САРҲИСОБ 32
Август ойи давомида уйда (Фирузнинг янги иморатига) уста ишлади. Пол,
потолок дегандай. Лекин бемалол бўлди. Аввалгидай уларга тушлик қилмадик − пули берилди.
Ногаҳонда
Ашрафнинг ошқозон яраси очилиб, қон
кетди. Қони − 3 бўлганлиги боис донор топиш мушкул кечди.
Уни муқаррар бир ўлимдан сақлаб қолишди. Инсон умри қил устида эканлигига
ишондим.
Ўғилларнинг
иши анчайин ривожда. Чўпонотада янги ангарлар қуришди, Суперфосфат
томондан мулк харид қилишди.
Соғлиғим
яхши: қон босими безовта қилмаябди.
Жамоага қўшилябман. Бир неча таъзиялар ва тўйларда бўлдим. Ёзмаябман. Ҳар куни
фаесбукни очиб ўқиябман, айримларига коммент қолдираябман. Умр беҳуда
ўтаётганидан баъзан дилим ғаш бўлади.
Бирайўла
икки набирам – Дониёр билан Райҳонани биринчи синфга кузатдик. Ота−оналари
уларни негадир рус синфларига беришди. Монелик қилмадик.