суббота, 27 сентября 2025 г.

четверг, 25 сентября 2025 г.


ИБЛИС КУЛБАСИ ЁКИ ОБИЙ


"БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР ЁКИ Ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" романидан


Бу машъум уй ҳақида аввал ёзганман.
«Концлагер товуқлари» бобидаги мана бу мисраларни хотирласангиз кифоя.
«1975 йили вилоятнинг мафкура ишлари бўйича котиби ўз ўйнаши билан шу ердаги меҳмонхонага норасмий яъни хуфёна ташриф буюради. Албатта, туни билан кайфу сафо, ҳалиги ишлар... Эрталаб улар чиқаверишмагач, қоровул хавотирланиб, эшикни тақиллатади. Садо бўлмагач, раҳбарларга хабар етказади. Улар ҳам ошиқ-маъшуқларни уйғотолмагач, эшикнинг ошиқ-маъшуқини бузишади. Кириб қарашса, бахтиқаро ўйнашлар ваннада Одам Ато билан Момо Ўаво кийгизиб юборган либосда бандаликни бажо келтириб қўйишибди».
Албатта, шов-шув, текшир-текшир, дегандай. Терговчилар бу юмуш билан уюшган, тажрибали мафия (етмишинчи йилларда-я!) шуғулланганини тахминлашади. Уларнинг фикрича, ўша гуруҳ қурбонини кузатиб юради; ваннага кирган заҳоти ташқаридан туриб, қувурга электр токи тегизади.

Бу нохушликни яширишга ҳарчанд ҳаракат қилишмасин, у ҳақда, мазкур уй хусусида афсона ёки ҳақиқатлигини англаб бўлмайдиган шов-шувлар кўпайиб кетади. Жумладан, бир отахон ана шу уйнинг томида алвастилар галасини кўрганини айтиб, қасам ичади. Табиийки, ҳозир кўпчилик инсу жинсга ишонмай қўйган. Аммо отахон ўз ҳақиқатини тасдиқлашдан чекинмайди. «Бир замонлар бу ер тўқай эди, ўшанда ҳам алвастихона, дейишарди. Улар олов ёқиб ўтиришганини, йўловчиларга эчки, чақалоқ бўлиб кўринганини кўплар билади».
Хуллас, шу воқеадан кейин фабрика маъмурияти турфа ҳангомалар ва маломатларга чек қўйиш илинжида уйни уч талабгорга тақсимлаб беради. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Шафиқа деган санитарка, Сабура деган кассир ва тағин биров киришади. Аммо кўп ўтмай ана шу уйга яширинган қора қисмат Сабурани ҳам таъқиб этади: унинг шипга осилганича қотиб қолган жасадини кўрган одамлар сесканиб тушадилар. Фақат ўша гувоҳларгина эмас, бутун посёлка, фабрика, зоҳиран хавотир тортади. Ўангомага ўч оломоннинг ҳали сўнмаган шов-шувларига кимдир бир пақир керосин сепгандай бўлади. Кассир аёл ўзини ўзи осганми ёки бу қотилликни бош¬қалар қилганми – латтачайнар терговчи аниқ жавоб беролмайди...

среда, 17 сентября 2025 г.

 

“ҚОЧИНГЛАР, СЕЛ КЕЛЯБДИ!”...

             

   Мухбирлик йўлидаги мулоқотлар, тасодифий воқеалар тўғрисида 1987 йилда,  катта тиражда (40 минг нусха) чоп этилган “Мен редакцияданман” деган китобчамда сўз юритганман. Бу асар кейинчалик “Мен мухбирман” номи билан ҳам нашр этилди.
   Аммо “Фарзандга ўгитлар” китобимда ҳам журналистик  саргузаштларини четлаб ўтмаган эканман.
      Улардан бирини эътиборингизга ҳавола этгим келди.

 АМИР ТЕМУР МАКТУБИ ҲАҚИДА

“ Малик Реди Франса

               Сад ҳазор саломатӣ ва орзумандӣ аз ин муҳибби худ қабул фармоед. Бо чунин орзумандии бисёр баъд аз таблиғи адъия ба ҳайати оли русул маълум мешавад, ки кафар(”роҳиб” – Н.М.) Франкаси  таълимдеҳ бар ин тараф расид ва макотиби маликонро овард. Некномӣ ва азамату бузургвории амири кабирро арза кард. Азаматпаноҳӣ маълум шуд ва низ тақрир кард, ки лашкари амин равона шуда, душманони моро ва шуморо қаҳр ва забун кард.

             Минбаъд ходими ҷавон баъд аз ки ба хизмат тақрир шуд, ҳар чӣ воқеъ шавад акнун ба рафъ кўшад. Умедворем, ки доимо макотиби ҳумоюн беҳ шавад ва аз саломатии амири кабир боз моро тасаллии хотир ҳосил ояд. Дигар мебояд бозаргиёни шумо дар ин тараф фарангиён шаванд. Ончуноне, ки эшонро азиз ва мукаррам созем ва бозаргиёни мо бар он тараф руҷўъ созанд то эшонро азиз ва мукаррам созанд ва бар эшон касе зўрмандӣ накунад”. 

   

Таржимаси:

 

 

                   АМИР ТЕМУР МАКТУБИ  ҲАҚИДА

    Соҳибқироннинг 1402 йилнинг 1 августида  Франция қироли  Карл олтинчига  йўллаган мактуби ҳақида ёзган эдик. Мазкур хат ҳозир Самарқанддаги Улуғбек музейида сақланмоқда. Уни Ислом Каримовга фарангларнинг собиқ президенти туҳфа этганди.

  Мактуб бир саҳифадан иборат бўлиб, араб алфавитида, форс-тожик тилида ёзилган, хотимасида Амир Темур муҳри босилган. Тарихчи  дўстимиз Нўмон Маҳмудий матнни  ўзбекчага ағдарган экан; уни эътиборингизга ҳавола этамиз.

                                 Малик  Реди  Франса

             Ўз муҳибингиздан юз минг (бор) саломатлик ва истакларимизни  қабул  қилинг. Роҳиб (монах) Франкас (Франческо) биз томонга  келди  ва маликнинг  мактубларини етказди. Улуғ      амирнинг яхши ниятлари  ва музаффарлигини  маълум  қилди. Қўшинларингиз  бизнинг ва сизнинг душманларимизни мағлуб қилганлиги маълум бўлди ва   тушунтириб  берди.

              Бизнинг  истагимиз – ҳумоюн мактубларингиз доимо келиб турсин ва сизнинг саломатлигингиз  устиворлиги  ҳақида хабар етказсин, токи    бизнинг хотиримиз  тасалли топсин. Бундан  буён,  сизнинг  ва  бизнинг одамларимиз ўзаро бориш-келиш  қилсинлар, тижорат  ишларининг  фойдали  бўлишига  эришайлик. Савдогарларингиз  биз томонга  келсинлар, биз уларни  азиз ва мукаррам  тутгаймиз, чунонки, бизнинг савдогарларимиз сиз  томонга борсинлар ва уларни азиз ва мукаррам тутгайсизлар ва ҳеч ким уларга  зўравонлик  қилмасин.

  

 КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ

1 ҚИСМ: НОМА № 3. НОМА № 4

НОМА № 3

Пайшанба бирла жума ўтди. Аввал худога шукроналар ўқуб, бундоқ фароғатдан бенасиб қилмагайсан, ямон ҳамроҳ, ҳамхона офати жондур, андин ўзинг сақла, дедим, аммо билурсизларким, бандаси беқаноатдур, ношукурдир. Уч шаби рўз кечган эрди зиқ бўлдим, дилим косаси ҳасратга тўлди. Тағин тангрига илтижо этдим: «Москов шаҳринда забони узилган гунгга, қулоғи қирқилган карга айлантириб қўйма. Ғариблик бирла мусофирлик азоби устихондан ўтди. Бир сўфитабиат ҳамроҳ юборким, ул мўмин бирла адолат, диёнат ва охират ҳақинда суҳбатлар қурайлик». Иншооллоҳ, оҳу- зорим осмону фалакка етди чоғи, эшик нозиктаъблик бирла тақиллади. Бирор заифа келдиму, номаҳрамлик бўлмасун деб, яктагимни елкамга олдим. Магар заифа бўлса, қандоқ муомила қилурман, деб андишаларга бордим, то ҳаттоки шайтони лайн каминани ножоиз йўлларга бошламоқ пайида ҳам бўлди, лек гуноҳга юз ўгурмасликка қарор айлаб эшик очдим. Остонада денглар, эмди қиличдай хушқомат бир йигит турур эрди. Эҳтиром сақлаб: «Ассалому алайкум, устози муҳтарам», деди. Ўзга осмон тагинда она каломни эшитмоқ – бисёр ҳузурбахш ҳамда серҳаловат эрди; дилим завқ олиб, қарочуғимда ёш айланди. «Ваалайкум ассалом!» дедим фақир ҳам қироат бирла. Ногаҳоний шогирд қучоқ очиб, каминани бағрига босди. Дедики: «Сиз муҳтарам зотни фалон йилдан бери билурман ва эҳтиромим бисёрдур. Зеро, сизни кўрмоқликдан сарбаланд-у сарафроздурман!» Бисёр ва боз бисёр мамнунлик топдим.