Шундан қилиб, Ўзбекистонда атом
электростанцияси ва илмий-тадқиқот реакторлари қуриладиган бўлди.
Ваҳоланки, 2014 йили “Ўзбекэнерго” “Бундай шов-шувларга
асос йўқ” деб эълон қилган эди.
Ҳозирча оммавий-ахборот воситалари
жим. Олий Мажлиснинг экология қаноти, Республика Табиатни муҳофаза қилиш
қўмитаси, табиат шайдолари, жамоатчилик фикр билдиришдан андиша қилиб
туришибди.