четверг, 26 апреля 2012 г.

САРҲИСОБ 12




   Бугун – 2012 йилнинг 15−апрели. Буюк адиб Садриддин Айний туғилган кун.
   Қалам аҳли  эрталабданоқ ва бирин−кетин  унинг уй−музейига  жам бўлишади. Кечагина қўлига қалам олган ҳаваскордан тортиб, бир неча китоблар нашр эттирган кекса ёзувчигача. Булар ўзбек ва тожик тилида ёзадиган ижодкорлар бўлиб, 45 йилдан буён, яъни музей ташкил этилгандан бери ичкари ва ташқари ҳовлилардан иборат  бу даргоҳга жам бўлиб, шеър ўқишади, суҳбат қуришади.  Уй−музей мудири Абдукарим ака дастурхон ёзади, ош тортади. Мен ҳам мазкур анжуманга иштирок этиб тураман.

23. БИР ЧИМДИМ ТУПРОҚ



       Буни ҳаёт дебдилар ёки ўғлим Улуғбекнинг кундалиги

Қўшмачит. Катта Ўзбек тракти деб аталадиган шоҳ кўча бу қишлоқни нақ иккига бўлиб ўтади. Азимжусса машиналар бу ёғи Термизу Афғонистон, уёғи Тошкенту Москвага қараб қатнагани қатнаган. Қишлоқнинг қоқ марказида салобатли мачит бор. Унинг жимжима гулли ўймакор устунлари бағоят ҳашамдор ва ҳайратомуз. Бувимнинг нақл қилишларича, бу қадамжо бир замонлар жуда гавжум, обод жой бўлган экан. Зотан ҳозир (1978) ҳам одамларнинг қадамлари канда бўлгани йўқ. Чунки қишлоқ кутубхонаси билан маданият уйи ана шу собиқ мачитда жойлашган.
Аммо бугун гап Қўшмачит қишлоғи, ундаги мачит ҳақида эмас...

среда, 4 апреля 2012 г.

САРҲИСОБ 11


   

 

 Худога шукур!  Шукри беадад! Наврўз!
Табиат даъфатан юмшади.    Қуёш кўринди, ҳарорат кўтарилди. Бардавом келган қаҳратон қишдан эсон−омон чиққан мардумнинг қувончи беҳад эрди. “Суҳбат айлайлик келинглар,  жўралар, ўртоқлар!” деб беҳудага тўлиб−тошмаган мавлоно  Муқимий. “Бугунги шодли кунда кечаги ғамдир гапурманглар”, дейди шоир. Дарҳақиқат, дунё ҳасратларидан не фойда...
   Тошкентдаги Навоий номли боғда ҳар йили байрам тантаналари юксак завқу−шавқ билан ўтади. Бу йил ҳам ташкилотчилар дилдан ишлаган кўринади. Оиламиз ТВ қаршисидай жилмай томоша қилдик. Дастлаб президент тўпланганларни баҳор айёми билан муборакбод этди. Янги йилга устивор умидлар боғлади. Ҳукумат халқ фаровонлигини ошириш учун барча тадбирларни кўришини гапирди. Айниқса, ёшларга катта умидлар билан қарашини таъкидлади. Кейин олдинги сафга бориб ўтирди. Минглаб томошабинлар президент билан бир томошагоҳда ўтиришганидан зоҳиран фахрланишар,  шериклари, болаларига у кишини кўрсатиб, алланималарни тушунтиришарди.

понедельник, 2 апреля 2012 г.

Нусрат Раҳмат - 70

Нусрат Раҳмат - 70 (Видео 2 кисм)

Нусрат Раҳмат - 70

 Нусрат Раҳмат - 70 (Видео 1 кисм)