Бу мақола
“Оила ва жамият” газетасининг 22.04.2004 сонида чоп этилган.
Бир вақтлар
рус шоири Евгений Евтушенконинг икки қатор шеърини ўзбекчага ағдарган эдим:
Инсонга жуда кўп нарса керакмас,
Уйда уни кимдир кутиб турса бас…
Рўзғор деган
табаррук қўрғоннинг қадр-қимматини бундан-да самимийроқ қилиб таърифлаш мушкул.
Оила ҳақида
қалам тебратиб қолишимнинг боиси шундаки, сўнгги пайтларда айрим матбуот
нашрларида унга шак келтириш, нописандлик қилиш ҳоллари кўзга чалинаяпти.
Айниқса, баъзи бир эстрада хонандаларимиз Ғарб ёҳуд Европадаги ҳамкасбларига
ноўрин ва ножоиз тақлид қилишга мойил бўлишаяпти.