Табиатан, бот-бот микротадқиқотлар ўтказиб туришни
хуш кўраман. Бундан йигирма беш йиллар
муқаддам, қайси тоифадаги кишилар кўп
китоб ўқишини ўрганишга ҳаракат қилгандим. Танлаганларим орасида врачлар, ёзувчилар, педагоглар, чўпонлар,
асаларичилар, қоровуллар ҳам бор эди. Йил давомида, уларни холисона кузатдим,
сўраб-суриштирдим. Шу жараёнда метро
эскалаторидан китоб ўқиб чиқадиганлар эътиборимни тортиб қолди. Уларни ана шу
хавотирли, ноўнғай вазиятда ўқишга
даъват этган куч нима? Одатми, китобни ёзган муаллифнинг истеъдодими, вақтдан
ютиш истагими...Кейин уларга яқинлашиш ва мазкур асрордан хабардор бўлишга
ҳаракат қилдим. Бу одамлар, аксар ҳолда, русизабон кишилар бўлиб чиқарди.
Ва улар ўқийдиган китоблар, кўпинча, медицинага оид оммабоп, қизиқарли ва андак
радикал тарзда, яъни медицина анъаналарини жилла инкор этган кайфиятда ёзилган
адабиётлар; шунингдек, детективлар, мифлар бўлиб чиқарди. Соф адабий асар
ўқийдиганларни эса учратмадим. Зеро, адабий асарни бундай ноўнғай вазиятда ўқиш ножоиз ҳам.
Шеърият
- Главная
- Таржимаи ҳол
- Автобиография
- Ўзбекча Солнома
- На русском
- Ба тоҷикӣ
- In English
- Видео
- FARZANDGA O’GITLAR
- Hikoyalar
- Kitoblar
- МАҚОЛАЛАР
- Фото
- ЖАДИД
- БЕШ ҲИКОЯ
- КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ
- Мен мухбирман
- ФАРЗАНДГА ЎГИТЛАР
- БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР
- Facebook’даги саҳифам
- Ютубдаги каналим
- Шеърият
- ЯНГИ ҲИКОЯЛАР
- САРҲИСОБ
- Марафонча югуриш
- Асқад Мухтор дедилар
- Turkish
четверг, 15 января 2015 г.
воскресенье, 11 января 2015 г.
САРҲИСОБ 41
Ушбу сарҳисобни Улуғбекнинг шаҳардаги янги ҳовлиси (Мингтут маҳалласи)да ёзябман.
Рухсора билан бу ерга кўчиб келганимизга уч ҳафтача бўлди. Қишлоқда ҳам шароит
яратиб беришган эди. Аммо ўғиллар ёлғиз яшашимизга рози бўлишмади.
Бу ерда андак зерикябман. Аммо
начора...Турфа кишилар билан танишишга, суҳбатлашишга ҳаракат қилябман.
Ветаптекада бўлябман.
Декабр ойини сарҳисоб қилдим. “Зиё истаган...” сайтидан ҳикояларимни қарийб
минг киши сақлаб олибди. Бошқа сайтларда ҳам ўсиш бор.
Умуман, ўтган йилдан мамнунман. Эвара
кўрдим. Амиржон. Сарвиноз медицина институтига кирди. Набираларда интилиш
кучли. Ўғиллар ишида ҳам тараққиёт бор. Янги птицефабрикани ишга туширишди
улар. Ёзда Рухсора билан Зомин санаториясида яхши дам олдик. Жисмоний машқларни
канда қилмаябман.
Йўқотиш ҳам бўлди: синглим Мустаҳкам
оламдан ўтди.
Ўтган йил қошиқлар музейининг асосий
юмушларини бажариб бўлдим. Миршариф, Тошпўлат, Зиядулла билан оилавий
ўтиришимиз давом этиб турибди. Сиёсий ва миллий мунозараларга аралашмай қўйдим.
пятница, 9 января 2015 г.
Беҳбудий ҳайкали ҳақида
_____________________________________________________
Jadidlar
harakatining sarvari, o’zbek dramaturgiyasi va publitsistikasining
asoschisi Mahmudxo’ja BEHBUDIYning kitob muqovasida aks etgan haykali
2006-yilda adib Nusrat RAHMATning tashabbusi va mablag’i hisobiga bunyod
etilgan edi. Tegishli tashkilotlardan ruxsat olish uchun, u kishi rosa ovora
bo’lganligidan xabardorman. Keyinroq, yozuvchi Behbudiy hayoti haqida hikoyalardan
iborat roman yozib, uning muqovasini haykal ochilishida olingan surat bilan
bezadi. Ushbu asar bilan esa “TurkLib.ru, Ziyouz.uz,
Nusratrahmat.blogspot.com saytlari
orqali tanishish mumkin.
“ Mazkur haykal(byust)ni tiklashda,- deydi
Nusrat aka,- Samarqand viloyat O’qituvchilar malakasini oshirish va qayta
tayyorlash institutining sobiq rektori A.Aminov, haykaltarosh (rahmatli)
Ergashxon Qahhorov va Behbudiy hazratlarining nabira, evaralari ham bel bog’lab
xizmat qilishdi. Agar Qashqadaryolik birodarlarimiz shunday tashabbus bilan
chiqishsa, ko’magimizni ayamasdik. Bu yumushning eng qiyin tomoni rasmiyatchiliklarni
yengib o’tishdir. Endilikda haykal tiklash uchun shahar, viloyat hokimligi va
Resbublika Vazirlar mahkamasi qoshidagi komissiyalarning qarori talab qilinadi.
Nima bo’lganda ham, jadidlar sardori shahid bo’lgan joyda u
kishining haykali bo’lishi shart”.
Toshpo’lat RAHMATULLAYEV
rtasnpulat.blogspot.com
Жадидлар ҳаракатининг сарвари, ўзбек
драматургияси ва публицистикасининг асосчиси Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙнинг китоб
муқовасида акс этган ҳайкали 2006 йилда адиб Нусрат РАҲМАТнинг ташаббуси ва
маблағи ҳисобига бунёд этилган эди. Тегишли ташкилотлардан рухсат олиш учун, у
киши роса овора бўлганлигидан хабардорман. Кейинроқ, ёзувчи
Беҳбудий ҳаёти ҳақида роман ёзиб, унинг муқовасини ҳайкал очилишида
олинган сурат билан безади. Ушбу асар билан эса “TurkLib.ru, Ziyouz.uz,
Nusratrahmat.blogspot.com сайтлари орқали танишиш мумкин
“ Мазкур ҳайкал(бюст)ни тиклашда, дейди Нусрат ака, Самарқанд вилоят Ўқитувчилар
малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг собиқ ректори А.Аминов,
ҳайкалтарош ( раҳматли) Эргашхон Қаҳҳоров ва Беҳбудий ҳазратларининг набира,
эваралари ҳам бел боғлаб хизмат қилишди. Агар қашқадарёлик биродарларимиз
шундай ташаббус билан чиқишса, кўмагимизни аямасдик. Бу юмушнинг энг қийин
томони, расмиятчиликларни енгиб ўтишдир. Эндиликда ҳайкал тиклаш учун шаҳар,
вилоят ҳокимлиги ва Республика Вазирлар маҳкамаси қошидаги комиссияларнинг қарори талаб қилинади. Нима бўлганда ҳам, жадидлар сардори шаҳид
бўлган жойда у кишининг ҳайкали бўлиши
шарт”.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ
rtasnpulat.blogspot.com
Подписаться на:
Сообщения (Atom)