НОМА № 10
Умримда биринчи
бор шундай кутилмаган, нохуш ҳолатга тушган
эдим. Миям
фалажланиб, идрокимга итоат қилмай қўйганди, содир
бўлаётган
воқеликнинг фаҳмига етмай қолгандим.
Ҳаво совуқ
бўлишига қарамай, ташқарида, ички кийимимда,
тўнтариб
қўйилган пақир устига ўтириб олганимнинг боисини билгим
келарди. Қизим
– Сухайло фарёд чекиб, дилхун бўлиб йиғлар, мен эса
ўзимча уни
уришардим: “Нимага бақирасан, тентак?” Ўғлим мени
бағрига босиб,
дил тўла дард билан бақирганини ҳам тушимми,
ўнгимми
эканлигини идрок этишга қувваи-ҳофизам ожизлик қиларди.