ЎТМИШДАН ЭРТАКЛАР 4
2011
йилнинг 25 сентябр, якшанба куни Рухсора ( янгангиз) билан Пастдарғомга,
набирамиз Сарвинозни кўргани борганим ёдимда..
Унинг пахта теримига кетганига ўн беш кундан ошганди.
Коллежни сафарбарликка эълон қилишганда, атиги 200 доллар билан теримдан қолдириш мумкинлиги аён бўлганди. Аммо набирамиз, дугоналаридан четда қолмасликни зорланиб сўрагач, кўниб қўяқолдик. Дадаси юкларини машинага ортиб, чиқариб кузатиб ҳам қўйди ва у ўша куниёқ, кечки маҳал телефон қилиб, Пастдарғомдаги бир мактабга жойлаштиришганини, кайфияти яхшилигини билдирди. Биз хотиржам бўлдик.