Бизни тўйга хабар қилиб кетишди.
Зеро, тўйлар мавсуми
бошланганига бир неча ҳафталар бўлди.
Самарқандлик ўзбек, тожик, эрониларнинг тўйлари хусусида
гап кетганда, менинг ёдимга нуқул Беҳбудий ҳазратларининг бундан нақ юз йил
олдин куюниб ёзган гаплари ёдга тушаверади.
“Ҳой, ҳой, халойиқ! Бизлар
девонами, соғ? Тўй, марака қилинсун, аммо ҳозиргидек исроф этмасдан қилинсун.
Ва мумкин қадаринча кичик қилинсун. Ва ортуқча пул ила балаларни мусулмон ва
руси яхши ўқитулсун. Тўю, маракага сарф қилинадурғон оқчани эски мадраса ва
мазору масжид ҳамда мактабларни шикаст−рехтларига сарф қилинсун...
Эй мусулмонлар! Бу ояту
масъалаи шаръиға ким амал қилур? Ва муни
халойиққа ким билдирур?”