Коллекция деревянных ложек (Видео)
Шеърият
- Главная
- Таржимаи ҳол
- Автобиография
- Ўзбекча Солнома
- На русском
- Ба тоҷикӣ
- In English
- Видео
- FARZANDGA O’GITLAR
- Hikoyalar
- Kitoblar
- МАҚОЛАЛАР
- Фото
- ЖАДИД
- БЕШ ҲИКОЯ
- КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ
- МЕН ЖУРНАЛИСТМАН
- ФАРЗАНДГА ЎГИТЛАР
- БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР
- Facebook’даги саҳифам
- Ютубдаги каналим
- Шеърият
- ЯНГИ ҲИКОЯЛАР
- САРҲИСОБ
- Марафонча югуриш
- Асқад Мухтор дедилар
- Тафсилот
вторник, 6 марта 2012 г.
четверг, 1 марта 2012 г.
САРҲИСОБ-5
Рухсора иккаламиз ёлғиз қолиб, беихтиёр, бу ёруғ дунёни ногаҳонда ва барвақт тарк этган қадрдонларни хотирлаб қолдик. Мўмин Шерқулов, Фазлиддин Султонов, Холкарим Расулов ва бошқаларни эҳтиром ила ёдга олдик, уларнинг олийжаноб хислатларини сифатладик.
Номини тилга олган биродарларимнинг бари мендан тахминан ўн ёшлар катта эди. Ўзимдан ёши анчайин катта кишилар билан бунчалик дўстлашиб қолганим сабабларини эса ҳозир ҳам айтиб беролмайман. Лекин худди тенгдош дўстлардек эдик бу жаннати инсонлар билан.
Бугун шулардан бири - Мўмин Шерқулов ҳақида ёзгим келди.
Бу ашраф инсон билан агрофакда бирга ўқиганмиз. Ўқишнинг дастлабки ҳафталари, анчайин деҳқонча кийинган, ёши катта бу ҳамкурсимизга жилла мавҳум ва нописандроқ муносабатда бўлганмиз. Бир куни декан ўринбосари уни ўрнидан турғизиб, саволлар берди.
Шерқулов қизилтепалик эканлиги, курсни битириб, колхозда бош агроном бўлиб ишлагани, билим ва диплом олиш зарурати уни институтга етаклагани; хотини, тўрт нафар боласи билан келиб, ижарада яшаётганлигини гапириб берди.
САРҲИСОБ-4
Назаримда, етмиш ёшдан кейин табиат ҳам, жамият ҳам сенга бот- бот чап қўлини чўзишга мойил бўлаверади. Сен эса бунга жавобан, яшаш учун кураш қонунларига таяниб иш тутишинг: сабот билан, қасдма-қасд умр ўтказишга куч топишинг керак!
Кечки овқатдан кейин сайрга чиқаман. “Дом”нинг орқа томонидаги бир неча маҳаллаларни бирваракайига эронигузар дейишади. Ўтган асрнинг олтмишинчи-етмишинчи йилларида вилоят газетасида ишлаганимда, бу мавзелар Энгельс ва Пушкин номидаги колхозларга тобе эди. У замонлардан яккам-дуккам кекса тут дарахтлари сақланиб қолган, холос. Эронигузар эндиликда шаҳарнинг деярли марказ қисмига айланган.
21.МАҲАЛЛАЛИКЛАР
"Буни ҳаёт дебдилар"
Дадамдан ғалати ўйинни – ўрта бармоқни яширишни ўргандим. Жўнгина бўлиб туюлган бу ўйинда анчайин ҳийла-найранглар борлигини билмасдим. Мен ўрта бармоғимни яширсам, у киши ҳатто кўзларини юмиб бўлса ҳам топадилар. Мен бўлсам... Кейин синчиклаб тикилдим-у, масаланинг тубига етдим. Дадам беш ўрнига тўрт бармоқни юзага чиқарарканлар, холос. ғирромликларини юзларига солган эдим, тархашлик қилиб турдилар, кейин бешови ҳам кўринадиган бўлди лекин барибир ҳарифга айланиб қолавердим. Моҳин ҳам, ойим, Дили ҳам ўша сирли ўрта бармоқни топишолмади. Бу ҳам найранг экан. У киши ўнг қўл бармоқларини яширганда, ўрта бармоқ ўрнига чап қўлнинг номсиз бармоғини чиқарарканлар. Биз у кишини фокусчиликда айбладик.
Ана шу тадбирни қўллаб, синфдошларимни ҳайратга солмоқчи бўлдим. Дастлаб ажабланишди, қойил ҳам қолишди. Лекин галварс Така сирни англаб қолди-ю, оламга овоза қила бошлади.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)