Самарқанднинг Гагарин кўчасидаги собиқ марказий авиакассадан жануб томонга қараб, тахминан беш юз метрлар ўтсангиз, чорраҳа чиқади. Бурчакда беш қаватли, ғиштли бино бор. (Гагарин 128). Бу иморат Иттифоқ даврида ёш оилалар учун мўлжаллаб қурилган бўлиб, энсиз, олд қисми айвонли, бир ёки икки хоналидир. Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватида хусусий клиника жойлашган. Унинг пешонасида эса “Som So’zani Plus medical klinic” деган ёзув бор.
Аммо бугунги дардли монологимиз биринчи ва иккинчи қаватдаги шифохона ёки ҳақида эмас, ҳамма−ҳамма мамлакатлар, миллатларда ҳам энг манфур ҳисобланган қабоҳат хусусидадир.
Ана шу юқори қаватдаги уйларнинг анчагинаси эгасиз эканлигини уларнинг деразалари ойнасиз, синиқлигидан ҳам англаш мумкин. Магарам, бу хоналарни текинга беришса ҳам, жилла ор−номусли одам мазкур бинога қадам қўймади.