Ногоҳ, катта ўғлим Улуғбек вилоят ҳокимига киришимни
таклиф қилиб қолди.
Қайси масалада киришим зарур бўлганлигини кейинроқ айтаман. Аммо аввал
шуни аён этишим лозимки, Мустақиллик
эълон қилингандан бери вилоят
ҳокими етти бор ўзгарди. Ва ҳеч
ким мени уларнинг қабулхонасида кўргани йўқ. Бу раҳбарларнинг бирортаси мен
билан қизиқмади ва мен ҳам улардан узоқроқ
юришни маъқул деб билдим.
Ёлғон бўлмасин, Маҳмуджўжа Беҳбудийга ҳайкал ўрнатиш ташвиши
билан 2005 йилда бу бинога киришга мажбур бўлганман. Боиси, ҳайкал қуриш учун
ҳокимликнинг қарори зарур эди. Ўшанда ҳам ҳоким мени қабул қилмади, аммо у
ердаги танишим менга мадад кўрсатди.