Буни ҳаёт дебдилар ёки ўғлим Улуғбекнинг кундалиги
Қўшмачит.
Катта Ўзбек тракти деб аталадиган шоҳ кўча бу қишлоқни нақ иккига бўлиб ўтади.
Азимжусса машиналар бу ёғи Термизу Афғонистон, уёғи Тошкенту Москвага қараб қатнагани
қатнаган. Қишлоқнинг қоқ марказида салобатли мачит бор. Унинг жимжима гулли
ўймакор устунлари бағоят ҳашамдор ва ҳайратомуз. Бувимнинг нақл қилишларича, бу
қадамжо бир замонлар жуда гавжум, обод жой бўлган экан. Зотан ҳозир (1978) ҳам
одамларнинг қадамлари канда бўлгани йўқ. Чунки қишлоқ кутубхонаси билан
маданият уйи ана шу собиқ мачитда жойлашган.
Аммо
бугун гап Қўшмачит қишлоғи, ундаги мачит ҳақида эмас...