Мурод муаллимнинг қоровулхонасига ўтмаганимга бир ойдан ошиб қолди ва уларнинг суҳбатларини анчайинқумсагандим. Кечки маҳал унинг эшигини қоқдим. Бу ерда муаллимдан ташқари Жамил домла билан Самандар ҳам келишган экан. Бу гал арақ ичишмади, карта, нарда ёки шахмат ҳам ўйнашмади. Бақамти гаплашиб ўтирдик.
Самандар, меъмор бўлганлиги боис, Ўзбекистоннинг етти муъжизасини аниқлаш комиссиясида аъзо бўлган экан. Шу ҳақда ҳикоя қилди ва бу – мен учун янгилик эди. У етти муъжиза рўйхатини намойиш қилди ва мен уни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.
Уважаемым президентам Узбекистана ИсламуКаримову и Таджикистана - Имомали Рахмону необходимо и немедленно придется встретиться. Ради мира, дружбы, уважения и для будущего своих народов надо забыть все обиды, разочарования и протянуть руки друг-другу. Нынешниеобстоятельства диктуют необходимость такого доброжелательного шага. Встретившись закруглом столом, они во первых,должны обсудить вопрос прекрашения информационной войны междудвумя странами.
Да, очень важных вопросов накопились немало. Проблемыстроительства Рагунской ГЭС, отмены визового режима, очистки границ от оставшихся мин, конечно, торгово-экономических соглашений,вечной дружбы и других немаловажных вопросов ждут своего положительного решения. Но все это, необходимо начать именно от приостановления информационной болтовни, то есть, безконечнего очернения иобливаниягрязью друг-друга.
Мусофир бўлмаган, мусулмон бўлмас, дейишади. Жамила иккаламиз бир йилча мусофирлик жабридан ҳам бенасиб қолмаганмиз. У кунларни эсласам: “Вой, бечора жоним,” дегим келади. Дарҳақиқат, машаққатли йиллар эди.
Бизда янги рўзғор соҳибларини “наврўзғор” дейишади.Бу ёшлар, катталар мададига, айниқса, камбағалроқ бўлса,моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга жуда муҳтож бўлишади. Ҳарҳолда, Жамила иккаламиз жуда ҳам зориққанмиз ўшанда.
"Буни ҳаёт дебдилар ёки Ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" туркумидан
Хонадонимизга кириб-чиқадиган кишиларнинг аксариятини тилга олиб ўтган эдим. Хоҳишингиз бўлса, бугун шулардан бири – Лўли момо ҳақида бақамтироқ ҳикоя қилмоқчиман. Бу кампир ойда бир ёки икки бор келади. Қишда эса камнамо бўлиб кетади.
Мен ҳар гал бир нарсадан жуда ажабланаман: уйимиздагиларнинг бу аёлга бўлган муносабатларида киборларча нописандлик яққол сезилиб туради. Масалан, уйимизга балонли газ тарқатадиган киши келиб қолса ўзларини қўйишга жой топишолмайди. Тўрдан ўрин кўрсатиб, қуюқ илтифотлар қилишади. Бувим унга пул берадилар, дуо қиладилар. Дадам ҳам у билан ҳисоблашадилар. Солиқ йиғадиган Конторчи амаки ҳам бизнинг ҳовлида ўзини ҳокимдай тутади. Ҳар гал томорқамизни ўлчаш зарурлигини шаъма қилиб қўяди. Шунда бувим нолиб қоладилар, ўғилларига иморат қуриш учун ер зарурлигини айтиб зорлангандай бўладилар, қимматчилик йиллари колхозда ишлаганликларини ҳам гап орасида қисдириб ўтадилар.
"Буни ҳаёт дебдилар ёки ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" туркумидан
Бугун – 1977 йилнинг 1 сентябри! Мен мактабга бораман! Ҳаёт йўлимда янги, нотаниш сўқмоқ бошланади. Катталарнинг куйинишларига қараганда бу йўл анча серташвиш, олис. Валекин у – зарурат.
Тўйдан кейиноқ дадам янги портфел олиб келган эдилар. Ойим алифбо, қалам-дафтарларни муҳайё қилдилар. Бугун ҳам ойим анча эрта уйғониб, янги либосларимга дазмол босдилар. Мактабга боришимни эшитиб, Моҳинбону пиқиллаб йиғлашга тушди.
Телевизоримиз бузилиб қолди ва уни устага элтиб бердим. “Зангори қути”га жуда ҳам ўрганиб қолган эканмиз, кечқурунлари неюмуш билан банд бўлишни билмай, гарангсиб қолдик. Шунда, беихтиёр китоб ўқишга киришдик.
Гагарин кўчасидаги вет дорихона ҳақида гапиргандим. Бир неча йилдан бери улардан омихта ем ва дори-дармон оламан. Дорихона бошлиғи(Улуғбек деган йигит) “Жўжаларни парвариш қилиш” деган китобча берган эди. Жамила шу китобни топиб, ўқишга киришди. Мен эсаўғилларим совға этган “Маҳмудхўжа Беҳбудий” деган китобни қўлга олдим.
7. Здание театра опера и балета им. Алишера Навои в Ташкенте. Далее Крепость ( Арк) в Бухаре, Мавзолей Гури Амир, Телебащнья в Ташкенте и другие. (По результатам голосования в 2006 году. Включено объекты построенных до 2000 году.)
7. Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги ўзбек Давлат академик опера балет театри биноси. Ундан кейинги ўринларда: Бухоро арки, Амир Темур мақбараси, Тошкент телеминораси, Катта Фарғона канали ва ҳакозо. 2006 йилда овоз бериш йўл билан аниқланган. Рўйхатга 2000 йилгача қурилган обидалар киритилган.
Кейин эса карт устидаги конвертга кўзим тушиб қолди. Демак, Душанбедаги опасидан мактуб олган, эҳтимол, у нохушроқ гапдан воқиф этгандир, ўйладим ўзимча.
Жамиланинг опаси шўролар даврида Душанбега тўй бўлиб кетган, аниқроғи, уни бир қариндошлари келин қилган экан. Ўзим аниқ эслайман: у замонлар Самарқанддан Душанбега ҳар соатда самолёт учиб турар, билети ҳам арзон эди. Опа гоҳида эрталаб меҳмон бўлиб келиб, кечки рейсда жўнаб кетарди. Мустақиллик эълон қилингандан кейин...
Кейин эса карт устидаги конвертга кўзим тушиб қолди. Демак, Душанбедаги опасидан мактуб олган, эҳтимол, у нохушроқ гапдан воқиф этгандир, ўйладим ўзимча.
Жамиланинг опаси шўролар даврида Душанбега тўй бўлиб кетган, аниқроғи, уни бир қариндошлари келин қилган экан.Ўзим аниқ эслайман: у замонлар Самарқанддан Душанбега ҳар соатда самолёт учиб турар, билети ҳам арзон эди. Опа гоҳида эрталаб меҳмон бўлиб келиб, кечки рейсда жўнаб кетарди. Мустақиллик эълон қилингандан кейин...
Бир айланиб келиб, хатни қўлга олдим. Опа мактубига одатдагидек, “Соғинчилик салом” деб сарлавҳа қўйган ва каминага, синглисига, қизим, ўғилларимга номма-ном салом йўллаганди. Ҳар галгидек, мустақилликни лаънатлаган, Горбачевни қарғашни унутмаган эди.Мактуб охирида эса кексайиб, “бир оёғи гўрда”лигини, қон босими ошиб кетаётганлиги бир кунмас-бир кун ўлиб қолишини изҳори дил этганди. Шу билан бирга, хат сўнгида: “Ўлсам, Самарқандга элтиб, дадам билан бийимнинг ёнларига кўминглар” деб ўзича васият ҳам қилганди.
Жамила бундай пайтда опасини жуда қумсар, уни бориб кўриш, ҳол- аҳвол сўрашга жуда хоҳишманд бўларди, албатта. Аммо Тожикистонга бориш, Америкага боришдан ҳам қийинлигиниҳисобга олиб, истагини ошкор этмасди.
Бундан олти йил аввал опасининг эри, яъни божамиз бандачиликни бажо келтириб қўйди. У киши саксондан ошган бўлиб, бир умр босмахонада ҳарф терувчи бўлиб ишлаган, қобил-мўмин инсон эди. Хуллас, бормасак бўлмасди. Аммо телеграмма билан чегараданўтказишмаслигини билардим. Сабил қолгур визани қўлга киритиш учун эса камида беш-олти кун кераклигини айтшди. Шунда, Тожикистондаги акасиникига бот-бот бориб турадиган маҳалламиз оқсоқоли Илҳом милиса маслаҳат бериб қолди. “Сариосиёда Чўнқаймиш деган қишлоқ бор. Шу ердан от билан ўтказиб қўйишади. Самарқанддан ўша қишлоққача такси олиб боради. Букиракашлар Чўпонота туришади.”
Эрталаб шошилинч Чўпонотагайўл олдим. “Мен Термезга бораяпман, деди,илк рўпара бўлган шоферим, сиз ҳув анови рижий билан гаплашинг”. Бу одам билан тез тил топишдик ва савдолашдик. “Ўзим чўнқаймишликман, деди у, радной амакимга олиб бораман, ўтказиб қўяди.” Уйга келиб, Жамилани олдик ва қайдасан Сариосиё деб йўлга тушдик.
Йўл олис эди. Тахти Қароча довонидан ошганимиздан кейин шофер билан гапимиз авж олабошлади.
- Аскар ҳам бор, мина ҳам қўйилган,- деди у ва батафсил ҳикоя қилишга тушди.
Унинг айтишича, чегара бир сойликданўтган бўлиб,Чўнқаймиш бу томонда, тожикларнинг Ворошилов деган қишлоғи нари томонда қолиб кетибди. Лекин азал-азалдан, иккала қишлоқда қиз олиб, қиз бериш одат бўлган экан, борди-келди қилиб туришаркан. Чегарага мина қўйилгандан кейин аҳвол таранглашибди. Ўтишнинг иложи бўлмаса ҳамки, у ёки бу қишлоқнинг жарчилари тоққа чиқиб, бор овозлари билан тўй ё жанозадан хабар беришни канда қилишмабди. Аммо бу ҳол икки томонни ҳам жонига тегиб, иложини излашибди. Излаган – топади, деганларидек, тожиклар тоққа чиқиб, сойликка тошюмалатишибди. Анча-мунча миналар портлабди.Кейин чўнқаймишликлар ҳам шундай йўл тутишибди. Шутариқа уч-тўрт жойдан йўл очиб, пинҳона борди-келди йўлга қўйилибди. Аммо чегарачиларнинг сардори қаҳрга миниб, бу ерга бир қатиққўл майорни бошлиқ қилиб тайинлабди. Бу галварс ишга келган куниёқ: “Чегарани ким бузса, аёвсиз отинглар!” деб фармойиш берибди, деган гап тарқалди..Бахтга қарши денг, Саид полвон деганимизнинг ўғли тожикистонлик бир студентни олиб ўтаётганда, аскарлар уларни ўққа тутишибди. Студент қочибди, аммо полвоннинг ўғли ўша ерда нобуд бўлди.
“Сухсурдан йигитча эди,- давом этарди шофер. Таъзияга кўп жойдан одам келди. Болани тупроққа топширдик. Биз нима ҳам қилаолардик, бу ёғи давлатнинг сиёсати бўлса. Орадан десангиз бир ой ўтмай, жуда ёмон гап бўлди: ҳалиги майорни отиб кетишди. Чўчқа ўқ калласидан теккан экан, ўша заҳоти ўлибди.Ҳаммаёқ тус-тўполон бўлиб кетди. Тошкентдан, Термездан казо-казолар келишди. Энг аввал,Саид полвонни уйини босиб, тинтув қилишди. Йўқ, милтиқ-милтиқ чиқмади.. Буни қаранг-ки, полвоннингўзи Яккабоққа курашга кетган экан. Ўша ёқдан ушлашибди-ю,кэгэбэнинг ертўласига ташлаб роса қийноққа солишибди. Аммо полвон,худони ўртага қўйиб,қасам ичаркан. Нуқул: “Бу гапдан хабарим йўқ”, деб зорланаркан
Икки кундан кейин милисалар унинг уйига тағин тинтувга келишибди. Полвоннинг хотини – татаркалардан. Локинда ўзбеклашиб кетган. Ота-онаси шўролар даврида муаллим бўлиб келиб, Чўнқаймишда қолиб кетганлардан. Аёл хавфсираб, текшириб кўрса, милисалар кўрпанинг қатига наша қўйиб кетан экан. Оласолиб, тандирга ташлабди. Ҳалигилар қайта келиб кўришса, ҳеч вақо йўқ. “Янга, дебди, тинтувчиларнинг сардори, сиз биздан ҳам зўрроқ чекист экансиз”.Шундан кейин, Саид полвонни чиқариб юборишди. Исботлашолмади. Майорни нари томондаги тоғдан туриб, тожиклар снайпер билан отган, деган хулосага келишган экан. Бу ишни полвоннинг ўша ердаги жўраларидан бирортаси қилган бўлиши мумкин. Аммо уларни чақириб, тергов қилиб бўлмас экан-ку”.
Ноҳақ отилган йигитчага ҳам, майорга ҳам раҳмим келди. Уларнинг ҳам бу дунёдан умидлари кўп бўлган, яшашга дахлдор одамлар бўлган-ку! Шўрлилар...
- Кейин янги командир келди,- давом этарди ҳайдовчимиз.– Буниси: “Ўтаверинглар, фақат бегоналарга йўл берманглар”, дебди. Қайда, дейсиз, Энди Чўнқаймишда ҳамма йўловчиларниўтказиш ҳисобига кун кўраябди. Кўплар от, эшак сотиб олди. Қишлоқда иш йўқ. Ёшларнинг кўпи Россияга кетиб қолган.
– Чегарада аскарлар ҳозир ҳам турадими,- қизиқаман ички бир хавотирлик билан.
- Туради, аммо бировга иши йўқ. Гоҳи-гоҳида паспортларни кўздан кечиради, холос.
- У томода ҳаёт оғир, дейишади-ку,- сўрайман.
– Ҳа, яхшимас: қишда светлари эрталаб бир соат, кечқурун бир соат бўлади.
– Сизларда тузукми?
– Бизда ҳам худди шундай.У томонда эркаклар Россияга кетиб қолган. Ворошиловда божам яшайди. Мен унга Сариосиёдан газ балон элтиб бераман. Уларда бунақа газ йўқ. “Роғун ишга тушса, бизда свет пастаянни бўлади, дейди божам. Сизга битта линия тортиб бераман.”
- Роғун хавфли эмиш-ку?
– Ҳа, хавфли...Телевизорда ҳам айтишди.
Ёз охирлаб қолган бўлса ҳам ҳаво жуда иссиқ эди ва Сурхандарёгакирганимиздан кейин ҳароратнинг тағин ҳам ошганлигини ҳис этдик. Гармсел нафасниқисар,ёнбағирдаги гиёҳлар аллақачон қовжираб бўлган,тошларолов пуркаётгандек бўлиб туюларди.
Мен жимгинаўтирган Жамиладан ҳолпурслик қилдим ва бакалашкадаги сувни унга узатдим.
- Акамнинг ўғли минага дуч келиб, ўлди,- давом этарди ҳайдовчи. Ўнинчини битирган куни жўралари билан тоққа чиққан. Аслида мина борлигини ёзиб ҳам қўйишган, аммо уларни ўт босиб кетган, кўринмайди. Бир жўраси билан лола тераётганда портлаган. Ўликни олиш апасни экан, эртаси Тошкентдан одам келиб, олиб берди. Ҳамсоя қишлоқнинг подачиси ухлаб қолиб, молларчегарадан ўтиб кетган. Бирнечта қўй, сигир минага дуч келган, қолгани нарига ўтган. Аммо тожиклар молларни қайтариб беришмади. Тақсимлаб олишган, ноинсофлар. Шу йил баҳорда бир чегарачи аскаримиз у томондаги қўйни оламан деб, минага портлаб кетди.
- Энди начора,- дедим шундай қилмаса ҳам бўлмас. Наша, қурол олиб ўтишлари мумкин-ку.
– Ҳа, мумкин,- қўшилди фикримга. Аммо ҳали бирорта шунақа шумқадам портлаб кетганини эшитмадим. У даюслар қаердан ўтишни яхши билишади, чамаси.
Сариосиёдан ўтиб ҳам анча йўл босдик ва унг томондаги шўролар замонида асфалт ётқизилган, аммо ўйдим чуқур бўлиб қолган йўлда давом этдик. Машинамиз зўр бериб, баландлик томон ўрлайбошлади.
Чўнқаймиш деганлариодатдаги тоғ қишлоғи бўлиб, уйлар пастак, бундан қирқ-эллик йил аввал ўтқазилган симёғочлар қуёш ва ёмғир таъсирида қорайиб, қийшайиб, қолганди, ҳар ер-ҳар ерда гиёҳ излаб юрган қорамолларнинг ориқлиги сезилиб турарди.
Шофер бизни ўз ҳовлисига олиб борди. Аммо ҳовли кенг ва сарамжон-саришта бўлиб, зичлаб олма ўтқазилганди.
- Икки йилдан бери сув танқис. Сой майнинг охиридаёққуриб қолган эди. Чашмадан сув ташиймиз. Боғларни суғоролмадик - ҳосил оз.
Ҳайдовчининг аёли биз билан саломлашгач, дастурхон ёйди; чой, нон келтирди.
- Сизлар ўтириб туринглар, мен ҳал қилиб келаман,- деди унинг ўзи.
Кўп ўтмай, бир мўйловли отлиқ пайдо бўлди, унингортидан ўсмирйигитча ҳам отда келди. Саломлашдик. Ҳол-аҳвол сўрагач, ҳайдовчи бизни таништирган бўлди.
Янги танишим мендан жилла ёшроқ бўлиб, бу жойларда Эшим тоғбеги дейишаркан.
- Меҳмон, аввал от минганмисиз,- савол берди у.
- Ҳа, ёшлигимда...
- Мана бу саманга келин икковларинг минасизлар. Бу жуда ювош. Мен буниси билан олдинда юраман,- деди у.
Мен-ку осонгина эгарга чиқиб олдим, аммо Жамила қийналди. Уй бекасикелиб, кўтариб қўйгандан кейингина, миниб олди ва хавотирона белимдан маҳкам қучди. Биз йўлга тушдик.
Эшим тоғбеги деганлари жуда камгап экан. Биздан ўн тўрт- ўн беш қадам олдинга ўтиб, отини ҳайдаб кетаверди. Бизнинг саман итоаткорона унинг ортидан эргашди. Аввал анча баландликка кўтарилдик. Қурғоқчилик бўлишига қарамай тоғнинг юқори қисмида яшил буталарсероб эди, анча баландликда арчалар кўринар ва қовжираган олам ичра яшиллик кўзни қувонтирарди.
- Бу ерда ёввойи ҳайвонлар кўпдир,- савол бердим шеригимга, овозимни андак кўтариб.
-Меҳмон, ярамни янгиламанг,- деди у жавобан анча сукут сақлагач.
Мен ноўрин савол берганимни ҳис этиб, ҳижолат тортдим. Кейин пастликка тушабошладик. Эҳтиёткорликни оширииб, эгарнинг бошини маҳкамтутдим. Жамиланинг хавотири ошиб, мени қаттиқроқ қучоқлади.
Хотинимнинг белимдан маҳкам қучиб олиши дилимга аллақадай қониқиш ато этарди. Бу дунёда, уйим-жойим, рўзғорим деган, ана шу жонсўз аёлнинг мендан ўзга яқин кишиси йўқлигини ҳис этишнинг ўзи дилга қувват берарди. Зеро, бу дунёда менинг ҳам ундан кўра яқин ва ғамхўр кишим йўқ эди. У менга фарзандлар ато этди, оғир дамларимда мени овутди, мададкор бўлди. Аслида: эр-хотин қўш ҳўкиз, деганлари бежиз эмас. Ҳар бир кишининг рўзғор қуриши - очилмаган қўриқ. Бу қўриқни ўзлаштириш учун омочни баббаравар тортадиган қувват керак. Яхши аёлга уйланган эркаккина бу борада бахтли бўлиши мумкин, деган хулосага келганман.
Бир маҳал аскарлар кўринди. Дилимда хавотир пайдо бўлди. Улар Эшим тоғбегига хайрихоқ бош тепратиб қўйгандан кейингина анча тинчландим.
Сойга бир арава ўтадиган йўлак қилинганди. “Огоҳ бўлинг, мина” деган ёзувга қараганда, аввал ажал уруғи шу ерга кўмилган.Ўзбек билан тожикнинг дўстлигибу ярамас қуролдан, аниқроғи, нобоп рафтордан устун келиб, унинг устига тош юмалатишган.
Унинг ҳижолат чекканини сездим.Хизматҳақини узатгач, қўшиб қўйдим.
- Кечирасиз, боя ноўрин савол бериб қўйдим, чамаси...
- Меҳмон, нотўғри гапирганингиз йўқ,- деди негадирўксибгина. Бу ер аввал лесхозга қарарди. Тоғларда айиқ, архарлар кўп эди. Ёввойи чўчқалар тўда-тўда бўлиб юрарди. Бари минага йўлиқиб, ўлиб кетди..
У шундай деди-ю,жуда яқин кишисидан жудо бўлгандек, руҳи тушиб кетди. Мўйлови шалвираб, лаби-лунжини пастга осилтиргандан бўлиб қолди. Бечорага жуда ачиндим.
Шукурки, жанозага етиб бордик ва божамнинг тобутига елка тутолганим учун Аллоҳга беҳад шукурлар қилдим.
Биз эртасиёқ қайтдик. Божамнинг бир ўғли ҳарбийда ишларкан. У ҳужжатларни расмийлаштирди (эҳтимол, қалбакилаштиргандир) ва постдан ўтказиб қўйди.
Биз Тожикистоннинг чегара постидан осонгина ўтдик. Аммо шеригимиз Ўзбекистон чегара постида узоқ қолиб кетди.
Мен бу ерда жуда кўнгилсиз бирҳолнинг гувоҳибўлдимки, эсласам, ҳамон вужудим зирқираб кетади.
Биздан атиги тўрт-беш қадам нарида бир тожик жувон дод деб бақирар, нола-ю фарёди тош дилни ҳам ўртантирарди. Аён бўлишича, у онаси билан Самарқанддан Душанбега меҳмон бўлиб келган экан. Улар аввал Тожикистонда яшашган ва нотинчйилларда ўз она шаҳарларига кўчишга тўғри келибди. Аммо йиллар ўтса ҳам бояқишларга Ўзбекистонфуқаролигини беришмабди. Дилсияликни кўрингки, булар бари етмагандек, бечора онаси Душанбеда - меҳмондорчиликда бандачиликни бажо келтириб қўйибди. Чегара посбонлари эса Тожикистон фуқароси бўлгани боис марҳумни ўтказишга ижозат беришмаётган экан.Худонинг зорини қилса, истаганча пул тўлашга розилигини айтса ҳам якровлик, тошбағирлик қилишибди!
Эҳтимол, уларни айблаш гуноҳи азимдир. Командирнинг гапини ўз қулоғим билан эшитдим. “Биродарлар, илтимос қилманглар! Тушунинглар, ахир! Қоидада шундай деб ёзилган бўлса нима қилай?! Менинг ҳам бола-чақам бор!”
Бу шавқатсизлик юракларни эзиб юборди.Боиси,жувонннинг кўз ёшлари, фарёдлари тош дилни ҳам эритадиган даражада эди.
Ёввойи ҳайвонлар минага дуч келиб, қирилиб кетганидан дарди дилида тўпланиб юрган Эшим тоғбегига жуда раҳмим келганди , Аммо буниси ундан чандон ошиб тушди. Кўплар кўзига ёш олди. Энг ёмони, бу гапдан Жамила ҳам хабардор бўлди ва “Опам ўлиб қолса, васиятини уддалолмас эканман-да” деган дард дилида тугун бўлди.
Эй, фалак!Қисматларинг бунча мўл ва ранго-ранг бўлмаса!
Биз Ўзбекистон ҳудудигаўтиб, дафъатан енгил тортдик.
Такрор айтаман, булар бариолти йилча аввалги гап.
Бу йил эндивиза олиб, қонуниййўл билан боришга бел боғлаган эдим. Бунинг учун биладиганлардан йўл-йўриқни обдон сўраб олдим.Русларнинг ибораси билан айтганда, Жамилага “сюрприз” қилиш учунбилдирмай паспортини олдим ва шаҳарга бориб, чэт элга чиқиш учун ОВР деган ташкилотдан иккалапаспортга ҳам муҳр босдирдим.
Аслида бу ҳам унчалик осон кечгани йўқ. Ҳужжатларни топшириш учун тушгача навбатда туришга тўғри келди. Тўртинчи куни борган эдим, арзимас пул эвазига муҳр босиб беришди. Энди Тошкентга бориб Тожикистон элчихонасидан рухсат олишим керак экан. Бу юмуш сал мураккаброқ ва қимматроқ бўлди. Тошкентда меҳмонхоналар ҳаддан ташқари қимматлиги учун икки-уч борСамарқандга қатнашга тўғри келди. Виза деган сабил қолгурни қўлга киритгач, ҳаяжонимни жиловлаб, муҳр босилган паспортларни хотинимга узатдим.
“Тайёрлигингни кўр, индин Душанбега жўнаймиз, дедим, босиқлик билан. Қўрқма, бу гал тоғдан ошмаймиз”. Бечора гапимга ишонмайди, денг. Унинг хурсандчилигини кўриб ўзим ҳам дилхуш бўлиб кетдим.
Ба гал йўловчи машина бизни тўғридан-тўғри Сариосиё постига олиб борди. Шу ерга келганда дилимда нохуш ваҳм ўйғонди. Ҳужжатларимдан бирор қусур топиб, кўнглимни хуфтон қилишмасин, деб хавотир тортдим. Боиси: бу ерда навбатда турган аксар одамларнинг юзи, кўзида гўёки ватанини ёв босган ёки табиий офат юз бериб, дуч келган томонга қочаётган жабрдийда қочоқларга ўхшарди. Зеро улар, инсон боласига қулоқ тутмайдиган, қулоқ тутишни истамайдиганчегара кодексининг даққоқ ва сангдил нозирларига юзма-юз бўлишга маҳкум этилган мусофирлар эдилар. Бу шавқатсиз дарбонларнинг ихтиёрида “мумкин эмас” деган машъум чўқмор бор эди ва истаган пайтда ўша билан бошингизга тушириши ҳеч гап эмасди!Одамлар бир-бири билан ҳазиллашмас, кўлишмас, фақат жимгина навбат кутишарди. Хотинимнинг ҳам ранги-қуви учиб кетди.
Навбатимиз келганда, Ўзбекистон томондан аввал бир йигит билан аёл ҳужжатларимиз, юкларимизни обдон кўздан кечирди. Ундан кейин тағин икки жойда худди шу тариқа эзмалик билан саволлар беришди,кийимларимиз орасини эринмай титкилашди.
Оралиқда 500-600 метр келадиган дахлсиз зона бўлиб, бу жойдан фақатгина пиёда ўтиш талаб қилинарди. Бир рус жувони чап қўлида боласи, ўнг қўлида оғиргина жомадонини кўтариб кетарди. Жамиланинг раҳми келди ва югуриб бориб: “ Қизчани менга беринг, юкингиз оғир экан,” деди, русчалаб. Аммо аёл кўнмади. Зеро,инсон инсонга бўрига айланган бундай муҳитда бировга ишониш мумкинми?! Лекин аёлимнинг кўзига қараб олгач, унда некбинлик, меҳр кўрди, шекилли, боласини берди. Жувон олдинда юрар ва бот-бот хавотирона ўгирилиб, боласига қараб қўярди. У ҳаргал ўгирилганда, Жамила боланинг юзидан ўпар ва ширинсуханлик қилиб қўярди. “Бу қизчанинг қобиллигини қаранг”,“Чиройли, одобли қизалоқ экан-да”. Тожикистон постига етиб келганимиздан кейин,аёл боласини қўлига олди ва хотинимга қараб, нимтабассум билан бола тилиданшакаргуфторлик қилди:“ Тётенкамилая,я не девочка, я - мальчик”.
Мен овозимни баралла қўйиб, қаҳ-қаҳа отдим. Атрофдагилар менга ажабланиб қарадилар.
Бу постдаҳам аввалги ҳол такрорланди. Уч жойда обдон текшириб, ўтказиб юборишди.
Мен иккала постда ҳам пул таъма қилишганига гувоҳ бўлдим. Аммо, эҳтиёткорлик билан синашта бўлган, яъни аввал ўтиб юрганлардан олишаркан. Демак, пора бериб, истаган нарсани, хоҳлаган миқдорда ўтказиш мумкин, деган хулосага келдим. Боя бизни олиб келган шофернинг, наркотик ёки қурол олибўтувчилар ҳақида:“У даюслар қаердан ўтишни яхши билишади, чамаси,” деган гапи ёдимга тушди.
Мурод муаллимнинг қоровулхонасида бўлган бир суҳбат ёдимга тушди. ЎшандаЖамил домла: “Диалектика қонунларига биноан бошланган ҳар қандай нарса охирига етади. Демак, келажакдадавлатлар барҳам топади, чегаралар бекор қилинади”, деган эди.
Келажак авлодчегара постларида бобо ва момоларининг ҳуқуқлари хору-хасдай паймол бўлганлигини ўқиб, ажабланишса не ажаб.
Қисқаси, баридан эсон-омон ўтганимиздан кейинчеҳрамиз очилди, Жамила ҳазил-мутойибалар ҳамқилди. Биз Душанбегача машина ёлладик.
Бу ердаги қавмлар бизни кўриб,беҳад ва беҳад қувонишдики, бу ҳолни тасвирлашга қалам ожиз. Жамиланинг опасиқувонганидан нуқул йиғлади денг. Ўғиллари койиб беришига қарамай, аёл мустақиллик билан Горбачевни лаънатлади.
Шаҳарга олиб чиқишди. Душанбе худдиўзимизнинг Тошкент, Самарқанддай Европа шаҳарларидан қолишмайдиган бўлибди. Кўп ошиёнли бинолар, тураржойлар қад кўтарибди, стадионлар қурилибди.
Каминанинг тасавуримда, негадир, бу ердагилар анча қашшоқ яшашади деган фикр ўрнашиб қолган эди. Аммо қайси хонадонга меҳмон бўлсак, ҳовлида бир ёки иккитачет эл машинаси турганлигини кўрдик. Бозор-у-дўконлар ҳам фаровон., арзончилик. Маош ва нафақалари билан қизиқдим - бизникидан кам эмас.
Сиёсат ҳақида ҳам баҳс-мунозаралар бўлди. Аммо мен жим ўтирдим. Илҳом милисанинг: “Улар бизнинг фуқароларни шпион деб ўйлашади. Шунинг учун тилингизни тишлаб ўтиринг”, деган гапи ёдимда эди. Аммо айрим мезбонларнинг фикрлари дилимга ўтиришганини тан олишим керак.
“Кичик балиқлар нуқул катта балиқларга ем бўлганидек, кучли давлатлар қудратсизларини босиб олишган. Эндиликда ундай қилиб бўлмайди. Шунинг учун кичик мамлакатларга ёрдам бериш керак. Ўзбекистон бизга ёрдам берди. Очарчилик пайтлари нон билан таъминлади! Қанчадан-қанча қарзларини кечиб юборди. Аммо улар сарҳадларга мина қўйишганидан кейин, муносабатларга дарз кетди. Ҳар иккала томондан минглаб бегуноҳ одамлар минага ем бўлди! Ҳай-ҳай-ҳай! Йигирма биринчи асрда-я!”
“Тожикистонга Африкадан бирор негр келса, кафтларига кўтариб меҳмон қилишади, аммо Ўзбекистондан келса, айғоқчи деб ўйлашади.”
“Уларнинг милисалари ҳам бизнинг одамларни истаганча хўрлашади-ку!”
Икки кун юрамиз, деб чамалаган эдик, аммо бир ҳафтага қолиб кетдик. Зўрға жавоб беришди ва охирги кун чегарагача кузатиб қўйишди. Тожикистончегара постидан қийналмай ўтдик, аммо ўзимизнинг посбонлар ўн долларликдан ортиқча нарса ўтказиш мумкин эмаслигини айтишди. Чамалаб кўришса, бизга берилган совға- саломларнинг ўзи ҳам юз долларликдан ошиб қолган экан.Нозирларнинг оч эчкидай нигоҳларидан: “Ярмини бизга қолдирсангиз, биз ҳам инсоф қиламиз,” деган таъманиуқиб олиш қийин эмасди. Аммо бундай қилгим келмади: барини бизни кузатишга чиққан қавмларга қайтариб бердим.
Ўзбекистон ҳудудига ўтиб, Самарқандгача машина ёлладик.
Бугун – 2011 йилнинг 25 сентябри. Якшанба. Эрталабданоқ Пастдарғомга - Сухайлони кўргани боришга тараддуд кўрабошладик. Унинг пахта теримига кетганига ўн беш кундан ошди. Найимбек машинага бензин тўлдириб келди. Жўнаш олдидан каттароқ қозонда ош дамлаб, лаганга солиб олдик. Бир оз пул ҳам олдим. Чунки, Сухайлони олиб келадиган бўлсак, “пахта пули”ни бериш кераклигини айтишганди. Коллежни сафарбарликка эълон қилишганда ҳам, атиги 200 доллар билан теримдан қолдириш мумкинлиги аён бўлганди. Гарчанд бунча маблағ уйда бўлмаса ҳамки, топишим қийин кечмасди. Аммо Сухайло, дугоналаридан четда қолмасликни зорланиб сўрагач, ойиси иккаламиз кўниб қўяқолдик. Юкларини машинага ортиб, чиқариб кузатиб ҳам қўйдик ва қизимиз ўша куниёқ, кечки маҳал телефон қилиб, Пастдарғомдаги бир мактабга жойлаштиришганини, кайфияти яхшилигини билдирди. Биз хотиржам бўлдик. Ундан кейин у деярли ҳар куни телефон қилиб турди. Норма – 70 килограмм эканлигини, аммо у 50 килодан оширолмаётганидан нолиганини ҳисобга олмасак, бошқаси жойида эди. Бугун у билан боғланиб, кўргани бораётганимизни маълум қилганимизда, кеч соат еттигача далада бўлишларини билдирди ва шу сабаб кўп ҳам барвақт келмаслигимизни тайинлади. Самарқанддан чиқишимиз билан фақат шаҳар эмас, унинг атрофлари ҳам жуда обод бўлганлигига гувоҳ бўларди киши. Пастдарғомга кета-кетгунча икки томонлама кўча бунёд этишибди, унинг атрофида шундай муҳташам бинолар қад кўтарганки, қойил қолмай иложингиз йўқ. Бу кўчалардан аваллари ҳам ўтганман. Йўллар уйдим-чуқур, атрофда, аксар ҳолда пахсадан тикланган пастак уйлар бўларди. Эндиликда текис, кенг асфалт кўчада машиналар бир-бири билан пойга ўйнаётгандек, шиддат билан ўтиб кетарди. Уларнинг деярли бари ўз юртимизда ишлаб чиқарилганини туйиш дилингга ғурур ато этарди. Шу пайт рулда гўзал келинчак ўтирган “Спарк” ҳам бизни ортда қолдирди. - Ўзбечкалардан ҳам шоферлар кўпайиб қолди а,- қўзғаб қўйдим хотиним билан ўғлимни. - Ҳа, айниқса, сўнгги уч йилда кўпайди, гапимни тасдиқлади Найимбек. - Лекин ярашади,- дедим. - Мана шу қурилишлар ҳам кейинги уч йилда қад кўтарди,- давом этди Найимбек. Ҳазил эмас! Ҳадемай пахтазорлар ҳам бошланди. Ғўзалар пастак бўлса ҳамки, оппоқ бўлиб очилганди. Узоқда ҳашарчи болалар кўзга ташланарди. Жамиланинг баҳри-дили очилиб кетди. - Вой, бу пахталарни қаранг: оппоқ бўлиб очилибди. Тезроқ териб олиш керак. Ёмғир-помғир ёғмасдан... - Энди, болаларга тердирмаслик керак-да, - норозилигимни яширмадим. - Ўзлари теришсин, аввалгидай машиналарни ишга солишсин. - Ҳеч бало урмайди,- фикримга қўшилмади хотиним. - Бу курорт-ку. Мусофирликни кўради, чиниқади...Ўзимизни ҳам икки ойлаб олиб кетишарди. Совуқларда қолиб кетардик. Бир жойимиз кам бўлмади. - У шўролар замони эди,- мен ҳам уни инкор этдим. Эндиликда болалар ўқиши керак, Мен бундан норозиман, юқорига ёзаман,- дедим, уни тергаб қўйиш илинжида, ҳазил-чин аралаш. - Фақат шу ишингиз қолувди,- киноя қилди Жамила. Кошки ўзингиз беайб бўлсангиз?! Хатоларингизни топишади-ю, қамаб юборишади. – Хўш, менинг нима гуноҳим бор, жуда қамаб юборадиган иш қилмагандирман,- чинакамига қизиқиб сўрадим. - Бор... - Масалан? - Масалан, бир йилдан бери светни ўғирлайсиз. Инкубаторга. Бу – бир. Иккинчидан, ота-бола мошин билан кира ишлайсизлар, аммо налог беришдан қочиб юрасизлар. Бу гапдан кейин Найимбек, негадир қаҳ-қаҳ отиб кулди. Мен андак ҳижолат чекиб, сукут сақладим. Туман марказидан ўтиб ҳам анча йўл босдик ва ниҳоят чап томонга бурилдик. Шўролар даврида ётқизилган асфалт йўл ўйдим-чуқур бўлиб қолганлиги сабабли ўғлимиз тезликни сусайтириб, уларни эҳтиёткорона четлаб ўтиш пайида бўларди. Кейин илма-тешик асфалт тугаб, тош тўшалган йўл пайдо бўлди. Тағин икки-уч километрдан сўнг у ҳам охирига етиб, тупроқ кўча бошланди. Айрим жойларда тупроқ қалинлиги бир қаричдан паст эмасди. Ҳар қанча суст ҳайдасак ҳам ортимизда қуюқ чанг қолабошлади. Шу пайт қаршимизда трактор пайдо бўлди. Унинг тележкасига пахта ортилганди. Трактор ўтиб кетгач. алламаҳалгача ҳавода муаллақ бўлиб осилиб қолган чангнинг тарқалиб кетишини кутишга тўғри келди. Ниҳоят манзилга ҳам етиб келдик. Пештоқига қизил ҳарфлар билан “Пахта штаби” деб ёзилган мактабнинг йўлига тош тўшалган, сув сепилган эди. Ёрдамчилар шу мактаб синфларига жойлаштирилган экан. Кейинроқ менга аён бўлишича, бу ерда айни пайтда фақат тўртинчи синфгача бўлган болалар ўқишаркан. Қолганлар теримга сафарбар этилган экан. Биринчи учрашган кишимиз ошпаз аёл бўлди - Сизлар биринчи курсдаги Сухайлонинг одамларими,- қувониб сўрашди биз билан. – Қизларингиз жуда одобли, яхши тарбиялагансизлар. Менга ёрдамчи бўл, дедим - кўнмади. Теримга чиқиб кетди. Опа кечки овқат учун макарон шўрва пишираётган экан. Бизни такаллуф билан столга таклиф этиб, олдимизга чой қўйди. Дилимизда унга нисбатан илиқ меҳр ўйғонди. У киши шўролар даврида ҳам шу даргоҳга ошпаз бўлиб ишлаганини айтди. Бу ерда шогирдлари билан ўқувчиларга овқат тайёрларкан. Шунингдек, директорини сифатлаб қўйишни ҳам унутмади. - Қизларимизнинг оёғига тикан ҳам кирмасин, дейди. Қўшни коллежларнинг директорлари пахта сотиб олиб, мукофотларга эга бўлишади. Ҳокимиятдан тазйиқ қилишади-да. Бу киши унақамас. Майли, гап эшитсак ҳам, бизга кейинги ўрин бўлаверади, дейди. - Пахта сотиб олиш ҳали ҳам бор экан-да,- қизиқиб, тергаб қўяман. - Ҳа, ўғлим институтда ўқийди. Уларда норма саксон кило. Бажармасанг, сотиб ол, дейишаркан. Ҳар ўн кунда юз минг кетаябди. Учинчи курсдан бир студент домласини пичоқлаб ташлабди. Зулм қилган бўлса керак. Соат еттидан ошиб, қоронғу тушди, аммо болалардан ҳамон дарак йўқ эди. - Бугун узоққа олиб кетишган,- деди опа. - Йўлда бир соат вақтлари кетади. Аввал солдатлар келади, кейин улар. Шўрлик аскарларга қийин – нормалари юз кило. Уддаламаганини золим командирлар ҳар балога гирифтор қилишади. Аён бўлишича, қўшни далада аскарлар ҳам пахта теришаётган экан. Ҳадемай, қоронғуликдан қадам товушлари эшитилди ва чанг, тупроқ орасидан елкаларига фартук тақиб олган, ҳорғин аскарлар сафи кўринди. Улар ёруғликка, тош тўшалган йўлга чиққач, сергак тортиб, биргаликда қўшиқ бошлашди. “ Олға бос, олға бос, эй ўртоқ, Биз учун муқаддас бу тупроқ...” Аскарлар ўтиб кетгач, чанг орасидан қизлар сафи кўринди. Уларнинг олдида аскар либосидаги сарбон ҳам бор эди. Куни билан пахта териб, шунча йўлдан пиёда келаётган ёшгина-ёшгина қизларга дафъатан ачиниб кетдим, беихтиёр қаҳрим келди. Бир тарихий фильм кўрган эдим: олдинда ва орқада милтиқ кўтарган соқчилар назоратида саф тортган маҳбусалар маҳзунгина қадам босишарди. Уларнинг орасида ёш қизлар ҳам бор эди ва тақдирга тан бериб, тиззагача лой кечган ҳолда орқага қолмасликка ҳаракат қилишарди. Шуни эслаб, муштимни туйган маҳалим, хотиним авзойимдаги ўзгаришни сезди. – Тағин сариқлигингиз тутаябди-а? Ҳеч бало урмайди, қайтамга чиниқади. Кўпга келган тўй... Аён бўлишича, булар - иккинчи курс қизлари экан. Улар ўтиб кетгач, ёдимга ургутлик бир таниш шоирнинг шеъри тушди. Ўзбекистон! Асра болаларингни. Улар улғайишар Ва даволашар Сенинг кўп йиллик Яраларингни! Ўзбекистон! Дардингни олай! Асрагин, Асрагин, Болаларингни... Сухайлони кўриб, нохуш хаёлларим ўз-ўзидан тарқалиб кетди. У “Дадажон” деб бағримга отилди. Қизимиз қуёшда андак қорайган, кайфияти яхши эди. Ётоқларини кўрдик. Эшик, деразалар ичкаридан илгаклади. Озода... - Кечки овқатга бориб юрма,- деди ойиси, ош дамлаб келганмиз. Дугоналарингни ҳам чақир. Ҳадемай радиокарнай хириллади ва гапга кирди. “Муҳтарам ўқувчилар! Мустақиллигимизнинг йигирма йиллигига йигирма тонна пахта териш мажбуриятини олган иккинчи “Б” бугун маррага етиб келди. Уларни муборакбод этамиз! Бу азаматлар ватан хирмонига йигирма тонна “оқ олтин” бўшатдилар. Ана шу ватанпарвар қизлар мавсум охиригача тағин йигирма тонна пахта теришга сўз бердилар. Иккинчи “Б”дан ибрат олинглар!. Шунингдек...” Сухайлонинг дугоналари билан бирга ўтириб, ош едик. Уларнинг аксари шаҳарлик ўзбек, тожик қизлар эди. Қизларнинг ўзини тутиши, одоби дилимизга ўтиришди ва бу ҳолдан ҳам таскин топдик.. - Биз сени олиб кетмоқчимиз,- дедим, қизимизга, дастурхонни йиғиштиргач. - Мен бормайман,- деди Сухайло, андак сукунатдан кейин, аллақандай хавотирлик билан – Охиригача тераман! - Нега? - Кетсам, дугоналаримга қийин бўлади,- деди ва негадир кўзида ёш айланди. - Терганимиз ҳали ўн беш тоннага ҳам етгани йўқ. Биз уни ортиқча қистовга олмадик. Пахтазордан кеч қайтдик.
Асарни янги қисмдан бошлашимга холис бир китобхоннинг фикри туртки бўлганлигини таъкидлашим зарур. У мазкур “номалардан” мамнунлиги ва эътирофларини таъкидлагач, каминани ўзбек адабий тили қоидаларинига кўпроқ риоя қилишга чорлагандай бўлди. Аслида, Абдулла Қодирий қаҳрамонларини тирилтириш ва уни ўз забонида, яъни эски ўзбек тилида сўзлатишда бир қусур бўлмаса керак. Аммо фикрлаб кўрсам, қадимий тил кўпроқ сатира ва юмор талабларига жавоб берадигандай. Менинг қораламаларим эса тобора жиддий тус олаябди ва бундан кейин (бошимни кундага қўйиб бўлса ҳамки) публицистик руҳни кучайтириш, аниқ шахслар, бўлиб ўтган воқеалар, расмий рақамлардан фойдаланиш ниятидаман. Жиддий масалани ёритиш учун эса жиддий ва устивор забон керак. Асарнинг давоми ҳақида жавобим битта: “Замондош” сайти уни кўчириб босишни тўхтатмагунча ёзиш ниятидаман.
Муаллиф
Кечки овқатдан кейин ўғилларим Сардор билан Сарварни ёнимга таклиф этдим. – Телефонларингни ўчиринглар, қулоқларингдаги симни олиб қўйинглар,- дедим буйруқ оҳангида. Улар итоаткорлик билан ижро этишди. – Сизларга эртак айтиб бермоқчиман,-дедим. Болалар ажабланишди. Чунки, ҳали бирор бор уларни ҳеч ким эртак айтиб бериш учун чорламаганди. – Бир бор экан, бир йўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, тошбақа тарозибон экан, қурбақа ундан қарздор экан. Раҳмати бувим шу гапларни айтишлари билан қулоғимиз динг бўлиб, эътиборни оширардик. Аммо ўғилларим бу даромад гапдан кейин ажабланиб, тиржайиб қўйишди. Мен давом этдим. – Жуда қадим замонда, узоқ бир мамлакатда бадавлат киши рўзгурзонлик қилар экан. Унинг яйлов-яйлов қўйлари, қанчадан-қанча малайлари, чўпонлари бор экан. Бойнинг хотини нуқул ўғил туғаркан. У бир куни худога илтижо қилиб, бирорта қиз ато этишини сўрабди. Аммо хотини бу гал ҳам ўғил туғибди. Шунда у худога шак келтириб, “ Намозингни ўқиябман, закотингни тўлаябман-ку,” деб иддао қилибди. Ниҳоят тўққиз ўғилдан кейин хотини қиз туғибди. Бой қувониб, халойиққа етти кечаю-етти кундуз тўй берибди. Аммо чақалоқ ғалати экан. Бурни қирғийникидек илгакли бўлиб, қозиқ тишлари оғзидан чиқиб турган экан. У жуда баднафс бўлиб, нуқул гўшт беришларини талаб қиларкан. Бир куни кенжа ўғил қўйларни қўриқлаб ётса, шарақлаган овоз эшитилибди. Қараса чақалоқ бешиги билан келиб, бир қўйни тутиб олибди ва ўша ернинг ўзида еб қўйибди. Кенжа ўғил синглиси ялмоғуз бўлиб туғилганини фаҳмлаб, жуда ҳам хафа бўлибди. Кейин ўйлаб-ўйлаб, бу манзилдан бош олиб кетишга қарор қилибди. Отини миниб, итини эргаштириб, узоқ йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Бир манзилни танлаб, рўзгурзонлик қилишда давом этибди. Орадан йиллар ўтиб, бир куни тушига ота-онаси кирибди ва уларни жуда кўргиси келибди. Қадрдон отини миниб, содиқ итини уйда қоровулликка қолдириб, киндик қони тўкилган юртига қараб, “Ё раббий!” деб йўл олибди. Йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Қишлоғига етиб келса, ҳаммаёқ хароба, тирик жондан эса нишона ҳам йўқ эмиш. У ҳовлиси томон шошилибди. Отини дарахтга боғлаб, ичкари кириб қараса, бадбашара бир кампир ўтирган экан. “Ассаломалайкум” дебди унга эҳтиром билан. “Ассаломинг бўлмаса, икки ямлаб бир ютардим”, дебди кампир. У қўрқиб ўзини таништирибди. Ялмоғиз эса дарҳол ёғ доғлашга тушибди. Бир маҳал кампир ташқарига чиқиб келиб, унга савол берибди. “Ака, отингни оёғи тўрттамиди ёки учта” Бу очофат қадрдон отининг бир оёғини еб қўйганлигидан жуда ўксиган бўлса ҳамки, қўрққанидан: “Учта эди” дебди. Ялмоғиз кампир зум ўтмай тағин ташқарига чиқиб келибди ва укасидан сўрабди. “ Ака, отингни оёғи учтамиди ёки иккита?” “Иккита эди,” жавоб берибди кенжа ўғил. Бу гал синглиси чиқиб келиши билан:”Отимнинг оёғи битта эди,” дебди. Ниҳоят ялмоғиз “Сени отинг бормиди ёки йўқмиди”? деб сўрабди. “ Отим йўқ эди”, деб жавоб берибди акаси. Шу пайт бир сичқон пайдо бўлибди ва унга: “Бу жойларда мендан ўзга бирорта тирик жон қолмаган. Сен ҳам зудлик билан қочиб қол! У ёғни сени қовуриб ейиш учун доғлаябди, дебди. “Қандай қилиб,” қўрқибгина сўрабди кенжа ўғил. “Мен дутор чертиб ўтираман,” деб томга чиқ. Дуторни мен тингиллатиб тураман, сен қочиб қоласан. Этигингни қумга тўлдириб, томнинг лабига илиб қўй. Уни кўриб, хотиржам бўлади. Меҳмон халоскори айтганларини бажариб, жўнаши олдидан сичқон бир дона тароқ, қайроқтош ва кузгу берибди ва магарам ялмоғиз кампир уни қувиб етай деганда, уларни бирма-бир орқага ташлаб юборишни маслаҳат берибди. Ялмоғиз кампир ёғни обдон доғлагач: “ Ака, энди пастга туш!”, дебди буйруқ оҳангида. Аммо садо бўлмабди. Ялмоғиз такроран талаб қилса ҳам жавоб бўлмабди. Шунда у қаҳрга миниб, акасининг этигини зарб билан силтаб тортибди ва кўзлари қумга тўлибди. У кўзларини шоша-пиша тозалаб олгач, жаҳл билан акасининг ортидан қувишга тушибди. Кўп ўтмай, ўлжасига яқинлашиб ҳам қолибди. Шунда укаси тароқни ташлаб юборибди. Ортда сарҳадсиз тўқай пайдо бўлибди, Нари тарафда қолган ялмоғиз: “Тўқайни кемириб ўтаман”, деб наъра солибди ва укаси унчалик узоққа кетмаёқ, тиканзорни кемириб, ўзига йўл очибди. Ялмоғиз бу гал яқинлашганда, қайроқ тошни ташлаб юборибди. Оралиқда ўлкан тоғ пайдо бўлибди. “Тоғни тешиб ўтаман”, дебди ялмоғиз. Дарҳақиқат укаси унча узоққа бормай тоғни тешиб ўтибди. Бу гал укаси кузгуни отиб юборибди. Ўртада денгиз пайдо бўлибди. “Денгизни ичиб ўтаман,” дебди ялмоғиз ва зум ўтмай уни қуритиб, акасига яқинлашиб қолибди... Эртак шу ерга келганда бирдан тин олдим ва болаларнинг нигоҳларига қарадим. Улар ташналик билан давомини кутишарди. - Айтинг, айтинг, - дейишди илҳақ бўлиб. - Айтмайман,- жавоб бердим анча кескин. Мана шу сизлар совға этган “Ўзбек халқ эртаклари” китобида давоми бор. Ўзларинг ўқинглар. Улар китобни шошибгина қўлга олишди ва мазкур эртакни топиб, фақат ўшанинг давомини ўқишди. Аммо мен бошқа бир ҳолатдан умидвор эдим. Улар китобдаги қолган шавқовар маталларни ҳам иштиёқ билан ўқишга киришади, деб ўйлагандим. Афсуски, ундай бўлмади. Аввалгидай, тағин ўша қўл телефонларига ёпишиб олишди. Мен зоҳирий надомат чекдим. Булардай ўсмир пайтимда “Робинзон Крузо”, “Ўн беш ёшли капитан” деган китобларни бир ўтиришда ўқиб тугатганим ёдимда. Қишлоғимиз кутубхонасига бориб,”Ўткан кунлар”ни сўраганимда, ўн беш киши навбатда турганлигини айтишганди ва тахминан экки ойлардан кейин олиб ўқигандим. Кейин “Фарғона тонг отгунча”ни бир танишимдан ялиниб –ёлвориб олгандим. Наҳотки келажагимиз соҳибларининг китобдан юз ўгиришига шу митти матоҳ сабаб бўлса. Бу хусусда бош қотириб юрган кунларимнинг бирида Россия ТВсида мазкур мавзуга бағишланган баҳс-мунозарага гувоҳ бўлиб қолдим. Кекса ёзувчи билан ёш файласуф олим бир-бирини инкор этиб, нуқул ўзиникини маъқулларди. “Диалектика қонунларига биноан, дерди олим, бошланган ҳар қандай жараён охирига етиши керак. Бир замонлар инсон китобни кашф этган. Эндиликда унинг умри тугаб бораябди. Инкорни инкор қонунига биноан у ўзи яратган ТВ ва интернетга курсисини бўшатиб бермоқда. Буни тўғри тушунмоқ ва қабул қилмоқ керак...” “Инсониятнинг китоб ўқимоқдан тўхташи, тағин ғорларга қайтиши деган гап,” енгил жаҳлга миниб, унинг сўзини бўларди адиб! Интернет ҳеч қачон китоб ўрнини босолмайди, буни ҳаёт кўрсатди. Чунки, ўргимчак тўрида ўқувчини чалғитадиган омиллар бисёр. “Сичқонча”нинг елкасига нуқиб қўйишингиз билан дунё янгиликлари, латифалар, тўҳматлар, нимлуч аёллар, дилхуш қўшиқлардан баҳраманд бўлиш мумкин. Бундай вазиятда фикрни жамлаб асар ўқиш мумкин эмас! Китоб содиқ ҳамроқ ҳам: уни истаган жойингизга олиб юришингиз мумкин.” “Ҳозир компютер, ТВ ва қўл телефонининг бирлашиш жараёни бошланди, жавоб берди олим. Эндиликда қўл телефон Интернетга боғланди ва унда истаган нарсангиз муҳайё. Пушкинни ёки Толстойни ўқийсизми, латифага хушингиз борми, тарихий саволга жавоб излайсизми – марҳамат. Ўзингиз тасаввур қилинг: бу инсониятнинг нақадар мислсиз кашфиёти! Энг муҳими, мобил телефонни олиб юриш, китобдан кўра ўнғай ҳам. Тан олмоқ керак, бу прогрессни ҳеч қандай куч тўхтатолмайди. Инсоният қўл телефонига батамом боғланиб қолади.” “Оқибатичи?”, қониқмади ёзувчи. “ Ваҳимага ҳожат йўқ, эътироз билдирди рақиби, одамлар жаъми ахборот ва маънавий озиқни телефон орқали тез ва сифатли олади ва табиийки, шу тариқа ўлкан тараққиётга эришади. Лекин китоб ҳам йўқолиб кетмайди. Бир замонлар чироқ кашф этилганда, энди шамга ҳожат йўқ деб ҳисоблашган, электр лампа пайдо бўлганда эса, инсоният чироқдан батамом воз кечади, деб ўйлашган. Аммо кўриб турибсизки, шам ҳам, чироқ ҳам керак бўлаябди.,” “Сиз ўз-ўзингизни инкор этаябсиз,” қўшилмади адиб, ҳозиргина диалектик қонунларни пеш қилиб, кишилик дунёси китобдан воз кечади, деб даъво қилгандингиз. Энди эса.. Мен, барибир, фикримда қоламан, қўшилмади ёзувчи. Китоб жавонимда энг қадимий “Библия”, рус армиясининг муғул-татар босқинчиларига қарши курашиши кундаликлари, Чеховнинг Х1Х асрда чоп этилган китоблари бор. Мен бу муқаддас китобларни бот-бот олиб варақлайман ва дилим фахру-ғурурга тўлади. Ҳеч қанақа қўл телефони ёки Интернет бу эзгу ва шавқовар миссияни бажаролмайди! Бугун ҳар бир мусулмоннинг уйида “Қурони Карим” бор. Гуржи қизнинг бисотлари орасида Шота Руставели китоблари бўлмаса, нохуш гап кўпайиб кетади. Тожиклар “Таджики” деган китоби бўлмаган миллатдошларини хунасага чиқаришади. Ишончим комилки, бошқа миллат ва элатларда ҳам муқаддас ҳисобланган ана шундай китоблар йўқ эмас!”... Узоқ давом этган бу мубоҳасалардан кейин ҳам фикримни жамлаб, аниқ бир тўхтамга келолмадим. Мурод муалимнинг қоровулхонасига борганимда, у ердаги “донишманд”ларни қўзғаб қўйиб, мунозарани давом эттиришни кўнглимга тугим қўйдим.