среда, 31 декабря 2025 г.

 

ЗЕРИКАРЛИ ҲИКОЯЛАР. БОЯҚИШ МУАЛЛИМ ЁКИ ЭРТАКДАН СЎНГ


  Ҳозирги китобхон анчайин инжиқ, нозиктаъб – у руҳиятга боғлиқ тафсилотларни, табиат тарҳлари чизилган саҳифаларни хушламайди; киноя ёки муаммолар моҳиятига етиш учун бош қотиришни эп кўравермайди. Лекин ҳақиқат ёки чўпчаклигини  фарқлаб бўлмайдиган воқеалар; охир-оқибат, гуёки, адолат зам-зама қиладиган, ўз ибораси билан айтганда: “қизиқ” олди-қочдилар бўлса, шунда ҳам аввал “чўқилаб кўриб”, дилига ўтиришса ўқийди, бўлмаса, телевизор тугмачаларини бирма-бир босиб (ахир, унинг ихтиёрида талай каналлар; бунга компьютер ҳам келиб қўшилди) юборади ва шўрлик ёзувчи не-не умидларда битган қораламалар қўли осилиб, ноумид  бўлиб қолаверади.
         Начора, ёзувчи ҳам бунга қасдма-қасд ўлароқ, ногаҳоний илмоқлар, янги-янги ноанъанавий шакллар, шунингдек, ғаройиб ўйдирмалар, юмор билан йўғрилган эртакнамо ечимлар ўйлаб топишга мажбур бўлади.

    Менинг ушбу қораламам ҳам шулар жумласидандир. Ундан ғоявий хато изламаслигингизни ёки  жилла бўлса ҳам шаккокликка йўймаслигингизни сўрайман.
         Ижозатингиз билан илк ҳикоямни афсонадан бошламоқчиман. Юқорида публицистик жанрга нописанд бўлмаслигингизни сўраган эдик. Афсона ва ривоятлар эса ундан ҳам қадрлидир. Энг қадимги юнон ва форс эртакларини оласизми,”Минг бир кеча”ни назарда  тутасизми,  ўзимизнинг “Гўрўғли”, “Алпомиш”ни айтасизми, бари-бари дастлаб жўнгина бўлиб туюладиган ривоятлардир.
         Ҳамма нарса вақтдан қўрқади,  дейишади. Назаримда вақт ҳам афсона ва ривоятлардан чўчиса керак, чунки улар Азроилга қасдма-қасд яшайверади, яшайверади.
Хуллас, эзмалик чикора ...
Бир бор экан, бир йўқ экан, жуда ... (дарвоқе, қайси замонда бўлганининг аҳамияти йўқ ҳам) қадимий Самарқанд томонда болакайларга ўқиш, ёзишни ўргатадиган хокисоргина Муаллим рўзгурзонлик қиларкан. Ҳайтовур, муаллимлик – ота касби бўлганиданми ёки бошқа сабабми – мактабни, болакайларни жуда яхши кўраркан. “Афсуски, биз алдам-қалдам замонда вояга етдик, деркан у ёшларга бот-бот; тугал ва комил бўлолмадик. Энди ҳамма умид сизлардан!”. Фақат сўздамас, амалда ҳам интилувчан, равшанфикр экан; мактабда кўпинча биринчиликни оларкан; маъмурият буни эътироф этиб, байрамларда мукофотлар бераркан унга.
Муаллимларнинг маошига кун кечириш мушкул бўлиб қолганда, унинг аксар шериклари бошқа соҳалардан насиба излаб кетиб қолишибди. Лекин у шунда ҳам қаноат қилиб, болаларга меҳр билан сабоқ беришни канда қилмабди. Кун бўйи ўқитиш билан кифояланмай, уқувсизроқ болаларни олиб қолиб, тағин такрор этаркан. Ота-оналар билан юзма-юз бўлганда, уйда бола билан ишлашни илтимос қиларкан, жамоа жойларида эса дунё янгиликлари, маънавий курашлар, эзгу урфлар тўғрисида гапираркан. Шу билан бирга, уйга келиб, бола-чақаси билан томорқа тирнаркан.
Замонлар ўтибди – подшолар, тузумлар ўзгарибди, аммо бечора Муаллимнинг косаси оқармай қолаверибди. Унинг бояқиш хотини гоҳида энтикиб, иморат қуриш, халққа тўй бериш, хуллас, қўни-қўшнилардек фаровон яшаш сингари эмин, устивор орзулар хусусида сўз очиб қоларкан. Лекин начора осмон – узоқ, ер – қаттиқ. Қандай қилиш керакки, осмон – яқин, ер – юмшоқ бўлсин?! Хўш, шундай бўлганда ҳам бундан Муаллимга не фойда?
Отаси қишлоқнинг биринчи ўқитувчиси бўлган экан унинг. Аммо жадидлар билан борди-келди қилгани сабаб “халқ душмани” бўлиб кетган эмиш. Унга эҳтиром кўрсатиб юрган талай одамлар ҳам ўшанда бечорани айблашга ўтиб олишибди: ўзгача рафтор қилганини айтиб, кулишибди ҳам. “Одамнинг чап елкасида жаҳолат, ўнг елкасида маърифат юки бор, деркан, отаси бот-бот. Жаҳолат жами иллатларнинг бошидир. Ва, магарам у ошиб кетса, бахтиқароликлар бошланади. Шунинг учун маърифат юкини ошириб туришимиз шарт!”
Муаллимнинг қўшнилари ...
... улардан бири полвон экан. Тиши билан фалон ботмон тошни кўтариб, ирғитиб юбораркан. Тўй-ю тантаналарда кураш тушиб, буёғи Кавказ, буёғи Руссиядан келган полвонларни мағлуб этаркан. Чайир мускуллари туфайли данғиллама иморатлар қуриб, етти иқлимга тўйлар, зиёфатлар берган экан. Хуллас, ўқимаган бўлса ҳамки, фаровон яшаркан.
Тағин бир қўшниси ...
... унинг номи Шамшариддин бўлса ҳамки, Қашамшам дейишаркан. Бу занғар ҳам жуда бой экан, кайфи ошганда: “Полвондан кучим ҳам, пулим ҳам кўп”, деб кариллашни хўш кўраркан. Бир бор мастликда полвонга қўл ҳам кўтарганмиш. Лекин полвон (табиатан бефаҳмроқ бўлса-да) оғирлик қилибди.
Қашамшам ақлу заковати ёки полвонга ўхшаб ёввойи кучи туфайли эмас, хотини туфайли кўкрак кериб юраркан. Чунки, муқим эр кўрмаган бу тантиқ жувон катта амалдорнинг қизи экан: пул дегани баргхазондай беписанд экан у ярамасда. Тегирмонда туғилган сичқон сахий бўлади, деганларидек, улар бот-бот данғиллама тўйлар қилишаркан.
 Хуллас, кўз ёши ва пешана тери таъмини татиб кўрмаган ношуд бандалар!
Полвон билан Қашамшам муаллимга анчайин нописандлик билан қарашаркан: гоҳида ноўрин кесатишлар, хунук ҳазиллар қилишаркан. “Оч баччағардан, қоч, баччағар”, деган нақлни такрорлаб туришдан ҳижолат тортишмас экан, бу бедаво башаралар. Муаллим бундан жаҳлга минмай, кечириб қўяқоларкан.
Ўттиз икки тишнинг ўттиз икки иши бор, дейишади. Муаллимнинг маоши камлик  қилгани сабаб, томорқа тирнаб ҳам, рўзғор кам-кўстларни тўлдириб тураркан.   Ўша куни томорқасида роса меҳнат қилиб, увотдаги кекса тут соясига дам олишга чиқибди. Қараса, йириккина қанотли бир чумоли мажруҳ бўлиб, бир жойда айланиб ётган экан. Жониворни авайлабгина қўлга олибди; чангини пуфлаб юборгач, синчиклаб назар солса, бир оёғи синиб, шалвираб ётган эмиш шўрликнинг. “Сени қайси золим босиб кетди”, кўнгил сўраган бўлибди Муаллим ва жомакоридан бир қат ип суғуриб, игнадайгина хасни иккига бўлибди-ю, ҳафсала билан уни чумолининг мажруҳ оёғига ўлчаб, суянчиқ қилиб боғлабди. Жониворни денг, дарахт танасига қўйган экан, ғизиллаб ўрмалаб кетибди. Қилган ишидан ўзи ҳам зоҳиран мамнун бўлиб турганда, чумоли тилга кирибди.
− Эй шафиқ инсон, сен бағоят сершафқат, сермурувват экансан: менга яхшилик қилдинг. Тила – тилагингни!
Муаллим бир муддат каловланиб қолибди.
−  Сен, сен ...
− Мен чумолилар подшосиман: истагингни бажо келтираман!
− Эй, қумурсқалар сарвари, - дебди Муаллим ниҳоят, - мен нима ҳам сўрардим?! Бола-чақаларинг, фақиру фуқароларинг бошида омон бўлсанг бас!
Чумолилар подшоси унга қуллуқ қилиб, барглар орасига ғойиб бўлибди. Деҳқон тарқоқ хаёллари билан овора бўлиб қолибди.
Орадан бир неча дақиқа ўтгач, фикри бошқа томонга чалғий бошлабди: “Худо, ол қулим, деганда бирор нимарса сўрасам бўлармиди? Шу ордона қолгур томорқага жўяк олишга кўмаклашиб юбор, десам, асакам кетармиди?!”
Хаёллар ғалаёнида қўли ишга бормай қолибди шўрликнинг. Уйига келиб, воқеани хотинига гапириб берган экан, у аввал ажабланибди, сўнг зардаси қайнабди.
− Бошингизга Хумо қуши қўнганда, анқаймай, айтиб юбормайсизми – оғизга сиққанини?
− Нима сўрашни билмай, довдираб қолдимда,- дебди у гуноҳкорона. Томорқа юмушини айтсам бўлармиди? Бир-икки ношуд ўқувчиларим бор эди шуларни қўлла, десам ҳам ...
Аёл баттар жаҳлга минибди.
− Кир ювадиган машина ҳаммада бор ... Иморатимиз томига тунуками, шиферми қоқилмаган.
− Балиқчи чолнинг кампирига ўхшама,- зарда қилибди муаллим.
− Сиз бўлсангиз, Хўжаи Хизирни таниб қолган кулолнинг ўзисиз.
Гап шундаки, ҳар бандаи мўмин умри давомида атиги бир бор Хўжаи Хизирга дуч келармиш. Шунда каловланмай, нима талаб қилса, ўша муҳайё бўларкан. Бир кулол, иттифоқо, у кишини таниб қолибди. “Тила-тилагингни” деса, “Уйда мунди йўқ эди”, дермиш.
Лекин таассуфки, шунча бурролик билан хотини ҳам нима зарурлигини айтиб беролмабди. Муаллим ўйга чўмибди: “Олтин сўрасам, нима бўлади? Йўқ, йўқ, хаёлан жавоб қайтарибди ўзига ўзи. Қашамшам билан полвон ҳидини сезиб қолса, хиқилдоғимга тутиб беришлари турган гап”. У ҳарчанд бош қотирса ҳам хаёлларининг поёнига етолмасмиш. Кейин барини ёддан чиқариш илинжида фикрини зўр бериб, бошқа томонга чалғитаверибди. Аммо ҳирсми, ҳавасми ички бир дард бўлиб, юрагини таталайверибди,  таталайверибди.
Муаллим фақат болакайларни эмас, жониворларни ҳам дўст тутадиган, раҳмдил одам экан. Шунинг учунми ёки бошқа сабабми, хайтовур, уларнинг тилини билишга аҳд қилибди. Эрталаб кекса тутга юзма-юз бўлиб, чумолилар шоҳини чақирибди.
− Эй, қудратли подшоҳ, - дебди, - овора қилганим учун кечир! Мен жониворлар тилини билиш истагидаман: бемалол бўлса, мурувватингни дариғ тутма.
− Эй шафиқ инсон, - дебди чумоли маслаҳатомуз, - ўйлаб кўр: улар бағоят сержағ – тинчингни ўғирлаб қўйишади. Баринимас, дастлаб бирорта жониворни танласанг кифоя.
− Ундай бўлса, чумолилар тилини ато эт!
− Айтганинг келсин ...
У каломини тугатар-тугатмас, атрофда шовқин-сурон бошланиб кетибди. Муаллим ногаҳоний ғала-ғовурдан ҳушёр тортиб, атрофга алангласа, бу – чумолилар шовқини экан. Худди бозордаги оломондай ғувиллашаркан улар. Муаллим диққатини тўплаб: “Кўтар”, “Тез бўл”, “Лаллайма” деган ибораларнигина илғаб олибди, холос. У чумолилар инидан хавотирона нарироқ тисарилибди. Шовқин тингач, ўзини босиб олиб, тағин чумолиларнинг таниш сўқмоғига яқинлашибди. Аммо бу гавжум йўлакдаги заҳматкашлар озиқ ташиш билан шу қадар банд эканларки, бир-бирларига сўз ҳам қотишмаскан. Бир маҳал уч чумоли ўзларидан ўн чоғли йирик чигирткани бир азобда судраб келиб, унинг рўпарасида тин олибди. Нафасни анча ростлагач, жуссалироғи кичигига иш буюриб қолибди.
− Югуриб бориб, учта чаққонни эргаштириб кел!
Ҳалиги ғизиллаб жўнаши билан қолган иккови йўлни бўшатиш учун азимжусса ўлжани чеккароққа судраб чиқишибди.
− Бу одам нега бошимизга келиб, қоққан қозиқдай қаққайиб қолди,- сўрабди бояги йирик чумоли шеригидан, муаллим томон ишора қилиб.
У алланечук бўлиб кетибди-ю, аммо сир бой бермай тураверибди. Ҳарқалай гап ўзанини бошқа томонга буришибди улар.
− Нега бу шўрлик чигиртка ҳаётдан кўз юмди экан-а?
− Ўз ажали билан ўлмаган кўринади, - дебди униси, - заҳарланган чоғи.
− Кимёвий қуролни одамлар кўсак қурти, ўргимчаккана, ширинчага қарши қўллаганини биламан, лекин чигиртка ...
− Ажал уруғи танлаб таъсир этмайди-ку, қоқвош, - дебди иккинчиси,- тирик вужудки бор – жонини суғуради. Чигиртка нари турсин, одамлар бир-бирини ҳам кимёвий қурол билан қираябди-ку!
Униси надомат билан сарак-сарак бош тебратибди.
− Бирорта чумоли бундай қабоҳатга қўл урмасди.
Улар бир лаҳза тин олишибди. Шўрлик муаллим ҳижолат чекиб турганда, чумоли давом этибди: - Бунинг гўштини еб, болакайларимиз заҳарланиб қолишмасмикан?
− Начора, ҳозир заҳар инмаган неъмат йўқ; шунинг учун чумоли оиласида гўдаклар ўлими кўпайиб кетди, зурриёт нимжонлашди.
Шу орада ҳаллослаганча бир неча чумоли етиб келибди ва улар ўлжани шахдам судраб кетишибди.
Муаллим девонавор бир ҳолатга тушибди, албатта. Чунки назарногир бу митти жониворларнинг фавқулодда зукколигини тасаввур қилиб ҳам кўрмаган эканда. Хаёллари алғов-далғов бўлиб, уларнинг гуфти-гўйига қулоқ тутишдан юраги зириллаб қолибди. Негаки, чумолилар жуда қалтис гапни айтиб юборадигандай ва бундан у маломатга қоладигандай бўлибди. Ишга қўли бормай, уйга паришонҳол қайтибди. Хотини, болаларига бирорта чумолига озор бермасликни тайинлаётганда, деворда ўрмалаб юрган қумурсқа шеригига сўз қотибди.
− Эшитаяпсанми, муаллимнинг гапини? Чумолига озор бериш – гуноҳи азим, деяпти.
- Ҳалол одамда, муаллим; шафқат томирчалари ҳавор тепади. Чунки сўқир эмас. Қани-ку, ҳамманинг  ҳам нигоҳи шунақа нурафшонроқ бўлса ...
− Ҳа, бунақалар жуда оз; аксар одамлар авлодимизнинг ашаддий душманига айланиб қолишди. Виждони қилт этмай, эзғилаб кетаверади-я, нобакорлар!
− Заҳар пуркагани, инимизни сувга бостирганини гапирмай қўяқолай.
− Худо одамнинг қорнини катта, бошини кичик қилиб яратган. Биз эса аксинча: бошимиз катта, белимиз ингичка. Негаки, Инсон – баднафс, нуқул қорнини ўйлайди. Биз бўлсак, каллани кўпроқ ишлатишимиз, белни зич боғлаб, меҳнат қилишимиз зарур.
− Одамлар хотираларининг пастлиги, пулларининг камлигидан нолишади-ю, лекин бирор бор омиликлари, ақлларининг пастлигини тилга олишмайди. Бир-бирларини нуқсонлари учун эмас, фазилатлари туфайли балоларга гирифтор қилишади.
­− Бир эртак эшитгандим: шунда айтилишича, одамни маймундан яратишган экан. Маймун дегани бефаҳм, жоҳил маҳлуқ. Агар Одамни яратишда, жумладан Хумо қушининг, Асаларининг, Мусичанинг қонидан ҳам қиттак-қиттак қўшилганда мурод ҳосил бўларди. Инсонда Хумо қушининг ашрафлиги, Асаларининг меҳнаткашлиги ва интизоми, Мусичанинг хокисорлиги намоён бўларди.
− Яхши эртак экан,-  бошидан эшитсак бўладими, - илтимос оҳангида сўрабди шериги.
У ҳам ўзини тарозига солмай, эртак бошлаб юборибди.
                           *  *  *
− Муаззам кунлардан бирида Парвардигори оламнинг амри ҳоҳиши билан, албатта, ер юзидаги тирик мавжудотларнинг катта анжумани бўлибди.
“Сизларни йиғишдан муддао, сўз бошлабди анжуманга раислик қилувчи Жабраил алайҳиссалом, айрим муаммоларни ҳал қилиб олишдан иборатдир. Мана, ерда ҳаёт пайдо бўлганидан бери неча асрлар-у замонлар ўтди. Кимнинг пешонасига нима деб битган бўлсак, ўша бўлаяпти; кимнинг насибасини қаерга сочган бўлсак, ўша ердан топиб еяпти. Ҳозиргача Арши Аълога бирорта ҳам шикоят тушмагани жаҳолат ва адолатсизлик, очкўзлик ва ҳасад, разолат ва мунофиқликка йўл қўймаганимиздан; нурафшон ҳаётдан далолатдир. Ҳеч ким бошпана ёки егуликдан танқислик кўргани йўқ. Тўғрими?”. “Тўғри, тўғри” дейишибди пастдагилар. “Тўғри бўлса, гап шундаки, давом этибди раис, энди ораларингдан кимгадир, албатта Оллоҳнинг розилиги билан андак онг ато этмоқчимиз. Бу ишнинг жилла қалтислигини биламиз, лекин турғунликда яшаш ҳам яхши эмас. Тасарруфимиздаги ана шу зиғирча онгни кимга беришни маслаҳатлашиб олсак, ёмон бўлмасди. Ҳозир ошкоралик пайти – сизларнинг мулоҳазаларингизни ҳисобга олган ҳолда иш тутамиз. Хўш, кимда қанақа таклифлар бор? Ҳатто ўз номзодини кўрсатадиганлар бўлса ҳам, марҳамат!” Аммо ҳеч кимдан садо чиқмабди. Шундан сўнг Жаброил алайҳиссалом давом этибди: “Биз торроқ даврада маслаҳатлашиб олдик; сизлар ҳам қўшиларсизлар: шу Чумолини ақлли қилиб қўйсак, нима дейсизлар? Чунки бу азамат жуда меҳнаткаш, ҳеч ким билан иши йўқ”, - дебди. Шунда бизнинг вакилимиз сўз олиб, ётиғи билан рад этишга киришибди. “Ишончларинг учун раҳмат! Аммо, лекин менга онг ато этсаларинг, турмуш тарзим ишдан чиқиб кетиши турган гап. Илтимос, тирикчиликдан қолиб кетмайин. Кейин: жуссам ҳам русчасига айтганда, унчалик салидний эмас, мен, масалан, ўрнимга Асаларини таклиф этардим: интизомли, озода, тадбиркор”. “Бўлмайди, - қўполлик билан унинг гапини кесибди Айиқ полвон, унга ақл ато этилса, мен болдан бенасиб бўлиб қоламан. Шунинг учун ўз номзодимни тавсия қилмоқчиман – савлатим ҳам бор, давлатим ҳам. Тағин нима керак?!” “Бўлмайди, бўлмайди – у ўлгудай қўпол”, - дебди Тулки. Мен, масалан, онг Арслон акамизга берилиши тарафдориман. У кишининг обрўлари баланд. “Розимасман”, - дебди Арслон ўтирган жойида ва ўрнига Бургутни тавсия этибди. Паррандалар шоҳи эса Илоннинг номзодини кўрсатибди. “Менимча, дебди жимгина минбарга кўтарилиб олган Илон, биз қиттай саросималанаётганга ўхшаймиз. Бу – бағоят жиддий масала. Шунинг учун ҳам уни жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилиб олиш керак. Тасаввуримча, онг ато этилган жонивор батамом ғайритабиий бўлади; мадомики шундай экан, у бизга нисбатан нописанд бўлмаслигига ким кафолат бера олади? Ҳеч ким! Энг ёмони, бора-бора уни бошқариш ҳам мушкуллашиб қолиши мумкин. Хуллас...”  “Таклифингизни айтинг,” унинг сўзини бўлишибди ҳайъатдагилар. “Мен барини айтдим”, - дебди енгил зарда билан. “Энди таклифни мен айтаман, дебди Жаброил жилла жаҳлга миниб, ўша ақлни Илонга бериб кўрамиз. “Тўғри, тўғри”, - маъқуллашибди ҳайъатдагилар. “Мен рози бўлардим-у, дебди Илон, аммо биласизлар: тилим – заҳар! Жаҳл келганда, ҳар қандай ақл қочади. Сизлар ато этган тафаккур заррасидан тўғри фойдалана олмасам, келажак авлод мозоримга ўт қўйиб, мени бадном қилиши мумкин”. Шунда Маймун минбар миниб, масаланинг анча ўнғай тарзини ўртага ташлабди. “Мадомики, бирор жонзодга ақл-заковат ато этиш зарурат экан, бунинг учун янги тур яратиб, ўшани тажрибадан ўтказиш керак. У асосан гиёҳлар, уларнинг мевалари билан озиқланадиган, ожизроқ бўлгани тузук – ўтхўр бўлса, жониворлар оламига озор етказолмайди. Жуда ҳаддидан ошса, қатағон қилиб юбориш мумкин!” Ногаҳоний бу таклиф кўпчиликка ўтиришибди. “Хўш, дебди раислик қилувчи, ўша турнинг қайси оилага мансублигини ҳам белгилаб олишимиз керак-ку!” “Маймунлар оиласидан”, бақирибди биров. “Йўқ, йўқ, бизда бирорта вакант жой қолмаган”, -  дарҳол эътироз билдирибди Маймун. “Кўнгилни кенг қилинг: штатни биз топиб берамиз” – дебди раис. Шошилинч овозга қўйишган экан: кўпчилик маъқуллабди. Мамонт, Шохдор она буғу, Денгиз сигири, Архар, Илон қарши овоз беришибди; От, Ит, Сигир, Қўй бетараф қолишибди. Қисса кўтоҳ Яратувчининг “Инвентарлар” деган дафтарида “Homo saрiens” деган ёзув қайд этилибди. Кейинчалик уни неандертал ёки ғор одами, деб қўя қолишибди. Чунки шўрлик, асосан ғорларда яшаб, ўсимлик мевалари, илдизлари билан рўзгурзонлик қиларкан-да.
Алҳол, кунлардан бирида мавжудот оламининг эволюцияси давомида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган дилозорлик содир бўлибди: ғор одамлар галалашиб, Мамонтга ташланишибди – шўрликни тошбўрон қилишибди. Албатта, Мамонт ҳам зудлик билан Арши Аълога шахсан ...нинг номига хат ёзиб, “заказной”қилиб юборибди. Бу ташвишли нома Такягоҳнинг қўлига шахсан текканми, йўқми – бунга ҳеч ким кафолат беролмайди. Лекин бирор ойдан сўнг текшириб, чора кўриш учун мактуб ҳайвонлар сардорига юборилганлиги – ҳақиқат. Шикоятнинг бир бурчагига негадир русчалаб: “Арсланову! Проверить, принимать меры”, деб ёзилган экан. Арслон аввал айбдорни чақирибди. У билан нималар хусусида, қай оҳангда гаплашгани, ҳозирча кўпчиликка қоронғу. Аммо Одамдан кейин Арслоннинг кабинетига кирган Мамонт сардорни юмшоқ диванда оёғини чалкаштирганича, коняк ичиб ўтирган ҳолда кўрибди. Бадазон, дуч келганга: ана шу конякни Арслонга Одам олиб келган, деб овоза тарқатибди. Бу лақмаликдан Арслоннинг тепа сочи тикка бўлганини айтиб ўтишнинг ҳожати бўлмаса керак. Орадан маълум муддат ўтгач, юқорига шундай жавоб йўлланибди: “Шикоят текширилди. Фактлар қисман тасдиқланди. Айб икки томондан ҳам ўтганлигини таъкидлаб ўтиш керак. Акс ҳолда, жабрдийда фуқаро М.М. Мамонтов бир йўла юқори инстанцияга эмас, ўзимизнинг маҳаллий қўмитага мурожаат этган бўлур эди. Шуларнинг барига қарамай, сут эмизувчилар йиғилишида Одамга нисбатан хайфсан эълон қилинди”.
Шу орада ёз бошланиб, еттинчи осмондаги фаришталар ва малойиклар денгиз соҳилига  дам олишга кетишибди. Вазиятдан фойдаланган Одам зудлик билан ўн саккиз минг олам сарварига сажда қилиб, тавба-тазаррусини бошлаб юборибди. “Эй мурувватли Парвардигор! – дебди бағоят ҳокисорлик ва илтижо билан кўз ёшларини артиб, ҳазорон ва ҳазорон шукур: ризқим – бут, таним – соғ! Заррача нолишим йўқ! Аммо арзимайдиган муаммолар бор. Ғорларда яшаш жонга тегди: уйлар, шаҳарлар қуришга ижозат берилармикин? Кейин: ўзимизни ҳимоя қилиш учун қурол зарур ... Бизга ҳеч қанақа маблағ, фонд керак эмас – хўжалик ҳисобига ўтганмиз: барини ўзимиз топамиз!”
Худо эса раҳмдил, сермурувватдир!

 ДАР ХУСУСИ ДОНИШ АНДӮХТАН, ҲУНАР ОМӮХТАН ВА СОҲИБИ ЗАКОВАТ ШУДАН


Таъкид карданам лозим аст, ки Устоди бағоят маъруфам, адиби шинохта Асқад Мухтор инсони бениҳоят орифу камсухан буданд. Ҳангоми дар рӯзномаи “Ӯзбекистон адабиёти ва санъати” сардабир будани он кас банда ҳамчун мудири шӯъба фаъолият бурда, дар лаҳзаҳои кайфияташон аъло будан дар утоқи кориашон бо иҷозат даромада, аз сӯҳбати дилнишину гуворояшон баҳраманд мешудам.

Бо зоти мӯҳтарам муколамаи мо ин тавр ҷараён мегирифт:
Гуфтам:
-Калиди тамоми дарҳои истиқболу муаммоҳоро як-як кушодан кадом аст?
Гуфтанд:
-Илм, ҳунар, заковат.
Гуфтам:
-Шахсони миллатро ба сари камолот ҳидояткунанда киҳоянд?
Гуфтанд:
-Шахсони донишманд, ҳунарманд ва соҳиби ақлу заковат.
Гуфтам:
-Ба чунин хислат чӣ хел соҳиб шудан мумкин аст?
Гуфтанд:
-Бо мақсади бузург ва шавқи беандоза каме мададу раҳнамоӣ.
Гуфтам:
-Инсон як маротиба ба дунё меояд, онро ҳам ба роҳи пурмашаққати донишу ҳунар сарф намудан шарт аст?
Гуфтанд:
-Кас агар ба сӯи камолот ҳаракат накунад, ба ботлоқи ҷаҳолат фурӯ рафтан мегирад. Сарчашмаи тамоми иллатҳо ҷаҳолат аст.
Гуфтам:
-Фарзанду шогирдонро ба омӯхтани кадом илму ҳунар даъват менамудед?
Гуфтанд:
-Мехостам, ки писарон ба замин меҳр банданд, касбҳои оянда, масалан компютерҳо ва илму техникаро мукаммал омӯзанд.
Гуфтам:
-Аҷиб, охир дар замин кор кардан ва илму техникаро омӯхтан мисли ду тарафи қутбнамо-ку?!
Гуфтанд:
-Дасти ҷавонони онҳоро муштараккунанда, муттаҳидсозанда баланд мешавад. Зеро Ҳазрати Маҳмудхоҷа Беҳбудӣ таъкид менамоянд: “Барои замони гузашта не, балки замони оянда меҳнат кунем!”.
Гуфтам:
-Таманнои шумо ба бонувон?
Гуфтанд:
-Мехостам, ки лоақал нисфи умр ва қуввати хешро барои рӯзгор сарф намоянд.
Гуфтам:
-Фарзандону шогирдон роҳи дигарро маъқул намоянд-чӣ?
Гуфтанд:
-Ба онҳо омад металабидам, кӯмак медодам.
Гуфтам:
-Камшуур, белаёқат ва беандешагии баъзе фарзандону шогирдон аз чист?
Гуфтанд:
-Аз беғаму бебурд, беандешаву бепарвогии падару модарон ва устодон аст!
Гуфтам:
-Таманнои шумо ба фарзандон ва шогирдон?
Гуфтанд:
-Садоқат ба касбу кор, ба қавле муҳаббат ба табиат!
Гуфтам:
-Ба ин чӣ тавр ноил шудан мумкин аст?
Гуфтанд:
Эҳтиром ба садоқат, самимият ба меҳр, муҳаббат табиат.
Гуфтам:
-Боиси зиддиятҳо дар чист?
Гуфтанд:
-Ду дорбоз дар болои як ресмон бозӣ накунад, ду каллаи гӯсфанд дар як дег наҷӯшад!
Гуфтам:
-Сабаби исён дар чист?
Гуфтанд:
-Зулм.
Гуфтам:
-Боиси зулм чист?
Гуфтанд:
-Ҷаҳолат!
Гуфтам:
-Барои аз хасисӣ ва шӯҳратгадоӣ гурехтан чӣ бояд кард?
Гуфтанд:
-Тез-тез хайру эҳсон кардан ва мукофотҳо бахшидан. Фаромӯш накунед, ки хайру эҳсон сифати неки инсон аст!
Гуфтам:
-Оё ин амал ба ҳаққи кас хиёнат накардан аст?
Гуфтанд:
-Бояд оқибат ва охиратро фикр кунем!

ИБЛИС КУЛБАСИ ЁКИ ОБИЙ




"БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР ЁКИ Ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" романидан


Бу машъум уй ҳақида аввал ёзганман.
«Концлагер товуқлари» бобидаги мана бу мисраларни хотирласангиз кифоя.
«1975 йили вилоятнинг мафкура ишлари бўйича котиби ўз ўйнаши билан шу ердаги меҳмонхонага норасмий яъни хуфёна ташриф буюради. Албатта, туни билан кайфу сафо, ҳалиги ишлар... Эрталаб улар чиқаверишмагач, қоровул хавотирланиб, эшикни тақиллатади. Садо бўлмагач, раҳбарларга хабар етказади. Улар ҳам ошиқ-маъшуқларни уйғотолмагач, эшикнинг ошиқ-маъшуқини бузишади. Кириб қарашса, бахтиқаро ўйнашлар ваннада Одам Ато билан Момо Ўаво кийгизиб юборган либосда бандаликни бажо келтириб қўйишибди».
Албатта, шов-шув, текшир-текшир, дегандай. Терговчилар бу юмуш билан уюшган, тажрибали мафия (етмишинчи йилларда-я!) шуғулланганини тахминлашади. Уларнинг фикрича, ўша гуруҳ қурбонини кузатиб юради; ваннага кирган заҳоти ташқаридан туриб, қувурга электр токи тегизади.

Бу нохушликни яширишга ҳарчанд ҳаракат қилишмасин, у ҳақда, мазкур уй хусусида афсона ёки ҳақиқатлигини англаб бўлмайдиган шов-шувлар кўпайиб кетади. Жумладан, бир отахон ана шу уйнинг томида алвастилар галасини кўрганини айтиб, қасам ичади. Табиийки, ҳозир кўпчилик инсу жинсга ишонмай қўйган. Аммо отахон ўз ҳақиқатини тасдиқлашдан чекинмайди. «Бир замонлар бу ер тўқай эди, ўшанда ҳам алвастихона, дейишарди. Улар олов ёқиб ўтиришганини, йўловчиларга эчки, чақалоқ бўлиб кўринганини кўплар билади».
Хуллас, шу воқеадан кейин фабрика маъмурияти турфа ҳангомалар ва маломатларга чек қўйиш илинжида уйни уч талабгорга тақсимлаб беради. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Шафиқа деган санитарка, Сабура деган кассир ва тағин биров киришади. Аммо кўп ўтмай ана шу уйга яширинган қора қисмат Сабурани ҳам таъқиб этади: унинг шипга осилганича қотиб қолган жасадини кўрган одамлар сесканиб тушадилар. Фақат ўша гувоҳларгина эмас, бутун посёлка, фабрика, зоҳиран хавотир тортади. Ўангомага ўч оломоннинг ҳали сўнмаган шов-шувларига кимдир бир пақир керосин сепгандай бўлади. Кассир аёл ўзини ўзи осганми ёки бу қотилликни бош¬қалар қилганми – латтачайнар терговчи аниқ жавоб беролмайди...
Шундан кейин бу уйдан бошқалар ҳам кўчиб кетиш ташвишига тушади, бехосият даргоҳга одамлар йўламай қўядилар, ҳатто кундузи ҳам йўловчилар ҳадиксираб ўтадиган бўладилар.
Орадан йиллар ўтиб, миш-мишлар, ваҳималар алангаси энди тин олаётганда кимдир оловни пуркаб қўяди. Одамлар бу кимсасиз хонанинг чироғи ёниб-ўчиб туриши, аллақандай баҳайбат кўланкалар изғиб юраётганлигига гувоҳ бўлишади. Бунга ишонқирамаган раҳбарлар, милиционерлар ҳам кечқурун узоқдан туриб арвоҳга ўхшаш гавдаларни кўришади: чўчиб, журъатсизгина орқага чекинишади.
Тахминлар авж олади – туман, вилоятдаги казо-казоларнинг қулоғига у яна ваҳималироқ бўлиб етиб боради. Юқори доирадаги (учлик) телефонлар жиринг¬лайди, кўрсатмалар, буйруқлар бўлади. «Обком ўлган уй»га қуролли десант ташлашга қарор қилинади.
Операция (негадир уни «тишлаш» деб беўхшов номлашган) режасига биноан полковник Ўрайим Тахтаев (аслида Иброҳим Тўхтаев бўлса ажаб эмас) раҳбарлигидаги ўттиз икки кишидан иборат тажрибали, жасур милиционерлар кечқурун, айнан чироқ ёқилган пайтда уйни қуршовга олишади. Ўқ отиб огоҳлантиришгач, радиокарнай орқали мурожаат қилишади: қаршилик кўрсатмасдан, қўл кўтариб чиқиш шартини қўйишади. Аммо аксу садо бўлмайди. Сўнгра огоҳлантириш сифатида автоматдан ўқ узиб, дераза ойналарини чил-парчин қилишади. Тағин садо бўлмагач, галалашиб ичкари киришса ҳеч вақо йўқ. Бир чеккада бўшаган шишалар, колбаса, сигарет қолдиқлари. Шундан ке¬йин операция аъзолари ўз андиликлари, лакаловликларидан роса кулишади, аскиялар қилишади.
– Биз беҳудага ваҳима қилиб юрганмиз, – дейди Тахтаев, – бу ер шунчаки қиморвозлар масканига айланган. Қолган гапларнинг бари жоҳил бандалар тўқиган сафсата.
– Ўртоқ полковник, – мурожаат қилади аскиячилардан бири, – ўттиз икки тишнинг ўттиз икки иши бор, дейишади. Ишсиз қолган тишлар мана бу колбасаларни тишлаб кетаверсин.
Улар мириқиб кулишади ва лекин ашё сифатида сигарет ва колбаса қолдиқларини ҳам қоғозга ўраб олишади.
Тинтув давом этаётган пайтда ҳеч кутилмаган ҳол рўй беради – бир шкафни галалашиб очишганда ичидан букчайганича қотиб қолган мурда юмалаб чиқади. Ўозиргина қаҳ-қаҳ отаётган азаматлар ваҳима оғушида қуролларига ёпишадилар. Кейин, ўзларини босиб олиб, мурдага яқинлашишса, унинг тасмасига бир варақ қоғоз қистирилган ва негадир русчалаб: «Тишлаш» операциясининг чаққонлари. Ноумид қайтманглар – ло¬ақал шу одамнинг ....ни тишлаб кетинглар!» деб битилган экан.
Экспертиза марҳумнинг ҳам бўғилгани, ҳам отилганини аниқлайди. Мурданинг қизил ўнгачидан олинган автомат ўқининг габаритлари-ю, калибрларини обдон текшириб кўришса... (Ё тавба! Олам тасодифларга тўла! Ўзинг асра!) у айнан «Тишлаш» операцияси аъзоларидан бириники бўлиб чиқади. Шўрликни (исми-шарифи Бўрибой Бўронбоев) зудлик билан ҳибс¬га олишади. Яна шов-шув, ваҳима. Аммо тергов жараёнида бояқиш Бўрибой бегуноҳлигини исботлаб беради. Аён бўлишича, боя деразага қараб ўқ узганлар орасида ана шу ўпкавой ҳам бўлган, улардан бири шкафдан ўтиб, жасаднинг кекирдагига қадалган экан.
Бўрибойни ҳибсдан озод этишади, аммо қайтиб милицияга олишмайди: аввалги иш жойларида баднафслик қилганлиги, милицияга тасодифан тушиб қолганлиги аён бўлади.
Нафсиламбирини айтганда, эрталаб бадбўй товуқхоналар томон шошиладиган, кун бўйи ишлайдиган, қечқурун бирор нимарса илиб чиқишдан ўзгасини ўйламайдиган, қимматчилик, йўқчилик; амалдорларнинг ноинсофлиги ва турли ғийбатлардан бошқа мавзу, машғулоти бўлмаган одамлар учун шунақа ҳангомаларнинг бўлиб тургани ҳам тузук! Бу зерикарли оламда инсон табиати янгиликка, ислоҳотга, қолаверса ғийбатга ташналиги табиий бир ҳол бўлса ажаб эмас.

 БЕҲБУДИЙ ЁҚҚАН ЧИРОҚ


Бўлмайлик нурдан йироқ,

Қўлингни бер, жон ўртоқ

Уфққа чорлар бизни

Беҳбудий ёққан чироқ!

Беҳбудий ёққан чироқ!

 

Туркистоним, бўл ўйғоқ,

Рақиб қўймасин тузоқ

Йўлларингни ёритсин,

Беҳбудий ёққан чироқ!

Беҳбудий ёққан чироқ


Шукроналар замонга

Шундай омон омонга 

Мунаввар эт йўлларни 

Беҳбудий ёққан чироқ

 Беҳбудий ёққан чироқ


Кўз тегмасин давронга

Ва қолмайлик армонда

Фитратимиз ёритсин 

Беҳбудий ёққан чироқ

 Беҳбудий ёққан чироқ 

 



 Сизни қурбон қилдилар

Зору ҳайрон  қилдилар

Лек зулматни ёритди 

Беҳбудий ёққан чироқ

 Беҳбудий ёққан чироқ

        

Жадид боболар ҳар чоқ

Руҳингиз бўлсин чақмоқ

Нусрат учун равшан нур

Беҳбудий ёққан чироқ!

Беҳбудий ёққан чироқ1


21 02 2023

 Автор: Нусрат Раҳмат

 

7. ИДРОК ЭТГАНЛАРИМ

 

           Вилоят газетасида ишлаганимда, редакция топшириғи билан қамоқхона, жиннихона. ва моргга ҳам кириб чиққанман. 1987 йилда чон этилган “ Мен редакциядан” деган китобимда бу ҳақда батафсил ёзганман.

   Расмий доираларда  “ руҳий касалликлар шифохонаси”  деб аталадиган бу даргоҳга, айнан  шу ернинг ўзидан тушган шикоятни текширгани боргандим

 

"Мен, деб ёзган эди шикоят эгаси, катта ноҳақликка дуч келдим:  бошлиқлар устидан ёзганим учун руҳий касаликлар шифохонасига ётқи-зишди. Милициядагилар, докторлар билан тил бириктириб, шу қа-биҳликка қўл ўрдилар, безбетлар!

         Ҳурматли редакция! Бирор муҳбир келиб, мен билан гаплашишини илтимос қиламан!"

         Ҳатга илова қилиб, у шеърларини ҳам юборганди. Мактуби сингари шеърлари ҳам равон эди, уни савдойи одам ёзганига ишониб бўлмасди. Машқларини адабиёт бўлимининг мудирига кўрсатган эдим, у ҳам фик-римга қўшилди.

         - Газетага берса бўладими, - сўрадим.

         - Йўқ, бўлмайди, - деди у анча кескин, аммо сабабларини айтмади.

         Бош врач мени анча совуқ қарши олди. Мақсад-муддаомни айтганимдан кейин ҳам ҳолати ўзгармади. Бу эса унинг менга ўхшаш анча-мунча муҳбирлар билан мулоқотда бўлганидан далолат берарди. Ниҳоят у гапимни лабимдан юлиб олиб, навбатчи врачни чақирди ва дуппа-дурустдан буюрди.

 

2 ҚИСМ: НОМА № 3. НОМА № 4

НОМА № 3

Муродбахш чаҳоршанба, бади нонушта аёлим бирла ўғлумни
чорлаб, дедимки: “Худо каминага, ол, қулим деб, ғойибдан фалон
доллар бериб турибдур. Кўкидан. Машварат этайлук: бул сармояни не
муддаолар учун харж этурмиз? Бисёр ва бисёр зарур бўлғон
харажотларни гапурунглар.” Алар таомилни бузмай, одоб ила, андак
сукут қилдилар. Бадазон заифамиз тоқати тоб бермади. “Қиз ўлгур
бўй етиб турибдур, бир бисот олмадук. Эмдиликда қимматбаҳо мебел
элтурлар, тилло ҳалқа, зебигардон талаб қилурлар. Мани ваҳима
босур ва бисёр дилтанг бўлурман, гоҳида ўйқум қочур...” “Тузук,
тузук”, анинг суханини кесмоқдан дигар иложим йўқ эрди. Боиси:
жоғи бир очилса, беркитмоқ бисёр мушкул кечиши каминага
аёндур.”Магарам ҳоли барвақт бўлса ҳам, сан учун бир ҳавуч кўкча
ажратурман. Қолганига семон, ғишт олурмиз. Найимбекка иморатни
бошлайдурмиз”.
“Даркор йўқ, инкор қилди найнавимиз боз, ман Янгиариққа
бормасман. Қачан бўлмасун, Шўро бобонинг боғидан замин
олурман.”

Биз сукут тутдик.
Эмди Янгиариқ бирла Шўро бобонинг боғи хусусида андак сухан
юритмасак, бисёр гаплар фаҳмингизга етиб бормайдур.
Аввол хотиррасон қилғон эдимки, давлатимиз сарвари тахтга
ўтурган замон: ҳар бир рўзғорга йигирма беш сўтуғ томарқа берилсун
деб, фармони олий бергон эрдилар. Раиятга берилғон бу сабукликдан,
жамики деҳқонлар янглиғ биз ҳам беҳад сарафроз ўлғон эрдик. Ва
хуррамлик ила Мурод муаллим, камина, Мўминжон ва дигарлар
газетни олиб, раисга бордук. Раис ҳам хонасида бу фармони олийни
ўқуб, энса қашлаб турур эрди. “Келдик, дедик бадаз салом-алек, эмди
бизларга ер берурсиз! Мана, фармони олий бор, кўрунг, ким имзо
тортган ва ани бузмоққа ҳеч бир соҳиби амалнинг ҳадди йўқдур.”
“Қаёндан берурман, тўнглик қилди ул бедаво, якчанд дақиқа
хомушлик ила сукут тутуб, гарданимда плон бор. Плонни олсун ёки
калхозга барҳам берсун, бад берурман.” “Бизга ўн сўтухдан бўлса ҳам
кифоя”, жим ўтурмадим ман ҳам. “Ҳал этмасангиз, биз юқорироққа
борадурмиз”, таҳдид этди Мурод муаллим, бадаз танаффус. Ҳа, эмди
сизнинг “ёзувчи” эканлигингизни олам биладур”, деди ул. Сўнг
амалдор сукутини зарра бузмади ва биз илож топмай, чиқиб кетдук.
Экки кун ўтуб, ҳокима ойтига кирадурғон ўлдик. Андак хавотир
ва умед аралаш анинг идораси тамон равона бўлдук.. Зинадан чиққан
маҳалимиз, дарбон миршаб йўл тўсуб, мақсад муддаомизни билмоқ
истади. Арзу додимизни жилла баён қилмоғимиз баробари исму
шарифимиз, тураржойимиз, муддаомизни қоғозга тушурди. Бир
йигитча пайдо бўлди, қайсики, бўйинбоғ боғлағон, алалхусус
сертакаллуф эрди, миршаб бир нимарсалар деб қоғозни анга тутқазди.
Боз якчанд дақиқа ўтуб, кирмоғимизга ижозат берилди. Эккинчи
қабатга чиқиб ҳам кутдик. Аммо дилимизда ногаҳоний қўрқув зоҳир
ўлғон эрди. Бир маҳал: “Маҳаллаликлар кирсун”, деган садо янгради
ва бизни чорладилар.
Катта ва узун хона пешкаҳида ўтурган бу хушрў заифани
тилвизорда якчанд бор кўрганим боис тез танидим. Эшикдан
кираримиз маҳал ул хонима жойидан чаққон қўзғолди, келиб
табассум ва такаллуф ила ҳар биримизга қўл узотди ва
ширинзабонлик ила ўтурмоққа таклиф қилди. “Эшикда турган
йигитчага фармойиш берди: “Бозуд чой келтур, Маҳалладан
бародарлар ташриф этибдурлар”. Ва шу баробаринда сўроқ айладики,
Маҳаллада тинчликму, хонадонлар, фарзандлар, неваралар сиҳатму,
шодму? Эҳтиром тутуб, ҳар биримизга чой узотди ва бисёр сарафроз
ўлдук, хавотир дилимизни тарк қилди. Бо ин жумла раис ва Илҳом
милисани йўқлади, алардан мардумнинг рози ёхуд норозиликлари
бирла қизиқди. Таомилни бузмай, Мўминжон аларни сифатлаб қўйди.
Апамулло бу жавобдан мамнунлиқ топиб, хар хел хандавор
саргузаштларни гапурди ва биз очилиб ханда қилдук. “ Сиз
Лабиғорда лағмонпазлик қилурсиз. Ростми?”, сўроқ айлади бир маҳал
Мўминжондан ва анинг тасдиғидан мамнун ўлиб, давом берди: Сизни
бу жойга келтирурман. Яхши лағмонпаз ўзумузга зарур. Ошхонага
саркор қилиб қўюрман, токи хўрандалар шаҳардан бу жойга
келсунлар.”
Бадазон манга қаради: “Сиз акои Калвакми? Нима юмуш
қиладурсиз?” “Инкубаторим бор, чўжа чиқорурман.” Бадаз бу
жавобим, эътиборни боз зиёда қилиб, якчанд сўроқлар берди.
Жумладан, қанча тухум жойлайдурман, қанча маҳал кутарман ва
дигар.
Ана, дейман камина ўзумга ўзум катта арбоблар ҳам бунча
хокисор, хушмуомала бўлурми экан. Боз жойидан қўзғолиб, чой
қуйди, Биз ҳижолат бўлур эдик ва ҳокимамизнинг ҳар ҳазилидан қаҳ-
қаҳ отиб кулур эрдик. “ Анекдот айтайму”, савол берди Ойтимулло
бир маҳал. “Давай, давай,” дедук бисёр хуррамлик ила. “Маҳаллага
депутат борибдур. Мардумни тўплаб, ваз айтибдур ва : “Бизга не
талаблар бор”, деб сўроқ ташлабдур. Бир маҳаллалик газ масаласи
бисёр чатоқ бўлғонлиғи мазмунида сухан қилғон экан, депутат
киссасидан папиросини чиқориб, анинг қутисига “ Газ келтирмоқ
зарур”, деб битибдур. Боз бир маҳаллалик: “Кўчаларимизни асфалт
қилмоқ керак, автобус юрмоғи жойиз”, демоғи бирла. “Асфалт ва
автобус бўлмоғи зарур” деб ёзибдур. Учинчи маҳаллалик туруб:
“Қишлоғимизга тайёрагоҳ қурмоқ даркор. Биз дигар юртларга писта,
бодом элтадурмиз,” дебду. Депутат боз савол айлабдур: “Тайёранинг
қаноқа хелидан бўлсун? ЯК-40 бўлса майлиму?” “Бўладур” жавоб
айлабдур маҳаллалик. Меҳмон ани ҳам хатга туширибдур ва хайри
хуш қилиб кетибдур. Вақти бегоҳи балалар кўчадан ҳолиги папирос
қутисини пайдо қилибдурлар. Анда жаъми талаблар устига хат
тортиб, пастига: “Эй худо, аларга фаҳму фаросот бермоқ зарур” деб
битгон экан”.
Боримиз авоз қўйуб кулдук. “Боз айтайму, савол айлади ул
ҳокима. “ Давай, давай”, қистадик дағи. Бул сафаргиси авволгидан
ҳам қизиқ эрди. Бадазонки, учунчи сафар қаҳ-қаҳа кулдук, ойтимулло
деди: “Бародарлар, шакарнинг ози хубдур” Эмди хайри-хуш
қиладурмиз. Каминага айни чоғ Тошкандан тилфон қилмоқлари
лозим. Ростдан ҳам тилифон авоз берди ва ул хушфел аёл дастакни
олиб, хушзабонлик ила жавоб қайтарди, инчунин аппоқ қўлини
кўксига босиб, бизга хайри хуш ишорасини ижро этди. Чиқиб
кетмоқдин диган чорамиз йўқ эрди.
То алламаҳал бу хотуннинг хушрафторлиги, сухандонлиги,
меҳрибонлиги, боэътиборлигига тасаннолар айтдук.
“О, асосий гапни айтмадик-ку”, хотирлади бир маҳал Мурод
муаллим. Боримиз сўроқ аломати бирла бир-биримизга қарадук.
Муаллим андак жаҳлга ҳам минди. “Нима, анекдот эшитгани
келдукми? Бизни лаққи қилди бу занак. Давай, қайтиб кирадурмиз”
“Кирсак, маҳаллалик, деб кулмайдурларми, сўроқ қилдим. Баракс,
кирмасак куларлар. “Эмди бизни у жойга қўймаслар ҳам” фикр
қилдим ва аёғим тормай турғонлигини баён этдим. “Ўзим борурман”,
дедику”, дам турмади Мўминжон. У боримизни калака-ю масхара
қилди ва зинҳор бормайдур”, деди муаллим.
Боримиз ноиложлик ила ўйга равона бўлдук.
Арадан ҳафта кечмай, вилоят ҳокимига бормоққа аҳд қилдук.
Роҳба-роҳ маслаҳат этдук, магарам бу амалдор ҳам латифа айтадурғон
ўлса, тиш оқини кўрсатмай турурмиз, бағоят жиддий бўлурмиз деб.
Бу даргоҳда ҳам бизга миршаб пешвоз чиқди ва аввол тўда бўлуб
юргонимиз важидан койиди, бад бино арқасидаги пастак ўйчага
равона этди. Бу жойда арзу дод бирла келганлар бисёр эдилар ва
панжара нарисида турган заифа: “Шикоятларинги қағозга тушуруб,
манга қолдуринглар”деб авоз берур эрди. Аризамиз авволдан
битилғони боис анга узотдик. “Эмди боринглар, ҳал этадурмиз” деди
нохуш.
Ҳафта ўтмай дарвоза қоқилди. Эшик очсам, Илҳом милиса, дўм,
боз экки бегона мардак турур эрдилар. “Акои Калвак сиз жиноят,
кечирасиз, шикоят этғон эрдингизму, савол берди дўм бадқавоқли
ила.” “ Ҳа шу томарқа масаласида” “Ҳозир ҳавлингизни ўлчайдурмиз,
деди ул ва гала бўлуб кирдилар, газламоққа киришдилар. Охир-
оқибат, иморат жойи бирла ўн тўрт сотих чиқди. “Акои Калвак, сизга
ўн сотих положение бўлғон, аммо ғайриқонуний тўрт сотихни қўшиб
олғонсиз ва фалон санадан буён анга налог тўламай, қонуншикасталиғ
қилғонсиз. Зеро, қарзни расчёт этурсиз ва бадазон арзу додингизга
қулоқ тутурмиз”, деди ҳамширағар бегона мардак.
Бисёр ранж топдум. Аммо ҳамсоямиз Мўминжонга чандон баттар
зарба бериб, бисёр хомуш этдилар, бедаво баччағарлар. “Сизни
балангиз йўқ акан, нима қиладурсиз, қўшумча заминни” деб, таънаю
дашномлар бердиларки, бисёр қаҳрга миндук ва пушаймонлиқлар
тортдук. Бадазон Мурод муаллимникига равона бўлдилар.
“Эмди, деди Мурод муаллим ҳафта ўтуб, Тошканга, ўзларига
ёзадурмиз.” “Билганингни қил, локинда бизни тинч қўй, зорландик
Мўминжон бирла камина, биз имзо чекмайдурмиз.” Арадан _______ўн кунлар
чамаси ўтуб, деҳада нохуш гаплар аралади. Ҳокима апа катта
анжуманга раис, Илҳом милиса ва дўмни турғозиб дебдики:
“Маҳалладан афанди чиққан эрди, лақма чиққан эрди, савдогар
чиққан эрди, локинда “ёзувчи” пайдо бўлмаған эрди. Санлар қаёнга
қарайдурсанлар? Кўрми санлар? Ҳар қандоқ “ёзувчи”нинг решасини
қурутарман! Ман бирла ўйнашмасун.” Тахмин қилдиларки, эмди
шўрпешона муаллимни ишдан пеш қилурлар ва қаматурлар. Локинда
бунинг чаппаси содир ўлди. Бир куни боримизни идорага чорладилар.
Дедиларки: “Сизларга қўшимча томорқа берадурмиз. Юқоридан
шундоқ фармойиш бор. Инчунин арза ташлаган башқа бандалар ҳам
олурлар. Аммо-локин, Янгиариқ тамондан замин олурсизлар. Боиси:
бу жойлар банддур.
Магарамки, Янгиариқ деган маскан якчанд чақирим нари бўлса
ҳамки, тархашлик қилмадик. Рўзи чаҳоршанбе олти сотихдан ер
ўлчаб бердилар ва аларнинг узрпурсликлари бирла ўн беш сотихдан
олғонимиз хусусиндаги хатга қўл қўйдурдилар. Бу жавобни
Тошкантга юбормоқлари зарурлигини изҳор этгач, тархашлик
қилмадик.
Ҳамал ойи янги томорқага ниҳол экдук. Алма, шафтолу, гелос
деганларидак. Локинда сув келмагани боис саратон маҳал қуруб
кетди. Бад ўзумиз ариқларни равон қилдук ва дағи кўчат келтурдим.
Аксига олиб, ҳайдав маҳали чорво хароб қилди. Бадазон атрофига
девол кўтардим. Ул замонлар Наимбек бала эди, локинда ман бирла
келиб, кўчатларни суғорур, аларнинг тагини чопмоққа кўмак бурур
эрди. Солба-сол чўл ободлик топди, якчанд бародарлар бу жойга
иморат ростлаб кўчуб келдилар. Локинда Найимбек бош тортди.
Шўро бобонинг боғларидан ер олурман, деб аҳд қилди.
Урушдан аввол Шўро бобо отлиғ мардак ( асли бухоролик) бу
жойга дўм бўлганлар. Обрўлари баланд бўлғон, албат. “Маҳалланинг
ўнг тамонидан ўн гекторлик боғ ташкил қиладурмиз. Аниқ қилдим:
Амир Темурнинг “Боғи Дилкушо”лари худди шу жойда бўлғон экан”
дейдилар. Аммо ба суханни сиёсий хато ҳисоблайдилар ва шу боис
ишдан пеш қиладилар. Шўро бобо далага чиқиб, ҳамма қатори кетман
урадилар ва бадаз чанд сана ўша айтган жойларини текислаб, ниҳол
қадашга киришадилар. Шу тариқа ҳар йили йигирма сўтих чамаси
жойни кетман бирла тахт этиб, кўчат қадайдурлар. Аҳли фаҳмга
аёнки, ниҳолни қадаш бирла иш битмайдур. Уни бо оби-тоб суғормоқ,
навдасини чилпимоқ, ўғутламоқ даркор. Шўро бобо бу юмушларни
бағоят диққат, эътибор ила бажарадилар. Боғни бир қаторга шотут,
дигарига янғоқ ёки анжир қадаб, арасига экин экмоқни канда
қилмайдурлар. Албат, мардум ҳам қўл қавуштурмай, кўмак
кўрсатурлар. Йил ўтуб, боғнинг миён қисмига шийпан бино этурлар.
Бу арада Гирмон уруш эълон қиладур. Аҳли Маҳалла боғ
неъматларидан баҳрамандлик топиб, жанггоҳдаги ўғулларга ҳам
ботмонлаб қуруқ мева савғо қиладурлар.
Бадаз зафту зафар, яънеким Гирмон маҳв бўлғоч, Шўро бобо
деҳама-деҳа пиёда юруб, бағоят кам қолган, мева навларни топадилар
ва пайванд келтуруб, алар миқдорини бисёр қиладилар. Бо ин жумла,
ашўла бўлғон Наманган алмасини дарак қилиб, Ўшдаги боғдан пайдо
қиладилар. Бир замонлар номдор бўлган қирмизак алма ҳам нишонсиз
қолғон экан, ани Ургутдан, бир мусулмоннинг ҳавлисидан топадилар.