Етмиш беш йиллик юбилейимни Рухсора
иккаламиз Бўстонлиқдаги “Чотқол”
санаториясида кутиб олдик. Бу ерда шароитлар жуда яхши. Аммо Интернет алоқаси
йўқ экан. Тошкентдан атиги 50 километр узоқликдаги туман марказида-я...
Уйга қайтгач, Интернетни очиб, элликдан зиёд
кишининг дил изҳорини ўқидим. Кечикиб бўлса ҳамки, уларга қуйидаги умумий
жавобни йўлладим.
“Каминани туғилган куним билан муборак
этганларга бошим ерга теккунча эгилиб таъзим қиламан!
Шу қадар қадрдонларим борлигини ҳис қилиш
бағоят мароқли, албатта.
Остоналарингга осойишталик берсин! Мен сизлар билан биргаман! “
Табрикларни кўчириб ҳам олдим.
Бугун, 3 июль, биринчи маротаба отамнинг гапларига қулоқ солмадим. Ҳозир
ўзлари онам билан узоқда, интернет тармоқлари ҳали етиб бормаган сўлим тоғ
бағрида дам олаяптилар. Қайтиб келганларидан сўнг албатта, таъзиримни берадилар
деб қўрқаяпман.