понедельник, 3 ноября 2014 г.

САРҲИСОБ 40


Олти ойдан бери ёғоч қошиқлар музейини яратиш ташвишидаман. Қирқ йил давомида икки юздан ортиқ, бир−бирига ўхшамайдиган қошиқларни тўплаган эканман. Бу орада қайси юртда бўлсам, бозорлар, антиквар ва совғалар дўконларидан ёғоч қошиқ изладим.Кейинчалик қавмлар ҳам олиб келадиган, дўстлар қошиқ совға қиладиган бўлишди. Коллекцияда Хитой императорларининг темир дарахтидан ясалган қошиқлари, дастасида ҳинд худоларидан бири Брахманинг ҳайкалчаси нақш этилган ёки африкаликларнинг кокос ёнғоғи пўчоғидан ясалган қошиқларини кўриш мумкин. Шунингдек, унда Чингиз Айтматов, Машраб Бобоев, Ошиқ Эркин, Миршариф Хўжаев совғаларини томоша қиласиз.