суббота, 7 октября 2023 г.


 

НУСРАТ РАҲМАТ – 83

 

Публицист, адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Меҳнат фахрийси Нусрат Раҳматнинг ҳаёти ва ижоди билан қизиқадиганлар, энг аввало, у кишининг ҳаволаси ( блоги га кириши мақсадга мувофиқдир. Устоз ўзини, онлайн ёзувчи, деб ҳисоблашида ҳам жон бор. Муаллифнинг барча мақола, ҳикоя, таржима ва китоблари блогида тартиб билан жойлаштирилган ва у кишининг ўзи, ҳозир ҳам ижтимоий тармоқларда фаолдир.

Ҳаволани очсангиз, шу кунгача муаллифнинг асарлари билан 21 мамлакатдан 47 338 киши танишганлигига; жумладан, Ўзбекистондан - 7200, АҚШдан 6600, Россия Федерациясидан-3670 киши кирганлигига ишонч ҳосил қиласиз.

  “Шеърият” бўлимида,  муаллифнинг ёшлигида ёзган шеърларидан завқ олишингиз мумкин. “Шу тийран кўзлар”, “Она юраги” “Ёғоч оёқ” сингари шеърлар саҳналарда, давраларда ҳозир ҳам монолог қилиб ўқиляпти.

Лекин Нусрат Раҳматга  шуҳрат келтирган жанр публицистика бўлганлигини тан олишимиз керак. Иттифоқ даврида “Литературная газета”, "Журналист” журналларида долзарб муаммоларни кўтариб чиққан эди. Агар ҳаволанинг “Мақолалар”, “Ўзбекча солнома” бўлимларига кирсангиз, турли даврларда ёзилган салмоқли ва ёдда қоладиган чиқишларни ўқишингиз мумкин. Жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари таранглашган пайтлари - 2011 йили “Центр Азия” ва бошқа сайтларда эълон қилинган “Президентам необходимо всретиться” мақоласи ўша  сиёсий тарангликни юмшатишда ўзига хос рол ўйнаганди. "Ўзбекча солнома" бўлимида "2009 йилдан шу кунгача ёзилган асарларнинг аксарияти билан танишишингиз мумкин.

  Нусрат Раҳмат бир неча йиллар “Қишлоқ ҳақиқати”, “Ўзбекистон адибиёти ва санъати” газеталарида хизмат қилди. Газета тахламини варақлаган киши муаллифнинг кўпгина публицистик мақолалари билан танишиб, улар ҳозир ҳам долзарблигига  ишонч  ҳосил қилади. 

“Асқад Мухтор, Одил Ёқубов сингари адиблар раҳбарлигида ишлаганим, менга катта мактаб бўлди”, дейди муаллиф. Асқад ака "Буни ҳаёт дебдилар" романимни қўлёзма ҳолатида ўқиб, "Гулистон"- да парча эълон қилгандилар.

Нусрат Раҳмат қайси юрт, шаҳар ёки қишлоққа бормасин, худди Американи очган Колумбдай завқу-шавқ билан у ердаги одамлар, обидалар, одатлар ҳақида ҳикоя қилади. Ёзувчининг “Мен кашф этган Ҳиндистон”, “Кахетия тупроғи, “Пекинда пиёда юрсанг” сингари мақолалари ҳамда “Қўлда қалам билан” рубрикаси остида  ёзилган мақолалари бунга мисол бўла олади.

         Нусрат Раҳматнинг “Фожиа”, “Айиқ эргаштирган амаки”,  “Номаълум одам ҳикояси”, “Нохуш хаёллар”,” Фақат хўроз ҳақидамас”, “Санаторияда” сингари ўнлаб ҳикоялари инглиз, турк,  тожик тилларига таржима қилинган. Мазкур ҳикояларда  публицистика билан бадиий  тўқималар шунчалик уйғунлашган, синтезлашганки, уларни қайта-қайта қўлга олгингиз келаверади.

 Қаҳрамонимизнинг ўзи ҳам Абу Али ибн Синонинг “Пирўзинома” асарини форсийдан ўзбекчага ағдарган эди.

         Нусрат Раҳмат Маҳмудхўжа Беҳбудий адабий меросини  ўрганиш бўйича салмоқли ишлар қилди. Самарқандда буюк  бобомизга  бюст ўрнатиш ташаббуси билан чиқди;  у кишиниг ҳаётига оид “Жадид” романини нашр эттирди. 

2024 йилда ёзувчининг уч жилддан иборат"Танланган асарлар"нинг биринчи томи ҳам нашр этилди.

   Қуйидаги парол орқали Нусрат Раҳматнинг хазинаси билан танишишингизни тавсия этамиз: nusratrahmat.blogspot.com

   

      Худо сизга меҳрибон бўлсин ва омадингизни берсин, устоз!

     Туғилган кунингиз муборак бўлсин!!!

                                      

          

 

суббота, 30 сентября 2023 г.

 Ушбу шеъларни ёзганим ва монологни ижро этганимга бир неча йил бўлган. Уни ҳаваскорлар саҳна ва давраларда ижро этишаётганидан хабардорман. Аммо ҳар гал матнни бузиб айтишаётгани ва муаллифни ( каминани) тилга олишмаётганлиги дилимга ўтиришмайди. Шу қусурларни бартараф этиш илинжида қайта эълон қилдим.                                                  


                  
              ШУ  ТИЙРАН КЎЗЛАР

Сизга боқиб  турган  шу тийран  кўзлар,
Меникимас,  дўстлар...
“Кўзи ожиз”  бўлиб туғилгандим  ман,
“Бечора, дейдилар, қисматинг экан”.
Сезмасдим:
Тун нима, ё кундуз нима,
Баҳор латофати ё юлдуз нима?!
Эртадан-кечгача ўтирардим жим,
Ахир, юмуқ эди менинг кўзларим.
Илк баҳорда бир кун Тошкентдан дадам,
Доктор олиб келди, қувондим бирам!
Профессор экан,
Кўрди кўзимни.
Тинглади ҳасратли, мунгли сўзимни.
-Даволайман,- деди, аммо жуда қийин,
/Дилим туғён этар дақиқа сайин/
Бунинг бир йўли бор: бирорта одам,
Агар рози бўлса,
Даҳшат бўлса ҳам,
Кўз соққасин берса, ўйин оламан,
Кўзларинг ўрнига уни жойлайман!
Тезда дўсларимни тўплабди дадам,
Сўрабди ёрдам...
Аммо ким кўз берсин,
Шу экан тақдир,
Дептилар: кўз бериш- даҳшат-ку, амир!
Қариндошларни ҳам топибди дадам,
Кўз инъом этмабди қариндошлар ҳам.
Сукут ичра бир кун мизғирдим, ҳайҳот,
Ногоҳ эшитилди аччиқ бир фарёд...
Вой,  онам-ку, ахир!
Ирғиб турай десам, қўймайди кимдир.
Кейин...
Кейин билсам, бечора онам,
Мен учун берибди икки кўзин ҳам.
Доктор нигоҳбонин ўйиб олибди,
Дарддан мунисгинам фарёд солибди!
Жарроҳ столига сўнгра мен ётдим,
Билмам у ёғини – ҳушим йўқотдим.
Орадан тақрибан қирқ кунча ўтгач,
Ва профессор ижозат этгач,
Докани кўзимдан ечдим – у шартта,
Мен борлиққа боқдим биринчи марта!
О , ошуфта дунё, осмон, юлдуз, ой!
Одамларни кўрдим илк бор, ҳойнаҳой,
Онажон, деб уйга қўйиб кирсам от,
Эҳ, мен ношудга ҳаром бу ҳаёт!
Онамнинг иккала кўзи кўр эди,
Инграрди бечора... дарди зўр эди!
У секин пайпаслаб, бошимни тутди,
Очиқ кўзларимни меҳр билан ўпди.
Сизга боқиб турган шу тийран кўзлар,
Меникимас, дўстлар,
Онажонимники!

ОНА ЮРАГИ

    Она юраги ҳақидаги афсонани эшитган чиқарсиз. Уни талай шоирлар шеърга солишган. Мен ҳам бир вақтлар қаламимни синаб кўргандим.

Ҳайҳот!
Ҳайҳот!
Ҳайҳот!
Сен она эмассан.
Жаллодсан – ҳаёт!
Ошиқи зорларга изтироб нечун?
Маъшуқлар пойида не боис мажнун?
Уларга тутқазиб, гоҳ ханжар, гоҳ гул,
Қисматнинг қаърига отасан буткул!
Қаламга олганим жўн бир афсона,
Афсонада зоҳир – сабоқ, фасона
Ўғлон севиб қолди, дарди беҳудуд,
Кўзидан, сўзидан ўт чақнар бедуд.
Одамлар! Чекининг, ана маст келди!
Ишқ шаробин ичган
Ғўр сармаст келди!
Ишқи тушган санам, о дилдор эди,
Чечан-у, шоҳиста ва кибор эди.
Моҳтобни эслатар хушрўй юзлари,
Руҳингни эркалар сузук кўзлари
Пойларига қўйиб бошини такрор?
Йигит зорланарди – ашки шашқатор:
«Дилингни менга бер,
Берақол, жоним,
Зулматга отмагил жону жаҳоним.
Не шартинг бор, сўйла, борлиғим нисор,
Жоним-у, жаҳоним, имоним нисор…»
«Чиранма, қоплоним, кўз сузди дилдор,
Агар жўмард бўлсанг,  қалтис шартим бор…
Майли,  юраккинам сенга бахшида…
(Ошиққа умидбахш ваъда яхши-да)
Унинг эвазига келтиргил лочин,
Онанг юрагини!
Сўзинг бўлса чин!»
Нима бу?
Макрми, сир-у синоат,
Даҳшатли ҳазилми ёки хиёнат?
Ёлғиз ўғил эди, ёлғиз онага.
Саросар қайтди у уйга – хонага
Онанинг кўзлари йўлга зор эди.
Ўғил қўйнида-чи ханжар бор эди…
Девонавор эди унинг кўзлари,
Сарбасар, мастона айтган сўзлари.
Она ёйган эди муъжаз дастурхон,
Ҳадемай нон ўзра сачраб кетди қон!
Кафтда серхун юрак урарди ҳамон.
Ўғил манзил сари отилди чпққон.
Ва остона ўзра қоқиниб тушди,
Онанинг юраги нарига учди…
Водариғ,
Водариғ, тилга кирди у,
Дарду изтиробли бир ҳол эди бу
Дедики: «Тойчоғим, бу не фалокат?
Етмадими сенга зарбу зарофат?
Турақол, чироғим,  дардингни олай,
Йўл қалтис, огоҳ бўл қурбонинг бўлай…
Ҳайҳот!
Ҳайҳот!
Ҳайҳот!
Сен она эмассан,
Жаллодсан ҳаёт!
Ошиқи зорларга изтироб нечун?
Маъшуқлар пойида не боис мажнун?
Кечир, мунгли бўлди Нусратнинг сўзи,
Хулоса яcасин ҳар кимнинг ўзи…
  
Нусрат РАҲМАТ

воскресенье, 17 сентября 2023 г.

БОЯҚИШ МУАЛЛИМ ЁКИ ЭРТАКДАН СЎНГ


  Ҳозирги китобхон анчайин инжиқ, нозиктаъб – у руҳиятга боғлиқ тафсилотларни, табиат тарҳлари чизилган саҳифаларни хушламайди; киноя ёки муаммолар моҳиятига етиш учун бош қотиришни эп кўравермайди. Лекин ҳақиқат ёки чўпчаклигини  фарқлаб бўлмайдиган воқеалар; охир-оқибат, гуёки, адолат зам-зама қиладиган, ўз ибораси билан айтганда: “қизиқ” олди-қочдилар бўлса, шунда ҳам аввал “чўқилаб кўриб”, дилига ўтиришса ўқийди, бўлмаса, телевизор тугмачаларини бирма-бир босиб (ахир, унинг ихтиёрида талай каналлар; бунга компьютер ҳам келиб қўшилди) юборади ва шўрлик ёзувчи не-не умидларда битган қораламалар қўли осилиб, ноумид  бўлиб қолаверади.
         Начора, ёзувчи ҳам бунга қасдма-қасд ўлароқ, ногаҳоний илмоқлар, янги-янги ноанъанавий шакллар, шунингдек, ғаройиб ўйдирмалар, юмор билан йўғрилган эртакнамо ечимлар ўйлаб топишга мажбур бўлади.

    Менинг ушбу қораламам ҳам шулар жумласидандир. Ундан ғоявий хато изламаслигингизни ёки  жилла бўлса ҳам шаккокликка йўймаслигингизни сўрайман.

пятница, 9 июня 2023 г.

ОМАДСИЗЛИК

 Жуғрофий, иқтисодий ва ҳатто, табиий нуқтаи назардан қаралганда ҳам, тақдир жағалвойликларга ўнг қўлини чўзган, дейиш мумкин бўлади. Юқори томон - тоғ, бир тегирмонча сув қишин-ёзин шарқираб ётади. (Баҳорда қутуриб, йўл, кўприкларни вайрон қилиши нохушроқ, албатта). Бу ёғи шаҳарга ҳам яқин. Қишлоқдан бирор чақирим пастдан эса икки  вилоятни бир-бирига боғлайдиган шоҳкўча ўтади.

Шуларни ҳисобга олиб, жағалвойликларни тоғ ҳам, шаҳар ҳам боқади, дейишга асосимиз бор. Шўролар даврида қишлоқ гоҳида ўрмон хўжалигига, гоҳида колхоз ҳисобига ўтиб турган бўлса ҳамки, тирикчилик тарзи қўшнилардан фарқ қилмаган ҳолда, ички бир қонуният асосида кечди. Бу йиллар давомида қишлоқ ёнбағирликдан, анча пастга тушди, уй ва ҳовлилар сатҳи кенгайди, томлар шиферланди, хуллас,  цивилизация деган «меҳмон» дарвозаларни таққиллатмай қолмади-ки, буларни санаб ўтириш ортиқчадир.
Қишлоқ аҳлини узоқ йиллар давомида тоғ боққан -  молларини ёнбағирларда ўтлатишган, қишлик озуқани ҳам тоғдан ўриб олишган. Фақат шу эмас: баҳорда ревоч, лола; ёз бўйи тоғрайҳон, бўзноч, бўйимодарон, маврак сингари доривор гиёҳлар йиғишган; кузда  писта, бех, тоғпиёз деганларидай…
Йилдан-йилга  бу неъматлар камайиб кетаётганлиги сабаб, ҳозир аксар ёшлар шаҳардаги корхоналарга, мардикор бозорига боришади; катта йўл бўйидаги ошхоналарда ишлашади; Қозоғистон, Россиядан нон топиб келаётганлар ҳам анчагина.