четверг, 21 февраля 2019 г.

1. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР


“Марвда  аҳоли аксария ила рус, арман ва эрон табъаларидур. Атроф халқи туркман бўлуб, шаҳарий бўлғонлари йўқ. ..Йўл устиндаги туркманларни бошиндаги узунлиги уч ярим қариш, эни экки қаришдан зиёда телпагидан башқа кўргу ери йўқ, фақат ҳануз белида аксария ила ханжари бордур. Аммо алар ханжар ўрниға қалам тутиш замони келганини билмайдурлар”. (“Қасди сафар”)
                                          
                                                    * * *

“Ер – қум. Бир тараф ўтсиз тоғ, беш-ўн тева, бир-экки эски олачиқ ҳар ерда оз-оз кўринур. Бу қазоқларга лозим эдики, ўзлариға яқин шаҳарлар атрофинда йиғилиб турғун бўлинсалар, валлоҳ, бу кетишни охири йўқ бўлмоқдир. Муҳтарам қазоқ талабалари, қазоқ уламо ва зиёлилари муни талқин этсалар керакдур”. (“Қасди сафар”)

                                                   
                                                    * * *
“ Боку ...ҳийла вусъат топиб, иморатлари беш-олти табақағача юксалибдур... Боку Русиянинг ободонлик жиҳатидан бешинчи шаҳри бўлиб, аммо мусулмон давлатлигининг кўплиги ила Русияда иккинчи шаҳардур. Чунончи, мунда юз милйўн сўмлик мулку сармояға доро ( эга) бир неча мусулмонлар бўлуб, милйўн соҳиби мусулмонлар яна ортуқроқ...бўлуб шаҳарнинг аксари мулки мусулмонлар қўлидадур. Оллоҳ зиёда этсун! Бул шаҳарнинг еридан нафт (нефт. Барча изоҳлар бизники), бошқа тил ила, олтун чиқур. Бу кун меҳнаткаш бир кишининг еридан нафт чиқса, эртаға милйўнчи оға бўлур...
“Мўътабар садо” ва “Иқбол” жаридалари идоралари ҳамда муриди муҳтарамлари Ҳошимбек Вазируф ила Содиқийни зиёрат этдим. Идораларининг аҳволи зоҳириясини ниҳоятда танг ва машаққатда кўрдум... Бечора мудир ва муҳаррирларнинг бири қоронғу ертўлада, дигари тор ва иссиғ бир дўконда мураттаблари ила умр ўтказурлар эканким, манга кўб таъсир этди”. (“Қасди сафар”)
                                                        
                                                                 * * *

“Илоҳо, у азиз ва фаол бандаларинг ҳурматиға бизга басират эт. Эшитар қулоқ, англар ақл бер...
Эй Оллоҳи азим-у шон! Бу магар сенинг ғазабингмидур? Афу эт, биз-инсонларни; ҳидоят эт! Ер юзинда сулҳ ва салоҳи умуми ато айла, инсонларға инсоният бер. Золимларни қаҳр эт, маҳв бўлсун зулм. Яшасун адолат ва ҳаққоният! Омин...”
  (“Қасди сафар”)
                                                                      
                                                                     * * *
“... мунинг олти юз чақирими (Кавказ Н.Р.) комилан мусулмон ерлари ҳам ниҳоятда манбит (кўкаламзор) ва аъло ерлардурким, арпадан шолиғача экилган ва аксарияти баҳорикори. Дарахтлари у қадар кўпки, Самарқанднинг Қарадарахту Миёнколи анга нисбатан ҳечдур. Халқи бизнинг пирсиён, лазги, доғистоний деган халқлар бўлуб, яна дохилан чечен, қумуқ ва бошқа исмлар ила аталур. Биз туркистонийлар топганимизни тўй, ўлук ва кўпкариға сарф қилгандек, бу мусулмон қариндошларимизнинг аксари ўз молини қиз олиб қочиб, жанжолига сарф этмоқ, бир-биравларини ўлдуруб, яна қасоси номашруъ тариқида тарафайндан бир нечалаб ўлдуруб, сўнгра бор пулларини суду синод йўлиға ва умрларини Сибириё чўллариға сарф қилиб, нобуд бўлар эканлар”.
(“Қасди сафар”)
                                                          
                                                                       * * *
     
                      “Астағфурилло, субҳоноллоҳ. Бизни қиладурғон ақлсизлигимизни қайси миллат қилур? Никоҳ, хатна, бу икки бало шундоқ қаттиқ бир иллатки, ўлмагунча қутулиб бўлмайдур. Шаҳарларда ўртаҳол, яъни ўтурарға хона ва боғи бор бир киши никоҳ учун икки минг сўм сарф этар ва ўғул хатнаси учун ҳеч бўлмаганда минг сўм... Охири нима бўлур? Нима бўлур дейсиз? Ота-бобосидан қолган мулк ва ватанини ўз ихтиёри илан зўраки бойни ўзи ўлгандан сўнгра бир яҳудий ё бир армани ажнабийға сотиб тўй ва таъзия қарзини берар...Самарқандда бир маҳалла борки, аксар халқи фақру заруратдан, тўғриси, ақл ноқислигидан ҳавлиларини пулға қизиқиб, яҳудийларға сотгани учун маҳаллада оз мусулмон қолди. Маҳалла мактаби йўқ бўлди”.
“...яҳудийлар баъзан ўлукларини оқшом элтиб кўмарлар. На учун? Кундузи ишдан қоларлар. Биз бўлсак, ўлук ва тўй учун ҳафталар, ҳатто ойлар ила ишдан қолурмиз. Холбуки, шореъи аъзам, пайғамбари акрам саллалоҳи алайҳи вассаллам ҳазратлари ўлганни тез кўмуб ва кўмгандан сўнгра тез тарқалиб, ишга кетмоқға ва ўлукҳона халқини уч кундан зиёда таъзия тутмасға, қаро киймасға, кир, фалокат бўлмасға амр этарлар! Эй халқ! Эй мусулмонлар! Биз на учун худо ва расулни сўзиға ва ўзимизни нафъимизға амал қилмаймиз?
Биз девонами?”  ( “Бизни кемиргувчи иллатлар”)
                                                               
                                                                    * * *
“Бу маъдан сувларға ( Красновский Н
.Р.) ҳар навъ касаллар келур. Қартайган, бир мушт ила охиратга кўчадурғон муйсафид бойлар, боши қалтирайдурғон чоллар, ҳолсиз генераллар, бинниси(бурни)дан тутсанг, жони чиқадурғон сил ва қонсизлар, кўп ўқугон, мияси ачиган талабалар ва муаллимлар...” (“Қасди сафар”)
                                                           
                                                        * * *
“Бу шаҳарда (Ростов Н.Р.) беш мингдан зиёд мусулмон бўлуб, мунинг 300 қадари туркиялик мусулмонлар, аммо ўзларининг мактаблари йўқ.
Мунда Туркия давлатининг кўнсулхонаси ва имоми бордур. Тасодифан имом афанди ила мулоқот этдук. Ерли мусулмонлардан фақат 20 қадар оиланинг мулки бўлуб, башқаси тамоман ижоранишин эмишлар. Мусулмонлар экки маҳалла бўлуб, бири ижора олинган ўша уйда намоз қилур. Дигарининг янги солинган масжиди бор. Аммо биз мусулмонларни на дин ва на дунёга аҳамият бермаганимиз учун шувоқсиз ва усти томадурғон ҳолида қолиб, бир тарафида намоз қилурлар...”
                                                      
                                                          * * *
“ Оҳ, биз мусулмонлар на учун Қуръондан, санъат ва ғайратдан узоқ кетдук? Остимиздаги парахўднинг тўли 150 газ зиёда, ичидаги ёлғуз ҳайвон нотиқ (одам) 300дан зиёда. Ғалла ва бошқа юки ҳам бор. Бу жонсиз ҳайвон биздек жонли ҳайвонларнинг асари санъатидур. 3 синфдагининг аксари мусулмон бўлуб, фақру заруратдан оёқ остида ва ҳожатхоналар ҳамсоялигида ўлтуруб ва анда ётарлар. (“Қасди сафар”)
1914 йил


                                                *  *  *

  “Биз туркистонийларға туркий, форсий, арабий ва русий билмоқ лозимдур.  Туркий, яъни ўзбекини сабаби шулки, Туркистон халқининг аксари ўзбакий сўйлашур. Форсий бўлса, мадраса ва удабо тилидур...Туркистоннинг Самарқанд ва Фарғона вилоятларинда форсча сўйлайдурғон бир неча шаҳар ва қишлоқлар бордур. Бухоро ҳукуматининг тили форсийдур...Арабий тил дин учун на даража лозим бўлса, русий ҳам тириклик ва дунё учун лозимдур.  Бизға лозимки, ўз нафъимиз  учун русча билайлук, ҳукумат мактабларинда ўқуйлук. Давлат мансаблариға кирайлук. Ватанимизға ва ўз динимизға хидмат этайлук...”  (“Икки эмас, тўрт тил керак”)
                                          



    “Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар!
   Ўртадан нифоқни кўтарингиз!
   Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар!”
                                                                       (“Васиятнома”дан)
                                                                                     
                                                                    Тўпловчи Нусрат РАҲМАТ



Комментариев нет:

Отправить комментарий