“ТАҚДИМОТ”
КИТОБИДАН
( 2011 йилда чоп этилган)
ЕР ВА ОДАМЛАР
-Ким
юзинг қуёшга бурди, она-Ер,
Ким сенга мангулик
берди, она-Ер
Ва илк бор кўз ёшинг
артганлар кимлар?
-Одамлар!
-Ким у сени боқиб,
бахтини топган,
Ким у табаррук, деб
тупроғинг ўпган.
Содиқ
тақдирдошинг-қуёшинг кимлар?
-Одамлар!
-Айтгин, ким
аҳволинг аянч этмоқчи,
Нуроний онани топтаб
кетмоқчи
Ва дўзах этмоқчи
бағрингни кимлар?
-Одамлар!
-Она-Ер, наҳотки йўқ
халоскоринг,
Наҳот кул бўлади
гулдек рухсоринг,
Айт, ажал олдини
тўсолур кимлар?
-Одамлар!
ЁҒОЧ ОЁҚ
Ёғоч оёқ ғичирлайди,
Ғичирлаб хазин-
Одамларга баён этар,
Серҳасрат арзин:
“Мен садақайрағоч
эдим бир замон
Она ергинамнинг
чайир ўғлони.
Чорак аср аввал кесиб
беомон,
Кесилган оёққа
улашди мани.
Чорак аср мадад
бўлдим-у, аммо,
Оёқ бўлолмадим,
бўлолмайман ҳам.
Чорак асрдирки,
менга муаммо:
Мажруҳ этар нечун,
одамни-одам!?”
ОНА-ЕР