6. ЖУМАНАЗАР АКАНИНГ
САРГУЗАШТЛАРИ
Олтинчи
вароқ
Ҳазил
“Юпитериан хоним, ўзинг биласан,
жиннихонадан қоғозим бор: жаҳлим тез, бир гапни ушладимми, охирига етказмай
қўймайман! Каминани тўғри жаннатга олиб борасан: Москвадаги мусофир бозорчиларга ваъда бердим,
бажаришим керак.”депти. Бироздан
кейин қўшимча қилипти: “ бориб, аввал
отам билан онамни кўрай”.
Юпитериан
сирли ишора қилган экан, шундай бўшлиқнинг ўзида катта карта пайдо бўлибди. У
икки бўлимдан иборат бўлиб, ярмига
“Жаннат”, ярмига эса “Дўзах” деб ёзилган экан. Жаннат яшил, Дўзах қора бўёққа
бўялган экан. Юпитериан Жуманазар аканинг ота-онасининг исму шарифини сўраб,
алланима деган экан, жаннат чеккасидаги қизил лампочка ёнибди. “Улар Оби кавсар
вилоятида яшашаркан. Сизни огоҳлантириб
қўяй: у ерда кимга мурожаат қилсангиз,
аввал “жаннати” деган иборани қўллашни унутманг. Масалан: “Жаннати дадажон,
жаннати онажон” ва ҳакозо.