Шеърият
- Главная
- Таржимаи ҳол
- Автобиография
- Ўзбекча Солнома
- На русском
- Ба тоҷикӣ
- In English
- Видео
- FARZANDGA O’GITLAR
- Hikoyalar
- Kitoblar
- МАҚОЛАЛАР
- Фото
- ЖАДИД
- БЕШ ҲИКОЯ
- КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ
- МЕН ЖУРНАЛИСТМАН
- ФАРЗАНДГА ЎГИТЛАР
- БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР
- Facebook’даги саҳифам
- Ютубдаги каналим
- Шеърият
- ЯНГИ ҲИКОЯЛАР
- САРҲИСОБ
- Марафонча югуриш
- Асқад Мухтор дедилар
- Turkish
вторник, 13 января 2026 г.
САРҲИСОБ - 6
8-феврал куни набирамиз Парвинанинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди. У, иккинчи қизим - Дилафрўзнинг фарзанди. Ёши - 18 да. Коллежни битириб, Ёшлар марказида ишлайди.Ўтган йил олий мактабга киролмади.
САРҲИСОБ-5
Рухсора иккаламиз ёлғиз қолиб, беихтиёр, бу ёруғ дунёни ногаҳонда ва барвақт тарк этган қадрдонларни хотирлаб қолдик. Мўмин Шерқулов, Фазлиддин Султонов, Холкарим Расулов ва бошқаларни эҳтиром ила ёдга олдик, уларнинг олийжаноб хислатларини сифатладик.
САРҲИСОБ - 2
понедельник, 12 января 2026 г.
САРҲИСОБ - 4
САРҲИСОБ - 1
суббота, 10 января 2026 г.
САРҲИСОБ-3
ЎРХАН ПАМУК САБОҚЛАРИ
Ўрхан Памукнинг “Қора китоб” романида кекса журналист шогирдига шундай тавсиялар беради.
“Ёзаётганингни самимийлигига аввал ўзинг ишон”
“Ўз шахсий мақол, матал, афоризмларингни ярат”
“Ҳақиқий эътиқодинг бўлмаса ҳам ўқувчига буни сезиб қолмаслиги керак”
“Устунликка эришишга ишонганингдагина баҳсга кириш.”
“ Ҳар бир чиқишинг Шаҳризода эртакларидай бетакрор бўлсин.”
“Ўқувчининг хатини жавобсиз қолдирма, агар у ёзмаса ўзинг мактуб йўлла ва кейин жавоб қайтар.”
“Аллақандай муҳим сирдан воқиф одамдай тут ўзингни.”
“ Шундай кишилар билан танишгинки, оламдан ўтганларидан кейин ҳам улар ҳақида қалам тебратиш мумкин бўлсин.”
“Озроқ, аммо қониқиш билан ўқи”
КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ
2 ҚИСМ: НОМА № 5. НОМА № 6
ОГОҲ БЎЛИНГ, МИНА МАЙДОНИ! * Яқин тарих яралари* Саксон ёшда ёзганларим* Гул ва ажал*
Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларига келиб, мамлакатимизда иқтисодий аҳвол анча оғирлашиб қолди. Яшаш, нон топиш ваҳимаси пайдо бўлди. Оиламизда хавотир ошиб,Тошкентдан Самарқандга кўчиб келдик: бу ерда томарқа бор эди, асалари боқиб ҳам ризқ топса бўларди.
Мен асалари қутиларини кўпинча Ургут, Бахмал тоғлари пойига олиб борардим. Тоғлар тепасига мина қуйилган бўлиб,подачилар, чўпонлар молларни бу хавфли ҳудудга киритишмасди. Асалари эса минадан чўчимай, нектар таширди. Мол ораламагани боис ўт-ўлан ҳам, гул ҳам сероб эди.
Ургутнинг Қатағон деган қишлоғида чегарачи ҳарбийларнинг штаби бўларди. Ундаги аскарлар чегараларни жангарилар, нашапурушлардан ҳимоя қилиш учун навбатчилик қилишпрди.
Мен улар билан суҳбатлашишни хуш кўрардим.
“ Аввал бошқа зонада турардим, деб ҳикоя қилди қашқадарёлик йигит. Мина қўйилган майдонга бир баллоснинг (барлос демоқчи) сигири кириб, минани босибди. Жониворнинг орқа оёғи узилган, ўзи тирик қолганди. Зорланиб маърайди, денг жонивор. Эгаси: олиб бер, ҳеч бўлмаса сўйиб еймиз, дейди.
Бундай қилишим мумкин эмасди. Тошкентдан мутахассис келиб, схемага қараб, олиб бериши керак эди. Ҳалиги одамнинг аёли жанжал кўтариб, гирибонимдан олди. Кейин, хавфсизлик учун, мени у ердан олиб, бу штабга ташлашди.Командиримиз фарғоналик; жуда яхши одам: фақат аскарлармас, қишлоқдагилар ҳам яхши кўришади...”
“Ҳарқалай, одамлар адашиб, паласага ( мина ётқизилган жойлар) киришмаятими”, тергаб қўяман.
Аскар дудуқланиб қолди. Тушундимки, бу ҳақда гапириш ман қилинган.
Лекин қишлоқ подачиси ҳеч нимани яширмас, билганини гапириб берарди.
“Ўнинчини битирган болалар тоққа сайрга чиқишган. Бир йигитчанинг ёнида кўнгил қўйган қизи ҳам бор экан денг; ёнбағирда очилиб турган лолани кўриб, ҳалиги бола ўша томонга югурган; қизни хурсанд қилмоқчи бўлган, шекилли... Бир маҳал денг, бомба гумбирлаб, ҳалиги йигитчани улоқтириб юборган. Буни кўрган қиз уни қутқараман деб, ваҳима билан дод деганча, ўша томонга югурган, локинда у ҳам ажалга гирифтор бўлган.
Тумонот одам тўпланди: обком, райком, военнийлар... Ичкарига киргани қўймайди. Қиз билан йигитчанинг оналари фарёдига чидаб бўлмайди: қавмлари зўрға ушлаб турибди. “Қўйворинглар, биз ҳам болаларимиз ёнида ўлайлик,” деб талпинишади, бечоралар. Йиғламаган одам қолмади. Гўрков ҳам йиғлаб-йиғлаб, ёнма-ён гўр қазиди.”
“Ёзиб қўйибди-ку, “мина бор”, деб; кўришмаганми, сўрайман ўзимнинг ҳам ўпкам тўлиб.
“ Буларни кейин ўрнатган. Аввалгиларини иморат қиладиганлар суғуриб кетган: арматураси билан тунукаси асқотган бўлса керак. Бизнинг одамлар қолоқ...”
Кўз ўнгимда ҳамон ўша бахтиқаро йигит билан қиз гавдалаётганлиги боис, юрагим зириллаб, бошқа савол бермайман.
Лекин тағин бир тафсилотни айтмасам бўлмас.Ажал тасмаси сойликдан ўтган бўлиб, нари томонда тожиклар, бу томонда ўзбеклар қишлоғи бор экан. Бу одамлар йиллар давомида қуда-қудағай бўлиб, жуда аҳиллашиб кетишган экан. Энди эса тўй-марака, жанозага боришнинг иложи бўлмай қолибди. Ажал уруғи қўйилгандан кейин ҳам ўша баланликка чиқиб, жаназага ёки тўйга чорлашаркан, албатта. Аммо...Бирнеча қадам наридаги қишлоққа бориш учун Тошкентдаги элчихонадан рухсат олиш ва ўн кунлаб навбат кўтишга тўғри келаркан. Лекин, бора-бора ҳийласини топишибди. Ҳар иккала қишлоқ йигитлари баландликдан туриб, катта катта тошларни юмалатишибди. Паласадаги ажал ўралари бирин-кетин портлаб, тор ва хавфли сўқмоқ очилибди: борди-келди изга тушибди.
Бу – қоидага зид бўлса ҳамки, боя биз тилга олган фарғоналик командир (Мамажон) бағрикенглик қилиб, индамай қўяқолибди.
Кейинроқ, Мамажон билан ҳам танишдим.Ҳамиша кулиб турадиган, қоматбаланд, дилкаш йигит экан.
“Амаки менга шу асалари боқишни ўргатинг, ҳарбийдан қайтсам, ари боқаман”, деди биринчи учрашувда.
Ўзи ҳақида ҳам бор гапни яширмади.
Ойша деган қиз билан бирга ўқиб, унга кўнгил қўйган экан. Ойша месхетилик туркнинг қизи бўлиб, хушқомат ва сулув экан.
(Уни тарифлаётганда йигитнинг кўзидан ўт чақнагандан бўларди). Хуллас, тўйлари бўлибди, бир йилдан кейин ўғилчали ҳам бўлишибди. Шу орада Фарғонада жанжал бошланибди. “Қайнотангни уйига ўт қўйишди”, дебди биров. Югуриб борса, уй ёнаётган, уч тўртта таниш-нотаниш киши қайнатасини дуч келган жойига, дуч келган нарса билан ураётган экан. Мамажон ҳам бир арматурани суғуриб, ҳалигиларни бир бошдан қонга булайверибди. Шунда кимдир: “Каримов келяпти!” деган экан, ҳалигилар тумтарақай бўлишибди.
“ Лекин Каримов келмади, дейди Мамажон ўша дамларни ғамгин эслаб, аммо туркларни ақтобусларга солиб, Россияга жўнатишди. Ойша ҳам ўғлимни олиб,улар билан кетди. Роса зорландим - бўлмади...”
У ўксиди, далда берган бўлдим. “Улар Россиядан Португалияга кўчиб кетган экан. Адресини топиб, хат ёздим.”
“Жавоби келдими”, шошилиб, унинг сўзини бўламан.”Ойша ўғлим билан тушган суратини ҳам юборибди: эртага олиб келиб, кўрсатаман. Ўзимга ўхшайди. Мен уларни, албатта, олиб келаман. Ойша қаҳр билан: “У жойларни елкамнинг чуқури қўрсин, ўзбеклар ёмон одамлар” дебди. Бу ўзининг гапи эмас, аламзада қавмларининг сафсатаси. Бориб, албатта, кўндираман, У менга ишонади, гапимга қулоқ солади”...
Мамажон худди монолог айтаётгандек, ишонч билан анча гапирди. Биз тез-тез учрашадиган бўлиб қолдик.
Бу орада Тошкетга боришимга тўғри келиб қолди. Самарқандга кўчиб келишда анчайин шошилганимиз боис, талай заруратлар: либослар, китоб-дафтарлар қолиб кетган экан.
“Қутиларга кўз ташлаб қўйинг, мен бир икки кунда келаман”, дедим Мамажонга, кетиш олдидан.
“Хавотир олманг, деди у, зарур бўлса навбатчи ҳам қўяман.
Тошкентда узоқроқ туриб қолдим: болаларнинг мактабларидан справкалар олиш, прописка ташвишлари чўзилиб кетди. Бунинг устига, ишхонадагилар, ёзувчилар билан учрашувлар сабаб бўлиб ўн кун қолиб кетдим. Қайтиб келгач, бир кун уйда туриб, эртаси “Жигули” рулини Қатағон томон бурдим.
Бу ерда ҳеч нарса ўзгармагандай эди: арилар ажал полосасидан бол ташишида давом этарди. Рамкалар асалга тўлгани учун ўша куни янги мумпардалар қўйдим. Ва Мамажонни қумсайбошладим; уни Тошкентда ҳам кўп эслагандим. Аммо ундан ҳамон дарак бўлмаётганили, дилимни ғаш қилабошлади.
“Командирларинг шу ердами, айтинг бир келсин”, дедим таниш аскарга.
У дудуқланиб,жўнаб қолди. Жавобидан ҳеч вақо тушунмадим. Кейин ўзим штаб томон йўл олдим.
“Мамажонни айтиб юборинг, дедим эшик олдида турган дарбонга.
“ У киши йўқ” деди аллақандай надомат ва андиша билан.
“Кетдими?”
“ Йўқ, ўзини отиб қўйди.