Шеърият
- Главная
- Таржимаи ҳол
- Автобиография
- Ўзбекча Солнома
- На русском
- Ба тоҷикӣ
- In English
- Видео
- FARZANDGA O’GITLAR
- Hikoyalar
- Kitoblar
- МАҚОЛАЛАР
- Фото
- ЖАДИД
- БЕШ ҲИКОЯ
- КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ
- Мен мухбирман
- ФАРЗАНДГА ЎГИТЛАР
- БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР
- Facebook’даги саҳифам
- Ютубдаги каналим
- Шеърият
- ЯНГИ ҲИКОЯЛАР
- САРҲИСОБ
- Марафонча югуриш
- Асқад Мухтор дедилар
- Turkish
воскресенье, 19 января 2014 г.
Цветы для Махмудходжы БЕХБУДИ
Общественность
Самарканда ежегодно в 19−января отмечает день рождения Махмудходжы Бехбуди и возлогает цветы к
памятнику великого учителя.
Махмудходжа Бехбуди прожил всего
44 года. За такой короткий срок он успел стать основоположником узбекской драматургии, руководил
движением джадидов, был учредителем и редактором газет,
выходящих на узбекском, таджикском и
русском языках,
таких как газета “Самарканд” и журнал “Ойна” ( «Зеркало»),
основал издательство “Бехбудия” и первую библиотеку в
Самарканде.
БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР
Бугун –
Маҳмудхўжа Беҳбудий туғилган кун
“Марвда аҳоли
аксария ила рус, арман ва эрон табъаларидур. Атроф халқи туркман бўлуб, шаҳарий
бўлғонлари йўқ. ..Йўл устиндаги туркманларни бошиндаги узунлиги уч ярим қариш,
эни экки қаришдан зиёда телпагидан башқа кўргу ери йўқ, фақат ҳануз белида
аксария ила ханжари бордур. Аммо алар ханжар ўрниға қалам тутиш замони
келганини билмайдурлар”. (“Саёҳатнома”)
* * *
“Ер – қум. Бир тараф ўтсиз тоғ, беш-ўн тева, бир-экки эски олачиқ ҳар ерда оз-оз кўринур. Бу қазоқларга лозим эдики, ўзлариға яқин шаҳарлар атрофинда йиғилиб турғун бўлинсалар, валлоҳ, бу кетишни охири йўқ бўлмоқдир. Муҳтарам қазоқ талабалари, қазоқ уламо ва зиёлилари муни талқин этсалар керакдур”. (Қизиларвот)
“Ер – қум. Бир тараф ўтсиз тоғ, беш-ўн тева, бир-экки эски олачиқ ҳар ерда оз-оз кўринур. Бу қазоқларга лозим эдики, ўзлариға яқин шаҳарлар атрофинда йиғилиб турғун бўлинсалар, валлоҳ, бу кетишни охири йўқ бўлмоқдир. Муҳтарам қазоқ талабалари, қазоқ уламо ва зиёлилари муни талқин этсалар керакдур”. (Қизиларвот)
четверг, 9 января 2014 г.
пятница, 3 января 2014 г.
БУЮКЛАР БИЗНИНГ КУНЛАРДА
Абдулла Қодирий “Ўтган кунлар”ни шу
кеча-кундузда ёзса, унинг муҳокамаси тахминан
қуйидагича бўларди.
ЁЗУВЧИ. Инимиз Абдулла Қодирий яхши ният билан роман
ёзибдилар. Аммо роман қоралаш учун ниятнинг ўзи кифоя эмас, албатта. Ўзим ҳам
роман ёзганча қанча ҳикоя, қиссалар эълон қилганман. Чехов бир умр роман ёзишни
орзу қилган, лекин ёзолмаган. Мен гапни чўзиб ўтирмайман. Тан оламан: қўлёзмани
тўла ўқиб чиққаним йўқ, аммо бодрингнинг тахирлигини билиш учун уни ҳаммасини
еб кўриш шарт эмас. (Залда кулгилар) Аввало авторнинг ўзига Жулқунбой деб
тахаллус танлагани менга ўтиришмай турибди. Жулқунбой
(Залда кулгилар). Бизда костюм, шими йиртилиб юрган кишини жулқунбой дейишади.
Лекин бу киши... Майли, гап тахаллусда эмас. “Мавзуни мозийдан, яқин ўтган
кунлардан, тарихимизнинг энг кир, қора кунлари бўлган кейинги “хон
замонлари”дан белгиладим” дейди. Ўртоқлар, ўтмишни шунча йил қоралаб келганимиз
етар. Биз ўтмишни ҳурмат қилмасак... Яна
тишга тош бўлиб тегадиган жой. Қўлёзманинг иккинчи саҳифасида Отабек кекса Ҳасаналига:
“Бизга чой қайнатиб беринг” дейди. Бизнинг ўзбекда кексаларни жуда ҳурмат қилишган,
ўртоқлар!
Хуллас, Абдуллажон асари устида жиддий
ишлаши керак. Майли, мен ҳам бир китобимни тақдим этаман,
бундан характер яратишни ўргансин.
ТАНҚИДЧИ. Бу асар онгимиз ва ақлимизга
маънавий озуқа бераоладими? Бу саволга “ҳа” деб жавоб қайтариш қийин. Қандай
ёзиш керак, деб эмас, қандай ёзмаслик керак, деб савол берилса, ҳеч иккиланмай
шу қўлёзмани кўрсатиш мумкин бўлур эди. Бу бир сентиментал қисса бўлиб,
ёзувчининг “мен”и индивидуаллик касб этмаган ва концепция жиҳатдан оқсоқ. Асар
ўртасидан ўтган “қизил ип” гоҳида сунъий. Муаллиф ўзича феодал давр инқирозларини
интригалар билан чизади. Хроникал фактлар, ўзгача қилиб айтсак, рационал мағз
реалистик картинага айланмайди. Абдулла Қодирий Мустақиллик мавзусини,
Орол муаммосини, миллатлараро муносабатларни ҳам атайлаб четлаб ўтади. Бундай
асар китобхон дидини ўтмаслаштириб қўяди.
НАШРИЁТ МУҲАРРИРИ. Автор қўлёзмани
бултур олиб келган эди. Жой йўқ, десак ҳам қолдириб кетди. Мен ўқиб фикрларимни
айтганман, лекин бу кишига тушунтиролмаяпман. Бир эмас икки бор ички тақризга
бердик. Асар ижобий баҳо ололмади. Бу йил қоғоз миқдори уч ҳисса қисқарди.
Бултур туширган қўлёзмаларимиз босилмай турибди. Ўнта названияни келаси
йилга ўтказишга мажбур бўлдик. Комитет
фойда бермайдиган китобни чиқарма деяпти. Бу кишига спонсор топинг, десам, “спонсори нима”
дейди. Ахир, ўн миллион сўмни ёнимдан
тўламайман−ку. Шунинг учун илтимос: расмиятчилик бўлса ҳам қўл кўтариб,
протоколни тасдиқлаб берсаларинг. (Ҳамма қўл кўтаради).
среда, 1 января 2014 г.
CАРҲИСОБ 35
Анчайин
компромисс бўлганман. Сиёсий ва миллий масалалардаги баҳс-мунозараларга
аралашмай қўйдим. Бу икки масалада ҳаммабоп ҳақиқат бўлмаслигига ишонч ҳосил
қилдим.
Ўғилларнинг ишида омад бор. Улуғ Супер
томондан ер харид қилди. Улар ишлаб чиқараётган комбикормга талаб ошиб борди.
Чўпонотада янги қурилишлар қилишди, юк автомашинаси, трактор ва агрегатлар
сотиб олишди. Мирзо шаҳардан тўрт хонали уй олди. Кичик келин магистратурани (
бир азобда) битирди. Набирам − Фотима Бокудаги конкурсда учинчи ўринни эгаллади.
Икки набирам : Дониёр ва Райхона биринчи синфга боришди ва рус синфи бўлишига
қарамай, аъло баҳолар билан ўқиб кетишди. Бунда оналарининг ўқитувчи бўлганлиги
катта рол ўйнади.
Йўқотишлар ҳам бўлди. Қудамиз Садри бобо
билан Сиддиқ поччамиз оламдан ўтишди. Улар етмишдан ошган ва касалванд эдилар.
Йил охирида Ҳиндистонда бўлдим.
Таассуротларим анчайин сайтларда эълон қилинди.
Сайтларда
ўқувчиларим кўпайди. Блогимда ҳам.
Қуйида блогимга кирганлар сони билан танишиш
мумкин.
01.01.13 01.01.14
Ўзбекистон 1134
1687
АҚШ 687 1058
Россия 225 370
Нидерландия 117 120
Германия 52 93
Белгия 69 76
Қозоғистон 34 68
Исландия 34 52
Тожикистон 34 49
Украина 34 44
Великобритания 28 28
Туркия 15 27
Киргизия 26 26
Южная Корея 26 26
Нормандия 23 23
Канада 18 18
Хитой 14
14
Белоруссия 12 12
Италия 10 11
Объединенные
Арабские...10
10
Чехия 7 7
Франция 6 6
Сингапур 5 5
Жами 6571 9654
Йил
давомида “Ziyo istagan qalblar uchun”
сайтидан ҳикояларимни сақлаб
олганлар
1Манзаралар
45
Зиёузнетдан лотинчасини кўчирганлар кўпроқ. 2012 май
ойидан бошлаб 01.01.14
Йил давомида
китобларни сақлаб олганлар сони
Фарзандга ўгитлар 212
315
Мен журналистман 84 126
Буни ҳаёт
дебдилар 129
192
Калвак махсум номалари 79
Жадид 97
Турклибдан кўчириб олганлар сони қуйидагича
01.01.13 01.01.14
Йил давоми газета-журналларда чиқиш қилмадим. Уларни кам ўқиябман.
Ҳамма саволларим ва талабларимни Интернет қониқтириб турибди.
Китоб
чиқаришга ҳам ҳаракат қилмадим. Пул тўлаб, китоб чиқаришнинг мазмун моҳияти
дилимга ўтиришмай қолди
Подписаться на:
Сообщения (Atom)