидан
ҳам қизиқ эрди. Бадазонки, учунчи сафар қаҳ-қаҳа кулдук, ойтимулло
деди: “Бародарлар, шакарнинг ози хубдур” Эмди хайри-хуш
қиладурмиз. Каминага айни чоғ Тошкандан тилфон қилмоқлари
лозим. Ростдан ҳам тилифон авоз берди ва ул хушфел аёл дастакни
олиб, хушзабонлик ила жавоб қайтарди, инчунин аппоқ қўлини
кўксига босиб, бизга хайри хуш ишорасини ижро этди. Чиқиб
кетмоқдин диган чорамиз йўқ эрди.
То алламаҳал бу хотуннинг хушрафторлиги, сухандонлиги,
меҳрибонлиги, боэътиборлигига тасаннолар айтдук.
“О, асосий гапни айтмадик-ку”, хотирлади бир маҳал Мурод
муаллим. Боримиз сўроқ аломати бирла бир-биримизга қарадук.
Муаллим андак жаҳлга ҳам минди. “Нима, анекдот эшитгани
келдукми? Бизни лаққи қилди бу занак. Давай, қайтиб кирадурмиз”
“Кирсак, маҳаллалик, деб кулмайдурларми, сўроқ қилдим. Баракс,
кирмасак куларлар. “Эмди бизни у жойга қўймаслар ҳам” фикр
қилдим ва аёғим тормай турғонлигини баён этдим. “Ўзим борурман”,
дедику”, дам турмади Мўминжон. У боримизни калака-ю масхара
қилди ва зинҳор бормайдур”, деди муаллим.
Боримиз ноиложлик ила ўйга равона бўлдук.
Арадан ҳафта кечмай, вилоят ҳокимига бормоққа аҳд қилдук.
Роҳба-роҳ маслаҳат этдук, магарам бу амалдор ҳам латифа айтадурғон
ўлса, тиш оқини кўрсатмай турурмиз, бағоят жиддий бўлурмиз деб.
Бу даргоҳда ҳам бизга миршаб пешвоз чиқди ва аввол тўда бўлуб
юргонимиз важидан койиди, бад бино арқасидаги пастак ўйчага
равона этди. Бу жойда арзу дод бирла келганлар бисёр эдилар ва
панжара нарисида турган заифа: “Шикоятларинги қағозга тушуруб,
манга қолдуринглар”деб авоз берур эрди. Аризамиз авволдан
битилғони боис анга узотдик. “Эмди боринглар, ҳал этадурмиз” деди
нохуш.
Ҳафта ўтмай дарвоза қоқилди. Эшик очсам, Илҳом милиса, дўм,
боз экки бегона мардак турур эрдилар. “Акои Калвак сиз жиноят,
кечирасиз, шикоят этғон эрдингизму, савол берди дўм бадқавоқли
ила.” “ Ҳа шу томарқа масаласида” “Ҳозир ҳавлингизни ўлчайдурмиз,
деди ул ва гала бўлуб кирдилар, газламоққа киришдилар. Охир-
оқибат, иморат жойи бирла ўн тўрт сотих чиқди. “Акои Калвак, сизга
ўн сотих положение бўлғон, аммо ғайриқонуний тўрт сотихни қўшиб
олғонсиз ва фалон санадан буён анга налог тўламай, қонуншикасталиғ
қилғонсиз. Зеро, қарзни расчёт этурсиз ва бадазон арзу додингизга
қулоқ тутурмиз”, деди ҳамширағар бегона мардак.
Бисёр ранж топдум. Аммо ҳамсоямиз Мўминжонга чандон баттар
зарба бериб, бисёр хомуш этдилар, бедаво баччағарлар. “Сизни
балангиз йўқ акан, нима қиладурсиз, қўшумча заминни” деб, таънаю
дашномлар бердиларки, бисёр қаҳрга миндук ва пушаймонлиқлар
тортдук. Бадазон Мурод муаллимникига равона бўлдилар.
“Эмди, деди Мурод муаллим ҳафта ўтуб, Тошканга, ўзларига
ёзадурмиз.” “Билганингни қил, локинда бизни тинч қўй, зорландик
Мўминжон бирла камина, биз имзо чекмайдурмиз.” Арадан _______ўн кунлар
чамаси ўтуб, деҳада нохуш гаплар аралади. Ҳокима апа катта
анжуманга раис, Илҳом милиса ва дўмни турғозиб дебдики:
“Маҳалладан афанди чиққан эрди, лақма чиққан эрди, савдогар
чиққан эрди, локинда “ёзувчи” пайдо бўлмаған эрди. Санлар қаёнга
қарайдурсанлар? Кўрми санлар? Ҳар қандоқ “ёзувчи”нинг решасини
қурутарман! Ман бирла ўйнашмасун.” Тахмин қилдиларки, эмди
шўрпешона муаллимни ишдан пеш қилурлар ва қаматурлар. Локинда
бунинг чаппаси содир ўлди. Бир куни боримизни идорага чорладилар.
Дедиларки: “Сизларга қўшимча томорқа берадурмиз. Юқоридан
шундоқ фармойиш бор. Инчунин арза ташлаган башқа бандалар ҳам
олурлар. Аммо-локин, Янгиариқ тамондан замин олурсизлар. Боиси:
бу жойлар банддур.
Магарамки, Янгиариқ деган маскан якчанд чақирим нари бўлса
ҳамки, тархашлик қилмадик. Рўзи чаҳоршанбе олти сотихдан ер
ўлчаб бердилар ва аларнинг узрпурсликлари бирла ўн беш сотихдан
олғонимиз хусусиндаги хатга қўл қўйдурдилар. Бу жавобни
Тошкантга юбормоқлари зарурлигини изҳор этгач, тархашлик
қилмадик.
Ҳамал ойи янги томорқага ниҳол экдук. Алма, шафтолу, гелос
деганларидак. Локинда сув келмагани боис саратон маҳал қуруб
кетди. Бад ўзумиз ариқларни равон қилдук ва дағи кўчат келтурдим.
Аксига олиб, ҳайдав маҳали чорво хароб қилди. Бадазон атрофига
девол кўтардим. Ул замонлар Наимбек бала эди, локинда ман бирла
келиб, кўчатларни суғорур, аларнинг тагини чопмоққа кўмак бурур
эрди. Солба-сол чўл ободлик топди, якчанд бародарлар бу жойга
иморат ростлаб кўчуб келдилар. Локинда Найимбек бош тортди.
Шўро бобонинг боғларидан ер олурман, деб аҳд қилди.
Урушдан аввол Шўро бобо отлиғ мардак ( асли бухоролик) бу
жойга дўм бўлганлар. Обрўлари баланд бўлғон, албат. “Маҳалланинг
ўнг тамонидан ўн гекторлик боғ ташкил қиладурмиз. Аниқ қилдим:
Амир Темурнинг “Боғи Дилкушо”лари худди шу жойда бўлғон экан”
дейдилар. Аммо ба суханни сиёсий хато ҳисоблайдилар ва шу боис
ишдан пеш қиладилар. Шўро бобо далага чиқиб, ҳамма қатори кетман
урадилар ва бадаз чанд сана ўша айтган жойларини текислаб, ниҳол
қадашга киришадилар. Шу тариқа ҳар йили йигирма сўтих чамаси
жойни кетман бирла тахт этиб, кўчат қадайдурлар. Аҳли фаҳмга
аёнки, ниҳолни қадаш бирла иш битмайдур. Уни бо оби-тоб суғормоқ,
навдасини чилпимоқ, ўғутламоқ даркор. Шўро бобо бу юмушларни
бағоят диққат, эътибор ила бажарадилар. Боғни бир қаторга шотут,
дигарига янғоқ ёки анжир қадаб, арасига экин экмоқни канда
қилмайдурлар. Албат, мардум ҳам қўл қавуштурмай, кўмак
кўрсатурлар. Йил ўтуб, боғнинг миён қисмига шийпан бино этурлар.
Бу арада Гирмон уруш эълон қиладур. Аҳли Маҳалла боғ
неъматларидан баҳрамандлик топиб, жанггоҳдаги ўғулларга ҳам
ботмонлаб қуруқ мева савғо қиладурлар.
Бадаз зафту зафар, яънеким Гирмон маҳв бўлғоч, Шўро бобо
деҳама-деҳа пиёда юруб, бағоят кам қолган, мева навларни топадилар
ва пайванд келтуруб, алар миқдорини бисёр қиладилар. Бо ин жумла,
ашўла бўлғон Наманган алмасини дарак қилиб, Ўшдаги боғдан пайдо
қиладилар. Бир замонлар номдор бўлган қирмизак алма ҳам нишонсиз
қолғон экан, ани Ургутдан, бир мусулмоннинг ҳавлисидан топадилар.