четверг, 28 ноября 2024 г.

     ФИРДАВСИЙ  ВА МЕН  ЁКИ ...       

САЙТИНГИЗНИ ИЗЛАДИМ

   


  Фирдавсий ва унинг шоҳ асари   ҳақида талай афсоналар  тўқилган. Буюк шоир “Шоҳнома”ни қирқ йил давомида ёзиб, подшога олиб борган экан. Шоҳ унинг эвазига шоирга бир ҳовуч танга ином этибди.  Фирдавсий бу совғанинг барини эшик олдида турган дарбонга тутқазиб, жўнаб кетган эмиш.

   Бу афсонанинг ўнлаб вариантлари бор ва улар асарнинг қадрини янада кўтариш учун тўқилган бўлса ажаб эмас.  Аслида, Фирдавсий ҳам ўша давр шоирларидек, анчайин қашшоқ  яшаган.  Ўзимизнинг Муқимий. Фурқат, Махмур ва,  сарой шоири бўлмаган,  ижод аҳли ҳам зўрға кун кечиришган. “Ҳазратим, очликдан ўлдим, егали нон бергин манга” дейди Махмур. "Рўзғорим  тебраман, бахти қаролардан бири", дейди  севимлм шоиримиз.

   Фирдавсий асарни ёзиб тугатмасданоқ, унинг айрим байтлари халқ орасида машҳур бўлиб кетади. "Шоҳнома" билан танишган киши, асарнинг бирор аниқ подшога бағишланмаганлиги; асрлар давомида халқ афсоналарида куйланган; Рустам, Сўҳроб Сиявуш каби қаҳрамонлар улуғланганлигига ишонч ҳосил қилади.. "Тожикфильм" бу ҳақда кўп серияли фильм ҳам олган.     

   Хуллас, шоирнинг дўстлари асарни подшога ином этишни маслаҳат беришади ва у, карвонга миниб, Эрондан Боғдодга йўл олган. Подшо,   шоирни қабул қилиб, унга  эҳтиром кўрсатган ва ҳатто ўз боғида бир ҳафта меҳмон қилганлиги ҳақида маълумотлар бор.. Кетиш олдидан эса подшо мулозими унга 300 динор пул берган. ( Бир динор  пул беш грамм олтин қийматга тенг бўлган экан.)

    Энди буёғини эшитинг. Камина ҳам танланган асарларимнинг 540 саҳифадан иборат биринчи жилдини  кўтариб, ҳокимимиз Эркинжон Турдимов қабулига йўл олдим. Аслини олганда, бу  китоб ҳам менинг қирқ  йиллик меҳнатим маҳсули эди. У киши каминани танирди: саксон йиллигимда уйимга меҳмон бўлиб келган ва бизни қувонтирганди, қошиқлар музейимни кўриб, ҳайратланганди; Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудийга ҳайкал  ўрнатиш ташвишида юрганимдан  хабардор эди; "Жадид" романимга дастҳат ёзиб бергандим.

   Шунинг учун бўлса керак, қийналмай кирдим. Салом-аликдан кейин, китобни варақлаб, унинг учун қанча харажат бўлганлигини, иккинчи жилди қачон  чиқишини сўради.

   Мен шундай савол беришини тахминлаган ва жавобини ҳам мўлжаллаб қўйгандим.

   Эътибор беринг, хотиним иккаламиз ойида олти миллион сўмдан кўпроқ нафақа олишимиз, ўғилларим иши анчайин юришган тадбиркор эканлиги; бу замонда китоб ёзадиган киши харажатлар ғамини ўзи ейиши зарурлигини ва мен, зинҳор ва зинҳор моддий ёрдам  сўраб кирмаганимни айтишни мўлжаллагандим

     “Қирқ  миллион атрофида, " дедим, саволга жавобан, ҳижолат бўлиб.

     Мен бошқа гапни айтмасданоқ, у киши  ёрдамчисини  чорлаб, топшириқ берди  ва  ўша куниёқ  пластигимга  шунча маблағ тушди.

   Биринчи бўлиб, ўртанчи ўғлим (Мирзо) койиди.  “Сиз шаъма қилгансиз.   Обрўйингизни тўкиб қўйибсиз, у киши сизни ҳурмат қиларди". 

   "Ахир, Абулқосим ака ҳам олган-ку", ўзимни оқламоқчи бўлдим. 

   "Ким у Абулқосим ака"? 

    "Фирлавсий"


    Кейинроқ бу ҳақда  ёзувчи Каримберди Тўрамуродга айтган эдим, у одатига кўра  қаҳ-қаҳлаб кулди ва: “Тағин битта кўк “Жигули” бўлипти”, деди. Бундай дейишида жон бор.  Мен умрим давомида иккинчи бор дўржи  қалам пули  олган эдим. 1986 йили “Мен редакциядан” деган китобимни тугатиб, аввал “Шарқ юлдузи”, кейин “Ёшлик” журналига олиб бордим. Аммо уни қайтаришди. Кейин Хуршид Давронга кўрсатдим.  ( У нашриётда ишларди) Хуллас, асар бир йилдан кейин катта тиражда нашр этилди. Китоб бир ойда сотилди. Шунинг учун бўлса керак, нашриёт менга каттагина  қалам пули тўлади. Устига жилла қўшиб, “Жигули” (кўк) харид қилдим. Ўн йил давомида бу машина билан дам олиш кунлари оилавий Самарқандга бориб келдик,  қадимий шаҳарлар, сўлим гўшаларни томоша қилдик. Ўғилларим уни миниб, ҳайдочиликни ўрганишди.

    Қадимда шоир ва ёзувчилар қашшоқ яшаган, дедик. Ҳозирги кетишда улар, тағин ўша куйга тушиб қоладиганга ўхшаяпти. Ҳарҳолда, шўролар даврида ижодкорнинг оғзига бот-бот эмизак (сўрғич) тутиб туришарди. Эндиликда, худо қалам пулини кўп кўргани устига, китобхон ҳам биздан юз ўгириб кетди.

   Ҳукумат ёки ҳокимлардан, шунингдек, бойлардан мурувват кутиб яшаш ҳам ғуруримизга тўғри келмайди. Зеро, улар бунга масъул ҳам эмас. Ҳокимиятда бўлганимда, айримлар хом -хатала  қўлёзмаларини кўтариб келиб, маблағ сўрашаётганини надомат билан  айтишди.

  Ўзимга келадиган бўлсак, ҳозиргача ҳокимдан ҳижолат тортиб юрибман. Чунки унинг ёрдамчиси бу маблағни қайбир тадбиркордан олиб бергани аниқ. Қайтиб ёрдам шаъма қилмайман. Сайланманинг иккинчи  ва учинси жилдини ҳам нашрдан чиқармайман. Чунки биринчи жилддан ойида ўн дона ҳам сотилмади. Китоб дўконида  Алишер Навоий, Умар Ҳайём, Чингиз Айтматов, Абдулла  Қодирий ва ҳатто Қуръони Карим  турганда, менинг китобим кимга ҳам керак?! Бугун каттадан кичик  ўз телефонидан нимлуч аёллар, фоҳишалар, қотиллар ҳақидаги  томошоларни иштиёқ билан кўришади. Тўғри, бироз  қизиқарли китобларни ҳам ўқишади. Аммо  улар, ҳозирча озчилик.

     Айнан, уларнинг сонини кўпайтириш билан шуғулланиш керак.

   Китобимнинг харидори бўлмаётганлигини ёздим. Аммо бундан сира ўксимайман. Менинг ҳаволамга ҳар ойда ўнлаб мамлакатлардан мингдан  кўпрок ўқувчи киряпти. Шубҳалансангиз, очиб кўринг: nusratrahmаt.blogspot.com

   Шахсан мен  электрон адабиётни ривожлантиришдан ўзга йўлни кўролмаяпман. Сайт, блог, хуллас ҳар биримизнинг ҳаволамиз бўлиши ва унда ўзимиз ишлашимиз шарт!

   Ибрат олишимиз зарур бўлган айрим сайтлар билан танишиб кўришингизни маслаҳат бераман     Зиё истаган қалблар учун.   Асосчиси ёки тасисчиси Давронбек Тожиалиев.       2011 йилда ташкил этилган ва ўтган йиллар давомида тўлдирилиб, бойитилган бу сайтда   адабиётимиз сарҳадларидан бугунгача бўлган шоир ва               ёзувчилар қамраб олинган. Фақат адабиёт эмас, маданият, журналистика ва бошқа соҳалар бўйича қимматли маълумотлар бор.

    Мен  Хуршид Даврон кутубхонаси сайтига ҳам кириб тураман. Унда Ўзбекистон ва жаҳон шоир, ёзувчиларининг асарлари, таржимаи ҳоллари батафсил ёритилган.

  Ўзбекистон Ёзувчилвр уюшмасининнг ижод.уз сайти информацион характерда бўлса ҳамки, ҳар бир ижодкор кириб туриши зарур бўлган манбаъдир. Мен бу сайтда шоир ва ёзувчиларнинг ҳаволалари ва унда ёритилаётган асарлар ҳақида маълумотлар бериб борилишини  истардим.

   Тасодифан Саломат Вафо сайтига кириб қолдим ва унинг ҳикоялврини ўқиб, роҳатландим.  Марҳум ёзувчиларимиз Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик сайтлари ҳам эскирмай турипти.

  Билсам, сизнинг сайтингизга кирардим. Нима бўлганда ҳам ҳаволангиз бўлиши керак.  Компьтерни обдон  биладиган кишиларга мурожаат қилсангиз,  очиб беришади.

 Ҳозир бир қатор мамлакатларда ҳаволадаги асарларни сотиб, пул топиш йўлга қўйилган. Келажакда қашшоқланиб қолмаслигимиз учун янгиликка тезроқ интилишимиз шарт.

  Китоб - муқаддас, аммо у ўз вазифасини электроникага  зиммасига юклади.. Электон адабиёт рақобатчи ёки рақиб сифатида эмас, давомчи, меросхўр сифатида кириб келди. У айнан китобларда ёзилган кашфиётлар меваси ўлароқ пайдо бўлди.

  Ўн саккизинчм  асрда инглиз олими Майкл Фарадей чироқ ёруғидан фойдаланиб, магнит майдонини электр майдонига айлантириш борасида тадқиқот олиб боргани ва бунга эришгани, охир-оқибат чироқ керак бўлмай қолгани  сингари.

    Тезроқ ҳавола очинг. Китоб харид қилиш, уни сақлашдан халос бўласиз. Беҳбудий таъкидлаганларидек, ўтмишга эмас, келажакка қараб иш тутмоқ керак. Эндиликда китоб тарғиботидан кўра электрон адабиётни кўпроқ тарғиб қилиш зарур.

     Шунда сизнинг компьютер ва телефонингизда истаган ёзувчи, шоирнинг асарлари муҳайё бўлади.

                                                                                                           3 06  2024

 

воскресенье, 24 ноября 2024 г.

МОНОЛОГИ ОДАМИ НОМАЪЛУМ

 

Аз сисилаи ҳикояҳои дилгиркунанда

 Вақте ҳамаи  шумо аз ман рӯ гардондед, ман боз ба назди шумо бармегардам. Ба ростӣ,  бародаронам, ман он чизҳоеро, ки гум кардаам, бо чашми дигар меҷӯям; бо муҳаббати дигар дӯст медорам он вақт шуморо.

 Фридрих НИТШЕ

 * * *

 Ба ҷуз Навоӣ ва Улуғбек дар Туркистон  ҳайкали ходими илм ва маданиятро гузоштани шаванд, он бояд муҷассамаи Маҳмудхоҷа Беҳбудӣ бошад.

Лазиз АЗИЗЗОДА

 * * *

Нолаи дар само нағунҷидаам  - ҷавонӣ,

Бачаи ба дарё ғарқидаам – ҷавонӣ.

 Рауф ПАРФӢ

 1

 Дар пеши назараратон марди тахминан чилсолае, ки хеле оддипӯш, миёнақад, андешаманд, каме асабонӣ ва зудбоварро тасаввур карда метавонед?

 Ана ҳамин одам манам. Ба ному насаби ман шавқмандӣ зоҳир накунед. Ман инро гуфтан намехоҳам. Ман шояд як одами миёнаҳоле дар байни ҷомеа бошам даркор, ки то ҳол  мавқеи худро наёфтаам. Аввал шогирди судя шудам, баъд се сол дар Маскав кор кардам, аниқтараш мардикорӣ кардам, баъд ба Самарқанд баргашта, ба кирокашӣ машғул шудам.

 Ҳоло дар хона интернет-клуб ва курси компутерӣ кушодаам. Ба бачаҳои маҳаллаамон намоишҳои гуногун нишон медиҳам, баъд бо компутер кор кардан меомӯзам. Клуб пулакӣ, курсҳо бошанд -  бепул.

 Мисли ман одамоне, ки ба узлат  ақибнишинӣ мекунанд, дӯстони кам доранд. Агар Самандаракаро ба ҳисоб нагиред, шиноси боҳузур нишаста, сӯҳбат мекарда надорам.

 Дарвоқеъ, маҳз ҳамин одами поквиҷдон ва донишманд буд, ки сабаби меҳрмонии ман ба компутер гардад.

 Барои исми шарифамро нагуфтанам наранҷиданатонро мепурсам. Аммо ман як маълумоти муҳимро пинҳон намекунам. Ман абераи ҳазрати Маҳмудхоҷа Беҳбудӣ ҳастам. Пеш аз он ки номи бобокалонамро ба ман гузоранд, бисёр баҳсу талош карданд, ба хавотир афтодаанд. Ман кӯшиш мекунам, ки инро то ҳадди имкон мисли ҷабрдидагони задашуда аз пайи пинҳон доштан ҳастам. Дар вақте ки ниҳоят зарур аст, мегӯям. Ман медонам, ки мардуми мо аз сабаби авлоди ин алломаи  маърифат буданашон ба ранҷҳои гуногун гирифтор шудаанд. Дар солҳои репрессияи сталинӣ бештари онҳо паноҳ бурда, ба кишварҳои дигар, аз ҷумла ба тарафҳои Тоҷикистон рафтанд. Ин тарсу изтироб ҳоло ҳам насли моро пурра тарк накардааст.

суббота, 23 ноября 2024 г.

 

ХАЁЛОТИ НОХУШ


 

         Оё  мардеро, ки  солаш аз ҳафтод гузаштаасту (аниқтараш ҳафтодучаҳорсола шудааст) қаддарози лоғар, мӯйҳои сараш каму сафедгашта, сохта будани дандонҳояш аён, ҳангоми роҳ гаштан каме лангида, эҳтиёткорона қадам мемонад, чашмонаш  хира  ва  аз зери айнак андак маҳзунона нигоҳ мекунад, ба дидан сокин, хотирҷамъ  намояд ҳам, зуд асабӣ мешавад, серҷаҳл, беморнамо, тез оташгирандаро пеши назар оварда метавонед?

         Ана ҳамон кас ман ҳастам.

         Каминаро Ваҳоб Кабирович Кабиров мегӯянд.

 

Муслима опанинг «муслимка»си («Ўзбекистон адабиёти ва санъати»). 1984 й., 26 октябрь



Буғдой! Бу тиллоранг мўъжизада қанча қуёш нури, замин ҳарорати, деҳқон меҳнати мужассамлашганини ўлчаш қийин. Табиат буғдой бошоғини жуда мукаммал қилиб яратган. Ҳар бир дон алоҳида либосга ўралган, улар тартиб билан, симметрик ҳолда жойлашган, паррандаларга ем бўлмаслик учун найзасимон қилтиқлар билан таъминланган.
Инсон қўлига иш қуроли тутгандан кейин биринчи бўлиб буғдойни маданийлаштирган бўлса ажаб эмас. Бунга неча аср бўлганини ҳеч ким айтолмайди. Археологлар топган далил-ашёларга қараганда, ироқликлар олти минг йил муқаддам ҳам ғаллачилик билан шуғулланишган экан. Йўқ, буни буғдой дунёга келган сана деб билмаслик керак.
Нон – табаррук неъмат. У бугун миллиардлаб одамнинг насибаси. Бир килограмм буғдой нони 2000 калория қувватга эга. Унинг таркибида ҳужайра ҳаётининг муҳим омили бўлган оқсил, углекислоталар бор.

Мамлакатимиз ғалла етиштириш бўйича жаҳонда биринчи ўринга чиқиб олганига анча вақт бўлди. Айни пайтда буғдойзорларимизнинг умумий майдони 70 миллион гектарга етган. Ер юзида ҳаммаси бўлиб, 200 миллион гектар майдонга буғдой экилишини ҳисобга оладиган бўлсак, бу рақам салмоғи янада аниқроқ намоён бўлади.
Фақат гектарлар эмас, буғдой навлари ҳам йил сайин кўпайиб боряпти. Селекционерлар тобора серҳосил бардошли, сифатли навларни вужудга келтиришмоқда. Буғдой селекцияси ғоятда мураккаб. Уни дурагайлаш учун суткалаб кузатиш ва бошоқ гулга кирган дақиқада хужжи микрохирургдек эҳтиёткорлик билан иш тутишга тўғри келади. Ботаникадан йироқроқ бўлган кишиларга бошоқнинг гулга кириши ғайритабиий бўлиб туюлиши мумкин. Аммо бунга сира ажабланмаслик керак. Буғдой ҳам бошқа ўсимликлар сингари гуллайди, чангланади. Селекционер худди ана шу дақиқада унинг оталиқ чангдонларини юлиб ташлаши, оналикни эса ўзи танлаган навнинг уруғлиги билан дурагайлаши керак. Бундай пайтда унинг ёнида лаборантлар бўлиши, пинцет, пахта, ҳимоя мосламалари узатиб туришлари зарур. Чунки селекция нозиктаъбликни хуш кўради. Минглаб бошоқларни худди шу алпозда чатиштириб чиқиш талаб этилади.
Лекин биз бугун тилга олмоқчи бўлган селекционер аёл бу мураккаб жараёнларнинг бирортасини амалга оширган эмас. Зотан, у, генетика ва селекция қонунларидан бехабар эди. Буғдойни дурагайлашни хаёлига ҳам келтиролмасди. Унга тасодиф ёрдам берди.
Аммо тасодифларнинг ҳам қонуниятлари борлигини унутишга ҳаққимиз йўқ. Архимед ҳажмнинг сиғими тўғрисида қонунни, Ньютон эса ернинг тортиш қуввати тўғрисидаги кашфиётни тасодифан яратганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу қонунларни улар топишмаганда ҳам бошқа биров кашф этиши муқаррар эди. Чунки диалектик тараққиёт шуни тақозо этарди.
У Бойсуннинг Дўнгача деган ёнбағрида буғдой ўраётганди ўшанда. Ногаҳонда бир туп бошоқ унинг диққатини тортди. Бу бошоқ теварак-атрофдагиларга қараганда анча салмоқли эди. Аёл бошоқни авайлаб рўмолининг учига тугиб қўйди.
Агар у ўша бошоққа эътибор бермаганда, ўриб ғарамга босганда биз катта хазинани қўлдан берган бўлардик. Шундай қилмаганда номи тарихда қолмас ва бугун биз уни мадҳ этиб ёдномалар ёзмаган бўлардик.
Ана шу бир лаҳзалик эътибор, синчковлик оддий ўроқчи аёлга боқийлик бахш этди.
Йўқ, бу ҳали кашфиёт ҳам, боқийлик ҳам эмасди. Шунчаки тасодиф, аниқроғи, муқаддима эди, холос. Уни умрбоқийликка айлантириш учун ҳали қунт-сабот, меҳнату изланиш талаб этиларди.
Бирор гиёҳда дафъатан ўзгача сифатлар пайдо бўлишини селекционерлар мутация дейишади. Мутацияга кўпроқ тасодифлар сабаб бўлади. Балки бу буғдой уруғи аллақандай тасдифлар билан ўзга қитъалардан келиб қолгандир.
Бирорта парранда сабабли шу Бойсун ёнбағирларига тушган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Балки, шамол аллақандай кучли навнинг оталик чангларини учириб келгандир ва маҳаллий нав билан дурагайлашиб қолгандир.
Албатта, ўроқчи аёлни мутация қонунлари қизиқтирмасди. Унга салкам бир қарич келадиган ана шу бошоқ, аниқроғи, унинг зурриёди керак эди. Аёл бошоқни кафтига олиб эзди: донлари қирмизи, йирик, мағзи тўқ…
Ўроқчи аёлнинг ўша лаҳзадаги ҳолати бизга маълум эмас, албатта. Лекин у ақиқ топган каби қувонган, ҳаяжонланган бўлиши табиий. Балки, бундай ҳам бўлмагандир. Зотан, гап бунда эмас.
1934 йилнинг қайноқ ёзи эди ўшанда. Орадан эллик йил ўтгач, биз унинг ички кечинмалари ҳақида баҳслашишимизнинг ўзи ортиқча. Лекин аёлнинг дилида жуда эзгу бир ният пайдо бўлганлиги, яъни ана шу уруғни авлодлар учун кўпайтириш орзуси куртак ёзганлиги аниқ. Акс ҳолда ногаҳонда топган мўъжизасини эъзозламас, баҳоргача эҳтиёт қилиб сақламасди ҳам.
Инсон насл учун, зурриёт учун курашади. Табиатнинг яшаш учун кураш қонуни шуни тақозо этади. Бунинг учун аёллар кўпроқ масъул бўладилар. Улар фақат ўзларининггина эмас, фарзандлари, невара-чевараларининг ҳам ризқи бут бўлишини ўйлайдилар.
Томорқанинг дастурхондек парчасига сочилган буғдойнинг номи ҳам, тақдири ҳам қоронғу эди. У гўдакка ўхшаб меҳрга, парваришга муҳтож эди. Аёл ҳам оналик меҳрини қўшиб, уни вояга етказа бошлади. Йўқ, у янги нав яратиб, шуҳрат қозониш, мукофот олишни хаёлига ҳам келтирган эмас. У фақат учқундан аланга яратиш – бир ҳовуч донни бир  бир неча ботмонга  етказишни ният қилганди, холос.
Уруғ мўлжалдагидан кўпроқ ҳосил берди. Аёл уруғликни яна эҳтиёт билан сақлади. Келаси йилги ҳосилдан эса қўни-қўшниларга ҳам улашди.
Орадан уч-тўрт йил ўтиб, тоғ бағридаги Мачай қишлоғида кўп томорқаларга ўша қирмизи дон экиладиган бўлди. Колхознинг номини «Қаҳрамон» дердилар ўшанда. Янги нав томорқалардан ошиб ўтиб колхознинг сарҳадсиз адирларида ҳам барқ ура бошлади.
Айрим участкаларда у гектар ҳисобига олтмиш центнердан ҳосил берди.
Олтмиш центнер! Ана шу кўрсаткич хусусида озгина мушоҳада юритсак ортиқчалик қилмас. Ҳозир мамлакатимизда ҳар гектар ғаллазордан ўрта ҳисобда 17-18 центнердан ҳосил олинади. Ғаллачилик мактаби ҳисобланган Краснодар ўлкасида буғдой ҳосилдорлиги 33 центнерни ташкил этади.
Шундай қилиб, «Қаҳрамон» колхозчи ҳосилдорлик бўйича рекорд кўрсаткичга эришадиган бўлди. Бу ердаги аллақандай сирли нав ҳақидаги шов-шувлар район ва областдагиларни ҳам чинакамига қизиқтириб қолди.
Район бош агрономи Очил Саидов янги нав хусусиятларини ўрганиб, у ҳақда юқори ташкилотларга хабар беради. Мачайдаги янги буғдой нави Йўлдош ота Охунбобоевни ҳам чинакамига қизиқтириб қолади. У кишининг ташаббуси билан бу нав тезда Ўзбекистон бўйлаб районлаштирилади. Унга «Муслимка» деб ном беришади.
Биз таърифлаган аёл Муслима Бегимова, юқорида айтганимиздек, шуҳрат ва мукофотни хаёлига келтирмаган бўлса-да, 1937 йили «Ғалла устаси» Фахрий ёрлиғи, орадан кўп ўтмай Меҳнат Қизил Байроқ орденига сазовор бўлади. Янги нав учун пул мукофоти олади.
Аслида навлар ҳам одамларга ўхшайдилар. Улар ҳам дунёга келадилар, кексаядилар, ишдан чиқадилар.
Муслима опа вафотидан кейин (1955) «Муслимка» ожизланиб қолади, касалликларга кўп чалинади ва ўрнини бошқа навларга бўшатиб беради.
Ҳозир ҳам бу нав ғаллачилик селекциясининг олтин фонди ҳисобланади. Унинг уруғи махсус жойларда сақланади, тажриба участкаларида синаб кўрилади.
«Муслимка» сафдан чиқиб турибди, холос. У – ўлган эмас!
Муслима опа ҳам!



 

Шаффоф шабнамлар



Бу гал диққатингизни қоқиўтга, ҳа, оддий қоқига қаратмоқчиман. Эътибор берганмисиз, у гуллаганидан кейин гулдон ўрнида юзлаб оппоқ «парашют»чалар ҳосил этади. Сўнг салгина шабада кўтарилиши билан ана шу «парашют»чаларнинг ҳар бири ўзидан анча оғир уруғни кўтариб, кўкка парвоз қилади ва аллақаерга бориб, «юмшоқ қўнади»…
Сиз уни ҳозирги замон «парашют»ларига таққослаб кўринг-а! Парашют юкни фақат юқоридан пастга олиб тушади. Қоқиўтнинг бағоят такомиллашган, физика ва аэродинамика қонунларига мос келадиган «парашют»чалари эса шамол кучи билан юқори кўтарилади ва узоқ йўл босиб пастга тушади.
Табиат қоқиўт уруғини тарқатиш учун қўллаган бу жараённи амалда татбиқ этиш учун ҳали кўп йиллар керак, албатта.

***
Инсон қадим-қадим замонларданоқ сайроқи қушларни хонакилаштирганини биламиз. Бугун бедана, булбул, каклик, канарейка сингари ўнлаб парранда турлари бизга эстетик завқ ато этади.
Лекин, негадир инсоният сайроқи ҳашаротларни қўлга ўргатишга эътибор бермаган. Ваҳоланки, улар орасида овози ширалилари оз эмас. Бунга қора чигиртка билан жизиллоқ (цикада)ни мисол қилиб олиш ўринли бўлар эди. Бу жониворларнинг дилкаш қўшиғидан дилим завқ-шавққа тўлган дақиқалар кўп бўлган. Қора чигиртка кўпроқ шом маҳали хониш қилади. Унинг бетакрор қўшиғини шаҳарларда ҳам тинглаб қолиш мумкин. Чириллаб қўшиқ айтиши сизга гоҳида чанг, гоҳида флейта оҳанларини эслатиб қолади. Жизиллоқ (уни саратон, ҳам дейишади) бир маромда ғижжак чалаётган санъаткорни ёдга солади.
Мен бир маҳаллар қора чигиртка билан жизиллоқни қутичага солиб, олиб юрганман, аммо улар тутқунликда хониш қилишмаганди.

***
Сиз уни бармоқларингиз орасига авайлаб олинг-у, ўзгача нигоҳ билан синчиклаб назар ташланг. Шунда, табиат чигиртка деган маҳлуқни зўр дид ва ҳафсала билан бунёд этганига ишонч ҳосил қиламиз. Унинг кейинги чайир ва кучли оёқлари отникига жуда ҳам ўхшаб кетади, кўзлари бургутникидай ўткир, ўмровлари кенг.
Бу жонивор вазиятга қараб юради, сакрайди, учади. Агар инсон ўз гавдасига нисбатан чигирткадай сакраганида эди, тўққиз қаватли уйнинг устидан ҳам ҳаккалаб кетган бўларди.
Биламан, сиз унинг зарари ҳақида кўп эшитгансиз, аммо табиат учун «зарарли» ёки «фойдали» фарзанд йўқ. Шу сабабли бу гал жониворни ўтлоқ орасига беозоргина қўйиб юборинг – ризқини топиб есин.

***
Жониворларнинг ўз фарзандига бўлган ҳудудсиз меҳр-садоқатини бир неча бор кузатиб, уларнинг фидойилиги, жасоратидан ҳайратга тушганман.
Маълумки, калхат паррандалар билан озиқланади, ўрни келса, товуққа ҳам ташланади. Аммо, бир бор товуқ калхатга ҳужум қилиб, уни даф этганига гувоҳ бўлганман. Ўшанда калхат унинг жўжаларига ташланган эди – товуқ эса ўзидан бир неча ҳисса кучли рақибга ҳужум қилиб қолди. Буни кутмаган йиртқич орқага чекинди.
Зах ва ташландиқ ертўлада кўршапалакнинг ҳали темирқанот бўлиб улгурмаган полапонларига кўзим тушди. Она кўршапалак мени кўриб безовталанди, сўнг мўъжиза рўй берди: у болалари қаршисига келиб хавотирона вижирлади ва полапонларини елкасига миндириб олди. Сўнг опичлаганича ертўлани тарк этди.
Табиат, ҳатто ҳашаротларни ҳам ана шундай садоқатдан маҳрум этмаган. Чумолининг инини сув босганида, улар, энг аввало, тариқча келадиган тухумларини олиб қочганини бир неча бор кузатган бўлсангиз керак.
Зурриёд учун кураш ҳам табиат қонунларидан биридир.

***
Икки хўрознинг жиққамушт бўлиб чўқишаётганини кўп марта кўрган чиқарсиз? Тожларини қип-қизил қонга бўяшиб, ҳаллослаб чўқишаверади-чўқишаверади. Улардан бири орқага чекингунича давом этади бу шиддатли кураш.
Агар мазкур жанжалнинг сабаблари билан астойдил қизиқсангиз, ана шу хўрозларнинг бири бошқа ёқдан келиб қолганига ишонч ҳосил қиласиз. Ҳа, ҳар бир хўроз ўзи яшайдиган ҳовли ва унинг атрофидаги ҳудудларга ҳокимлик қилади. Бу депарага бирорта бегона хўроз кириб қолгудай бўлса, улардан бири мағлуб бўлгунича кураш давом этади.
Чегара учун кураш ёввойи ҳайвонларда ҳам мавжуд. Тулки ва бўриларнинг ҳудуди бир неча квадрат километрни ўз ичига олади ва одатда, рақибларни мазкур чегарагача таъқиб этади, холос. Ҳайвонларнинг жанглари адолатли: бу курашда бир-бирини ўлдиришмайди.
***
Дилингизни ногаҳоний ғусса босганида, асабингиз қақшаган лаҳзаларда мўъжазгина гулхан ёқиб, алангага андак тикилиб кўринг-а! У худди тирик мавжудотдай тўлғанади, ён-теграсига, осмонга қараб талпинаверади. Унинг ҳаракатигина эмас, бетакрор ранги, ҳарорати вужудингизга роҳат бахш этади.
Сиз енгил тортасиз.

Нусрат РАҲМАТОВ.
«Даракчи».
09.12.2004

суббота, 2 ноября 2024 г.

 

АНДАР ХУСУСИ МЕҲРИ ПАДАРУ МОДАР ВА ВАЗИФАИ ФАРЗАНДОН


Дар дунё ягон алломаву нозиму носир нест, ки падари бузургвору модари муқаддасро мадҳу ситоиш накарда бошад. Алалхусус, шоиру фозилон нисбати меҳри беҳудуди модарон такрор ба такрор назди онҳо саҷда кардаанд.

Як замон ман ҳам ба ин мавзӯи мӯътабар даст зада, шеър навишта будам:
Бар шумо наззора чашмони банур,
Нест аз ман, эй азизон...
Чун таваллуд ёфтаам бо «чашми кӯр»,
Гуфтаанд: «Эй қисматат ин аст, дон».
Ҳис намекардам:
«Чӣ шаб, чӣ рӯз ҳам
Ё баҳор чӣ, наҷми рахшон бар сарам
Аз саҳар то шом хомӯш хонашин
Нобино буд ҳарду чашмам ҳамчунин.
Аввали фасли баҳор аз Тошканд
Духтуре оварду гаштам шод ман.
Ӯ профессор буд, чашмам бидид,
Гӯш карду арзи ҳоламро шунид.
- Гарчӣ душвор гуфт, бино мекунам,
(Ҷӯшу туғён бо умед мезад дилам).
Ин ягона роҳ дорад
Одаме
Ҳарду чашмаш гар диҳад
Чун марҳаме.
Кофта мегирам ҳамон
Ҷойгир созам чунон
Дӯстонашро падар зуд ҷамъ овард
Ёрӣ пурсид.
Лек кист он ки диҳад чашмони худ
Ёки қисмат ин гузид.
Чашм додан, гуфтаанд, оҳ, даҳшат аст,
Боз хешу ақраборо ҷустааст.
Рад карданд оқибат хешу табор
Ёфт рӯзе як гадоро ин сафар
Дарди худро рехт аз дил ҳам падар.
Гуфт: «Як чашмат фурӯш. эй ҷӯраҷон...»
Аз ҳаросу бим гурехт ӯ он чунон
Ғусса мехӯрдам хамӯш, оҳ, бенаҷот!
Ногаҳон омад ба гӯшам боз дод,
Охир, ин овози модарҷони ман.
Хестам аз ҷо, не, набуд дармони ман.
Сониян...
Донам, оҳ бечора модар, он замон
Додааст он ҳар ду чашмаш армуғон.
Баъди он хуфтам ба ҷои хештан,
Духтур омад, ҳуш парид, дар хоб ман.
Фурсате бигзашту рафт –
Рухсатам омад ба даст!
Докаро бигрифт духтур бо ҳунар
Ҳастиро дидам ман аввал ҷилвагар.
О, ошуфта дунё, осмон, ахтар, моҳ!
Одамонро дидам аввал ин пагоҳ.
Хона оям, модарам дидан замон,
Ин ҳаёт бар ман ҳаром, гуфтам чунон.
Ҳарду чашми модарам буд нобино,
Мегирист аз зӯрии дард, эй Худо!
Вай ба даст оҳиста медошт ин сарам,
Меҳрубон мебӯсид ин чашми тарам.
Бар шумо наззора ду чашмам яқин,
Нест аз ман, дӯстон
Аз модари ҷонам ҳамин!

 

БИР СИҚИМ ТУПРОҚ ЁКИ ФОЖИАНИНГ КЎЛАМИ ҲАҚИДА

 

 Қадимги файласуфлар борлиқ тўрт унсурдан иборат деб ҳисоблашганБу дадил материалистик қараш Аристотелдан бошланганУ табиатда мавжуд нарсаларниг бари тупроқсувҳавоолов  ва бўшлиқдан иборат деб ёзади.Бу фикр  асрий баҳсларга сабаб бўлган. Шарқнинг буюк олими Форобий эса бу муқаддас мавжудотлар  фақат тупроқ, ҳаво, сув ва олов деб билади.

    Ҳар қандай шароитда ҳам тупроқни биринчи ўринга қўйишгани, камина учун ҳамон жумбоқ. Эҳтимол, инсон тупроқдан яралиб, тупроққа кетиши назарда тутилгандир ёки тирик мавжудот тупроқ туфайли тириклиги ҳисобга олингандир...

   Афсуски, тупроқнинг унумдор қатлами жуда юпқа бўлади. Бизга ризқу рўз ато этадиган қатлам 10-40 сантиметрдан ошмайди. “Оналик қатлам” деб номланадиган пастки қават эса ҳосил бермайди. Ўсимлик илдизига эътибор беринг; у ён томонга қараб тарвақайлайди. Чуқурликка кетмайди: у ерда ҳеч қанақа минерал йўқ. Ана шу юпқа қатламни сақлаш, бойитиш, келажак авлод олдидаги бурчимиз эканлиги ҳақида сўз юритмоқчиман..