Мардикор жувоннинг кундалиги
Қирмизи рангли (бунақасини биринчи бор кўришим)
«Neхia» ҳайдовчиси кабинадан тушиши билан,
бу ердаги таомилга кўра, бошқалар қатори Барно иккаламиз унга яқинлашдик, юзимизга табассум суртган
бўлдик. Қирқ ёшлар чамасидаги, бўйчан, кўринишидан анчайин пухта, дилкаш бу
одам нигоҳи билан бизни бир сидра пайпаслаб чиқди-ю, менга қараб, эски
танишлардек яқинлашди.
-
Машинага мин,- деди ярим буйруқ оҳангида «Nexia»си томон имларкан. - Сенбоп иш
бор.
-
Вой, биз икки киши,- дедим, Барно томон ишора қилиб.
-
Бўбди, иккаланг ҳам мин,- деди, иккита
эркак мардикор ҳам олиб келаман.
У эркаклар томон кетди; кабинанинг орқа эшигини хавотирона
очишим билан димоғимга дилкаш атир ҳиди гуп этиб урилди; обдон дазмолланган, доғ тегмаган оппоқ сурп
тўшалган ўриндиққа ийманибгина жойлашдик.
-
Бу олифта нима иш буюраркан?- қизиқди Барно.
-Пулини ҳам келишмадик…
-
Яхши одамга ўхшайди - хафа қилмас,- дедим зоҳирий умид билан.
Машина
рулини шаҳар томон буриб, хўжайин
масалага равшанлик киритабошлади.
-
Сизлар билан келишмадик-ку, неча пулдан
олаябсизлар?
-
Ихтиёр ўзингизда,- дедим, сахий одамга
ўхшайсиз. Фақат соат олтига жавоб
берсангиз бўлгани: бола-чақа, дегандай, кечки овқат тайёрлаш керак.